Юнусов Нурзоднинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тола сифатини яхшилашда такомиллаштирилган ишчи қисмга эга бўлган аррали жинни ишлаб чиқиш” 05.02.03–Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари ихтисослиги бўйича (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Т5674 
Илмий раҳбар: Шухратов Шароф Шухратович, техника фанлари фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.Т.15.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Каюмов Абдумалик Хамидович, техника фанлари доктори, профессор, Далиев Шухратжон Латибжонович, техника фанлари фалсафа доктори, доцент, 
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: толани жинни ўзида самарали тозалайдиган такомиллаштирилган колосникли панжарани ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта толасини жинни ўзида тозалашда толадан улюк ва ифлос аралашмаларни ажралишини жадаллаштириш орқали чиқиндига тола миқдори ўтишини кескин камайтириш билан самарали тола тозалаш технологиясини амалга оширадиган янги конструксияли колосникли панжара ишлаб чиқилган; 
тола оқимини колосниклар билан ўзаро таъсирида самарали тозалаш жараёнига таъсир этувчи оқимдаги толанинг таъсирлашув кўрсаткичларини, аррали цилиндр ва ажратувчи колосникларнинг оралиқ масофаларини, колосникларнинг геометрик параметрларини ифодаловчи математик модел ишлаб чиқилган.
аррали жинда толани самарали тозалашда колосниклар олд қисм бурчаги, колосниклар сони, колосниклар қадамини конструктив ва технологик кўрсаткичларининг расионал катталиклари регрессион тенгламалар асосида аниқланган;
янги конструксиядаги колосникли панжара ва аррали цилиндр орасидаги талаб этилган катталикдаги масофани актуатор ёрдамида доимий равишда сақлаб туриш мақсадида тензометрик датчик сигнали орқали назорат қилиш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахта-тўқимачилик кластери пахта тозалаш корхоналарида пахта толасини жинни ўзида тозалашда самарадорлиги юқори бўлган ускунани яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
толани жинда тозалаш технологияси ва ускунаси «Пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмаси тасарруфидаги корхонага, жумладан Наманган вилояти “Учкурган техтиле” МЧЖ га қарашли Уйчи пахта тозалаш корхонасига жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2025 йил 09-октябрдаги 02/25-2360-сон маълумотномаси). Натижада юқори ва паст навли толани жинда тозалашда тозалаш самарадорлиги навлар бўйича 3,7 (абс) % ва 4,2 (абс) % га яхшиланишига эришилган. 
Такомиллаштирилган 5ДП-130 русумли жинни «Пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмаси тасарруфидаги корхонага, жумладан жумладан Наманган вилояти “Учкурган техтиле” МЧЖ га қарашли Уйчи пахта тозалаш корхонасига жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2025 йил 09-октябрдаги 02/25-2360-сон маълумотномаси). Натижада юқори ва паст навли толани жинда тозалашда чиқиндига ажралган тўқувга яроқли тола миқдорини навлар бўйича 2,3 (абс)% ва 2,7 (абс)% га камайтириш имкони яратилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish