Нажимова Айсулу Маҳмудовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Саноат корхоналарининг электр энергияси истеъмолини интеллектуал бошқариш услубияти”, 05.05.01 – “Энергетика тизимлари ва мажмуалари” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.DSc/Т1428.
Илмий маслаҳатчи: Рахмонов Икромжон Усмонович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент давлат техника университети ва Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/2025.28.11.Т.02.01.
Расмий оппонентлар: Назаричев Александр Николаевич, техника фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Худаяров Музаффар Бурханович, техника фанлари доктори, профессор; Абубакиров Азизжан Базарбаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Томск политехника миллий тадқиқот университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади саноат корхоналари технологик режимларининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда электр энергияси истеъмолини интеллектуал бошқариш услубиятини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги
электр энергияси истеъмолини интеллектуал бошқаришда бошқарув таъсирларини шакллантириш имконини берувчи электр ва технологик параметрларни таҳлил қилиш асосида, технологик жараён ҳолатини ҳисобга олган ҳолда саноат корхонасининг электр юкламаси билан ишлаб чиқариш унумдорлиги ва технологик режимлар ўртасидаги боғлиқлик аниқланган;
қисқа муддатли прогнозлаш аниқлигини оширишни таъминловчи электр энергияси истеъмолини прогнозлаш усули технологик жараён режимлари ва ишлаб чиқариш омилларини ҳисобга олган ҳолда, прогнозлашда кирувчи маълумотларнинг мавжудлигига боғлиқ равишда уларни шакллантириш асосида таклиф этилган;
электр энергияси истеъмоли режимлари ўзгарганда энергетик балансни сақлашни таъминловчи саноат корхонасининг электр юкламасини бошқариш усули юкламанинг ростланувчи қисмини ҳисобга олган ҳолда, максимал қувватни камайтириш ва юклама графигини тўлдириш коеффициентини ошириш мезонлари асосида уни қайта тақсимлаш орқали ишлаб чиқилган;
электр юкламаси режимлари ўзгарганда реактив қувватни ростлашни таъминловчи адаптив-интеллектуал бошқариш усули қувват коеффициенти, реактив қувват оғиши ва кучланиш даражасини ҳисобга олган ҳолда бошқарув таъсирларини адаптив шакллантириш асосида ишлаб чиқилган;
кучланишнинг талаб этилган даражасини автоматик тиклашни таъминловчи кучланиш пасайишларини адаптив тиклаш усули пасайиш чуқурлиги ва кучланишни такрорий назорат қилиш натижаларини ҳисобга олган ҳолда компенсация режимини икки босқичли танлаш асосида такомиллаштирилган;
электр таъминоти режимини танлаш ва коммутацияни кучланишнинг нолдан ўтиш нуқтаси бўйича синхронлаштиришни таъминловчи электр таъминотини захиралашнинг адаптив архитектураси манбалар ҳолати ва контакциз коммутация шартларини ҳисобга олган ҳолда тузатиш ёки захиралаш асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Саноат корхоналарининг электр энергияси истеъмолини интеллектуал бошқариш услубиятини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
электр энергияси истеъмолчиларининг захира таъминотини автоматик улаш қурилмаси учун Россия Федерациясининг Интеллектуал мулк бўйича федерал хизматининг ихтирога патенти олинган (“Электр энергияси истеъмолчиларининг захира таъминотини автоматик улаш қурилмаси”, ИАП 2847774, 15.10.2025-йил). Натижада, асосий ва захира манбалар ҳолатини назорат қилиш ҳамда контакциз коммутация асосида истеъмолчиларнинг электр таъминотини автоматик захиралаш имконияти таъминланган;
кучланиш пасайишларини автоматик тиклаш қурилмаси учун Россия Федерациясининг Интеллектуал мулк бўйича федерал хизматининг фойдали моделга патенти олинган (“Кучланиш пасайишларини автоматик тиклаш қурилмаси”, ФАП 244169, 19.06.2026-йил). Натижада, 5–10 % чуқурликдаги пасайишларда кучланишни тўлиқ тиклаш, 20 % пасайишларда эса технологик линиянинг ҳисобий унумдорлигини 80 % дан 92 % гача ошириш имконияти яратилган;
технологик режим ва ишлаб чиқариш омилларини ҳисобга олган ҳолда электр энергияси истеъмолини қисқа муддатли прогнозлаш ҳамда Мамдани ноаниқ хулосаси асосида суткалик электр юклама графигини интеллектуал бошқариш усуллари “БCТ Cлустер Агрокомплекс” МЧЖга жорий қилинган (“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг 2026-йил 26-августдаги 01-01-10/293-сонли маълумотномаси). Натижада, қисқа муддатли прогнозлаш хатолигини (МАПЕ) 3,74 % гача камайтириш ҳамда суткалик электр энергияси истеъмоли сақланган ҳолда максимал актив қувватни 4,8 % га камайтириш имконияти яратилган;
АНФИС Такаги–Сугено адаптив нейро-ноаниқ тизими асосида реактив қувватни интеллектуал бошқариш усули “БCТ Cлустер Агрокомплекс” МЧЖга жорий қилинган (“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг 2026-йил 26-августдаги 01-01-10/293-сонли маълумотномаси). Натижада, реактив қувват бўйича ўртача мутлақ хатоликни (МАЕ) 3,2 кВАр дан 0,6 кВАр гача ҳамда электр энергияси йўқотишларини 16,4 % дан 6,1 % гача камайтириш имконияти яратилган.