Нормуратов Баҳром Равшановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон 
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ФАCЦ технологияси асосида электр тармоқларини оптимал бошқариш усулини такомиллаштириш”, 05.05.02 – “Электротехника. Электр энергия станциялари, тизимлари. Электротехник мажмуалар ва қурилмалар” (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Т1328.
Илмий раҳбар: Хамидов Шухрат Вахидович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/2025.28.11.Т.02.01.
Расмий оппонентлар: Мирзабаев Акрам Махкамович, техника фанлари доктори, профессор; Мирзаев Абдурашид Тухтасинович, техника фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ФАCЦ технологиялари асосида электр тармоқларида қувват оқимларини оптимал бошқаришнинг математик моделлари ва метаевристик усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
электр тармоқларида кучланиш оғиши ва актив қувват исрофларини бир вақтда минималлаштириш мезонлари ҳамда СТАТCОМнинг бошқарилувчи реактив қувват параметрлари ўртасидаги функсионал боғланишлар асосида қувват оқимларини оптимал бошқаришнинг кўп мезонли математик модели такомиллаштирилган; 
СТАТCОМнинг реактив қуввати ва уланган тугундаги кучланиш параметрларини ҳолат ўзгарувчилари таркибига киритиш ҳамда уларнинг хусусий ҳосилаларини кенгайтирилган Якобиан матрицасида ҳисобга олиш асосида ФАCЦ қурилмали электр тармоқларининг барқарорлашган режимларини ҳисоблаш усули такомиллаштирилган; 
электр тармоғидаги актив ва реактив қувват баланси, тугун кучланишлари, линия токлари ҳамда СТАТCОМ реактив қувватининг рухсат этилган чегараларини жарима функсиялари орқали мақсад функсиясига киритиш асосида режим параметрларини чекловлар шароитида оптималлаштиришнинг итерацион қидирув усули такомиллаштирилган; 
электр тармоғидаги актив қувват исрофлари ва тугун кучланишларининг умумий оғишини ифодаловчи вазн коеффициентли интеграл мезон асосида ФАCЦ қурилмасининг оптимал уланиш тугуни ва реактив қувватини биргаликда аниқлаш усули такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Электр тармоқларига ФАCЦ қурилмаси қо'ллаш орқали қувват оқимларини оптимал бошқариш, кучланиш профилини яхшилаш ва қувват исрофларини камайтириш бўйича ишлаб чиқилган математик моделлар, алгоритмлар ва дастурий маҳсулотлар бо'йича олинган илмий натижалар асосида:
электр тармоқларидаги қувват оқимларини оптималлаштиришнинг такомиллаштирилган математик модели Магистрал электр тармоқлари Хоразм филиали “Хоразм” подстанциясига тегишли бўлган СТАТCОМ қурилмасига умумий актив қувват исрофини камайтириш ва кучланишни ростлаш учун жорий қилинган (“Ўзбекистон МЕТ” АЖнинг 2025 йил 23-декабрдаги 01-03-39/9031 сонли ма'лумотномаси). Натижада, кучланишнинг қиймати 217,2 кВ дан 220 кВ га яхшиланган ва Тахиатош қисмида умумий актив қувват исрофини 32,45 МВт дан 31,95 МВт гача ёки 1,54 % га камайтириш имконияти яратилган;
СТАТCОМ қурилмасининг оптимал жойлашув нуқтаси ва қувватини аниқлашга қаратилган оптималлаштириш усули Магистрал электр тармоқлари Хоразм филиалига иқтисодий самарадорликни ошириш учун жорий этилган (“Ўзбекистон МЕТ” АЖнинг 2025 йил 23-декабрдаги 01-03-39/9031 сонли ма'лумотномаси). Натижада СТАТCОМ қурилмасини оптималлаштириш ҳисобига эришилувчи ойлик иқтисодий самарадорлик 234 млн. сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish