Муродов Тоҳир Фахриддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ғўза қатор ораларига маҳаллий ўғит киритиш қурилмасининг параметрларини асослаш”, 05.07.01 - Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Т5431
Илмий раҳбар: Имомов Шавкат Жахонович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети, PhD.03/2025.27.12.Т.16.04. 
Расмий оппонентлар: Батиров Зафар Лутфуллаевич, техника фанлари доктори, доцент; Исломов Ёрқин Искандарович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш давлат маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ғўза қатор ораларига маҳаллий ўғит киритишга мўлжалланган қурилманинг конструксиясини ишлаб чиқиш, унинг асосий технологик ва конструктив параметрларини илмий жиҳатдан асослаш орқали иш сифати, унумидорлиги ва иқтисодий самарадорликни оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ғўза қатор ораларига маҳаллий ўғит киритиш қурилмасининг конструктив схемаси экиш схемасини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган; 
ғўза қатор ораларига маҳаллий ўғит киритадиган қурилманинг парракли ҳамда елпиғичсимон куракчаларининг параметрлари, парракли куракчаларнинг айланиш ўқига нисбатан ўрнатилиш бурчаги маҳаллий ўғитларнинг физик-механик хоссаларини ҳисобга олган ҳолда келтириб чиқарилган аналитик ифодалар асосида аниқланган;
ғўза қатор ораларига маҳаллий ўғит киритадиган қурилма ёйгичи ва ўқёйсимон панжаси орасидаги бўйлама масофа ва ўғит ёйгчининг горизонтга нисбатан ўрнатилиш бурчаги агротехник талаблар даражасидаги ўғитлаш меъёри, ўғитларни ғўза қатор ораларига бир текис сепилиши ҳамда чигит экиш схемасини ҳисобга олган ҳолда келтириб чиқарилган аналитик ифодалар асосида аниқланган;
белгиланган агрегат ҳаракат тезликларида миқдорлаш аппарати ўғит тушиш тирқишининг юзаси ва етакчи валининг айланишлар сонининг мақбул параметрлари тушган ўғит массаси ва тушиш масофасининг мақбул қийматларини ифодаловчи регрессия тенгламаларини биргаликда ечиш орқали аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ғўза қатор ораларига маҳаллий ўғит киритадиган қурилмани ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ғўза қатор ораларига маҳаллий ўғит киритадиган қурилмага дастлабки талаблар ва унинг конструксиясини лойиҳалаш учун техник топшириқ ишлаб чиқилган ҳамда аниқланган конструктив параметрлари фойдаланиш учун “ҚХМИТИ Агромаш” МЧЖ га топширилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 19-мартдаги 05/04-04-300-сон маълумотномаси). Натижада ғўза қаторлари ораларига маҳаллий ўғит киритадиган қурилманинг конструксиясини лойиҳалаш имконияти яратилган;
ғўза қатор ораларига маҳаллий ўғит киритадиган қурилманинг тажриба нусхалари Бухоро вилояти Вобкент туманидаги «Ҳайдар Дилором замини», Ғиждувон тумани «Норов Фахри тараққиёти», Шофиркон туманидаги «Жалол 2000» ва «Донёр Шукур омадли» фермер хўжаликларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 19-мартдаги 05/04-04-300-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган ва асосланган параметрларга эга бўлган ғўза қатор ораларига маҳаллий ўғит киритадиган қурилма қўлланилганда меҳнат сарфини 18 % гача, ёнилғи сарфини 16-19 % гача тежалишига эришилган. Натижада асосланган параметрларга эга бўлган ғўза қатор ораларига маҳаллий ўғит киритадиган қурилманинг саноат нусхасини ишлаб чиқариш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish