Кутлимуратов Аллаяр Абдушариповичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хоразм вилояти топонимларининг табиий географик хусусиятлари”, 11.00.01 – Табиий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Gr281.
Илмий раҳбар: Миракмалов Мирали Туронбаевич, география фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Gr.01.17.
Расмий оппонентлар: Нигматов Асқар Нигматуллаевич, география фанлари доктори, профессор; Низамов Асрор, география фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хоразм вилоятидаги географик обектларнинг номларини таснифлаш, уларнинг табиий географик хусусиятлари ва тарқалиш қонуниятларини аниқлаш, ҳамда географик обектларга ном бериш ва қайта номлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хоразм вилояти топонимларининг табиий географик хусусиятлари – табиий географик ўрни, релефи, иқлими, ички сувлари, тупроқлари, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси билан боғлиқлиги ҳамда шаклланишининг табиий омиллари аниқланган;
дала тадқиқотлари натижалари ва Давлат кадастрлари палатаси Хоразм вилояти бошқармаси маълумотлар базаси ҳамда геоинформацион карталаштириш методларини интеграция қилиш орқали вилоят топонимлари веб-карталари яратилган; 
Хоразм вилояти географик жой номларининг ҳудудий жойлашуви ва этимологияси бўйича визуал дастурлаш тиллари (Жава, Котлин, ПҲП, ҲТМЛ, ЖаваСcрипт) асосида табиий географик хусусиятга эга жой номларининг мобил иловаси яратилган; 
географик жой номларини стандартлаштириш, географик обектларни номлаш ва қайта номлаш ҳамда уларни муҳофаза қилишни уларнинг табиий географик хусусиятларига мутаносиб амалга ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хоразм вилояти топонимларини табиий географик жиҳатдан тадқиқ этиш бўйича ишлаб чиқилган тадқиқот натижалари ва хулосалари асосида:
Хоразм вилояти топонимларининг табиий географик хусусиятлари – табиий географик ўрни, релефи, иқлими, ички сувлари, тупроқлари, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси билан боғлиқлигини ҳамда шаклланишининг табиий омилларини аниқлаш хулосалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат тилини ривожлантириш департаменти амалиётида вилоят географик обектларини номлаш ва қайта номлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат тилини ривожлантириш департаментининг 2026-йил 4-майдаги 24-09-10-сонли маълумотномаси). Натижада, Республика топонимика хизмати Эксперт комиссияси иш фаолиятида Хоразм вилоятидаги географик обектларга илмий асосланган янги ном ва атамаларни бериш ҳамда замонавий атамаларнинг ўзбекона муқобилларини яратиш ва бир хилда қўлланилиши яратилган;
дала тадқиқотлари натижалари, Давлат кадастрлари палатаси Хоразм вилояти бошқармаси маълумотлар базаси ҳамда геоинформацион карталаштириш методларини интеграция қилиш орқали вилоят топонимларининг веб-карталари ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг давлат кадастрлари палатаси тизимида амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2026-йил 25-майдаги 05/5784-сонли маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган топонимик карта ва хулосалар Хоразм вилоятидаги географик обектларни номлаш ва қайта номлаш масалаларида фойдаланиш имконини берган;
Хоразм вилояти географик жой номларининг ҳудудий жойлашуви ва этимологияси бўйича визуал дастурлаш тиллари (Жава, Котлин, ПҲП, ҲТМЛ, ЖаваСcрипт) асосида табиий географик хусусиятга эга жой номларининг мобил иловаси яратилган. Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг давлат кадастрлари палатаси тизимидаги норматив ҳужжатларда белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2026-йил 25-майдаги 05/5784-сонли маълумотномаси). Натижада, вилоятдаги географик жой номларининг келиб чиқиши ва тарқалишига оид маълумотлар ҳамда улардан кенг миқёсда фойдаланиш имконини берган;
Хоразм вилояти жой номларини стандартлаштириш, географик обектларни номлаш ва қайта номлаш ҳамда уларни муҳофаза қилишда жойнинг табиий географик хусусиятларига асосланиш тамойилларидан географик обектларнинг Ўзбекистон халқининг тарихий-маданий қадриятлари ва мероси билан боғлиқ номларини асрашни таъминлаш, уларнинг асоссиз ўзгартирилишининг олдини олиш, шунингдек, миллий анъаналари ҳамда менталитетимизга ёт бўлган номлар билан аталишига йўл қўймаслик ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2026-йил 25-майдаги 05/5784-сонли маълумотномаси). Натижада, вилоятда географик обектларга номлаш ва қайта номлаш масалаларида маҳаллий аҳолининг фикрини ҳисобга олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish