Пўлатов Темур Анвар ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўт ўчирувчилар учун пойабзал конструкцияси ва технологиясини такомиллаштириш” мавзусидаги диссертация ишини 05.06.03-Тери, мўйна, поябзал ва тери-галантерея буюмлари технологияси” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Т6237
Илмий раҳбар: Мирзаев Нодир Баҳодирович, DSc, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/2025.27.12.Т.21.01
Расмий оппонентлар: Баҳадиров Ғайрат Атаханович, техника фанлари доктори, профессор; Абулниёзов Қурбонбой Исмоилович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат техника университети
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўт ўчирувчилар учун мўлжалланган ҳимояловчи махсус поябзал конструкциясини ҳамда ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш, кўп қатламли материаллар асосида унинг термик ҳимоя хусусиятларини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўп қатламли махсус поябзал конструксиясида қўлланилган материалларнинг иссиқлик ўтказувчанлик коеффициентларини ҳисобга олган ҳолда унинг термоизоляцион хусусиятларини баҳолаш усули такомиллаштирилган.
нотўқима қатламнинг макроғовоклари ва мембранали астарнинг микроғовоклари ҳаво бўшлиқларининг ҳисобига ҳимояловчи махсус поябзалнинг иссиқлик сақлаш хоссасини кескин ортишига ва массасини сезиларли (мавжуд анологга нисбатан 30% га) камайишига олиб келиши исботланган;
махсус поябзалнинг такомиллаштирилган конструкцияси ҳаво, буғ, иссиқлик оқимларининг циркуляцион ва ретциркуляцион мутаносиб ҳаракатланишини таъминлагани ҳолда эксплуатация жараёнида қулай микроиқлим яратилиши аниқланган;
ўт ўчириш хизмати ходимлари ишчи поябзалининг талаблари, кўп қатламли конструкцияси, материалларнинг табиати, тузилиши ва ўзига хос хусусиятлари асосида махсус поябзал ишлаб чиқаришнинг ресурс тежамкор технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ўт ўчирувчилар учун махсус поябзал конструкциясини ва ишлаб чиқариш технологиясининг тадқиқодлари асосида:
такомиллаштирилган технология “БЛАCКСТОНЕ” МЧЖ, “ЧАРМ ПОЯБЗАЛ ИНВЕСТ” МЧЖ ва “УМИД ФАШИОН” МЧЖ корхоналарида жорий этилган (“Ўзчармсаноат” уюшмасининг 07/764-сонли маълумотномаси). Натижада, маҳаллий хомашёлардан фойдаланган ҳолда ўт ўчирувчилар учун ички бозор ва экспортга йўналтирилган янги конструксиядаги махсус поябзал  ишлаб чиқариш имкони яратилган, тажриба намунасида поябзал таглик қисмининг  тешилишга қаршилиги 11,2%га, поябзал вазни эса 1,1 кгдан 0,768 кгга яъни 30%га енгил бўлишига эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish