Бобоёров Бехруз Ихтиёр ўғлининг
фалсафа доктори (Phd) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Иқлим ўзгариши шароитида мавсумий сойларнинг гидрологик ва морфометрик параметрларини ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш” 05.09.07–“Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.3.PhD/T6923
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Махмудов Илхомжон Эрназарович, техника фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтида бажарилган.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.17/2025.27.12.Т.01.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Сейтов Айбек Жумабаевич – техника фанлари доктори, профессор, Гаппаров Фурқат Ахматович – техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот – Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Мавсумий сойлар ҳавзаси рельефининг морфометрик ҳамда қияликларда шаклланадиган ёмғир сувлари оқимининг гидрологик параметрларини ҳисоблаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
GIS технологиялари, экспериментал тадқиқотлар ва чегаравий интенсивлик усулларини қўллаш асосида мавсумий сойларда барпо этилиши мумкин бўлган кичик сув ҳавзаларининг гидрологик ва морфометрик параметрлари ҳисоблаш усули такомиллаштирилган;
Вяйсяль-Брент функцияси асосида мавсумий сойлар ҳавзасининг майдони рельефининг математик модели ишлаб чиқилган;
Штурм-Лиувилль масаласининг ҳос функцияси асосида тоғ ва тоғ олди ҳудудларда ёмғир сувлари ҳисобига шаклланадиган оқимларнинг гидрологик параметрларини ҳисоблаш усули такомиллаштирилган;
стохастик тизимлар функциялари асосида мавсумий кичик дарё ва сойларнинг гидрологик параметрларини башорат қилиш усули такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Иқлим ўзгариши шароитида мавсумий сойларнинг гидрологик ва морфометрик параметрларини ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш асосида:
Мавсумий сойларда барпо этилиши мумкин бўлган кичик сув ҳавзаларининг гидрологик ва морфометрик параметрлари, мавсумий сойлар ҳавзасининг майдони рельефи параметрларини ҳисоблаш усули, тоғ ва тоғ олди ҳудудлардаги мавсумий кичик дарё ва сойларнинг гидрологик параметрларини башорат қилиш усули
Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 4 августдаги 04/29-4074 сонли маълумотномаси). Натижада Қашқадарё вилоятида тоғ олди мавсумий сойларда 4 та сув омборларини барпо этилиш жойлари аниқланган ҳамда ўртача 28,2 млн.м3 ҳажмда сув тўплаш ямконияти яратилган.
Мавсумий сойлар ҳавзаси рельефининг топографик ҳамда қияликларда шаклланадиган ёмғир сувлари оқимининг гидрологик параметрларини ҳисоблаш усуллари, тоғ ва тоғ олди ҳудудлардаги мавсумий сойлар ҳавзаси рельефининг рақамли модели, ушбу ҳудудларда ёмғир сувлари ҳисобига шаклланадиган оқимларнинг гидрологик параметрларини ҳисоблашнинг такомиллаштирилган усули “Қашқадарёсувқурилишинвест” давлат муассасаси фаолиятига жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 4 августдаги 04/29-4074 сонли маълумотномаси). Натижасида аниқланган 4 та тоғ ва тоғ олди ҳудудлардаги мавсумий сойларда ўртача 28,2 млн.м3 ҳажмда,жумладан Китоб тумани ҳудудидаги Жиннидарё сойида 7,8 млн.м3, Қамаши тумани ҳудудидаги Оқсув мавсумий сойида 9,4 млн.м3, Деҳқонобод туманидаги Шакарбулоқсой мавсумий сойида 4,9 млн.м3, Деҳқонобод туманидаги Аччиқсой мавсумий сойида 6,1 млн.м3 ҳажмдаги кичик сув омборларини барпо этиш орқали қўшимча 28,2 млн.м3 ҳажмдаги сув манбаасини яратиш ва 14-15 минг гектарга яқин суғориладиган майдонларнинг сув таъминотини яхшилаш имконияти яратилган.