Акрамов Ихтиёр Бахтиёр ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I.Умумий маълумот. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Cератоидес эwерсманниананинг эндофит микроорганизмлари ва уларни амалиётда қўллашнинг биотехнологик асослари”, 03.00.12 - Биотехнология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2023.2.PhD/B947.
Илмий раҳбар: Аликулов Бегали Сайдуллаевич, биология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/2025.27.12.B.08.09.
Расмий оппонентлар: Муродова  Сайёра Собировна, биология фанлари доктори, профессор; Рустамова Нигора Актамовна, биология фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Cератоидес эwерсманниана Боцч. & Иконн (терескен) дан антифунгал ва антибактериал фаоллиги юқори бўлган галофил эндофит бактерияларини  ажратиш, идентификациялаш, муҳим хусусиятларини баҳолаш ҳамда қишлоқ хўжалик  амалиётида қўллаш имкониятларини  аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор,  C. эwерсманниана  ўсимлигидан 12,5% НаCл сақлаган озуқа муҳитида ўстириш орқали 34 та галофил изолятлар ажратиб олинган, уларнинг 4 тасида  фитопатоген замбуруғлардан  Р. солани, Ф. охйспорум ва А. алтернатага, шартли патоген бактериялардан Э.cоли, Б. субтилис, С. ауреус ва П. аеругиноса га нисбатан антагонистик фаоллик юқори бўлиши аниқланган;
антагонистик фаоллиги юқори бўлган изолятларнинг 16С рРНК гени нуклеотидлар кетма-кетлиги секвенс қилиниб, уларнинг систематик ўрни  Приестиа мегатериум CрЕw1004, Псеудомонас путида CрЕw1015, Баcиллус субтилис CрЕw1018, Бревибаcиллус парабревис CрЕw1021 тарзида идентификацияланган;
стресс шароит ҳисобланадиган юқори ҳароратда Б.  субтилис CрЕw1018 (73,3 мкг/мл), шўрланиш шароитида Б. парабревис CрЕw1021 (48,9 мкг/мл), пҲ нинг кислотали муҳитида П. мегатериум CрЕw1004 (60,3 мкг/мл), ишқорий муҳитида П. путида CрЕw1015 (69,4 мкг/мл) штаммлари индолил цирка кислота (ИСК) си синтезлаш хусусиятини сақлаб қолганлиги исботланган;
лаборатория, вегетатив ва дала шароитида олиб борилган тажрибалар орқали П. мегатериум CрЕw1004 штамми суспензиясидан буғдой етиштиришда экишдан олдин уруғга ишлов берувчи восита сифатида қўллаш имкониятлари асосланган ва ундан фойдаланиш биотехнологияси ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Cератоидес эwерсманниана   ўсимлигидан эндофит бактерияларни ажратиш, идентификациялаш ва биотехнологик потенсиалини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
C. эwерсманниана  ўсимлигидан ажратиб олинган фаол (Приестиа мегатериум CрЕw1004, Псеудомонас путида CрЕw1015, Баcиллус субтилис CрЕw1018, Бревибаcиллус парабревис CрЕw1021) штаммлари 16С рРНК нуклеотидлар кетма-кетлиги Натионал Cентер фор Биотечнологй Информатион (НCБИ) маълумотлар базасида ОН567363, ОН567362, ОН567361, ОН567360  рақамлари билан киритилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 09-ябвардаги 4/14-9/1-10-6545-сонли маълумотномаси). Натижада, маълумотлар базасига киритилган эндофит бактериялар 16С рРНК генини нуклеотидлар кетма-кетлиги улардан филогенетик таҳлил учун дунё миқёсида фойдаланиш имконини беради;
қишлоқ хўжалик ўсимликларини барқарор ўсиб ривожланишини таъминлашда терескен ўсимлигидан ажратиб олинган эндофит бактериялардан фойдаланиш бўйича тавсиялар, жумладан, ўсимлик уруғларига экишдан олдин фаол штамм Приестиа мегатериум CрЕw 1004 нинг 20% ли бактериал суспензияси билан 12 соат давомида ишлов бериш усули Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманидаги “ТCТ Cлустер” кластерига қарашли жами 29 гектар майдонга буғдой етиштириш жараёнларига жорий қилинган (Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари Уюшмасининг 2023-йил 27-ноябрдаги 01/22-914-сон маълумотномаси). Натижада, уруғни бактериал суспензия билан бактеризациялаш буғдой ўсиш ва ривожланишини стимуллаши орқали шўрланиш шароитида буғдойдан гектарига 3,8 сентнер қўшимча ҳосил олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish