Sayt test rejimida ishlamoqda

Хуррамов Жасур Куйлиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кичик мактаб ёшидаги болаларнинг сенситив даврида жисмоний тарбия дарсларида ҳаракатлар тезкорлигини ривожлантириш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Ped211.
Илмий раҳбар: Умаров Джамшид Хасанович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.27.06.2017.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Кошбахтиев Ильдар Ахмедович, педагогика фанлари доктори, профессор; Солиев Хамидулло Хошимович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кичик мактаб ёшидаги болаларнинг сенситив даврида жисмоний тарбия дарсларида ҳаракатлар тезкорлигини айланма машғулот услубида ривожлантириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳаракатлар тезкорлигини кичик мактаб ёшидаги болаларда ривожлантиришда жисмоний тарбия дарсларида қўлланиладиган айланма машғулот услубидан фойдаланишнинг энг мақбул нисбатлари (сони, вақти, ҳажми) аниқланган;
бошланғич синф ўқувчиларининг жисмоний қобилиятлари (тезкорлик, тезлик-куч, чаққонлик) ривожланишининг сенситив даврида жисмоний тарбия дарсларида 9–10 ёшли ўғил ва қиз болалар ҳаракатлар тезкорлигининг ўсиш динамикаси мажмуали назорат машқлари асосида аниқланган;
кичик мактаб ёшидаги болаларнинг ҳаракатлар тезкорлигини жисмоний тарбия дарсларининг тайёрлов ва асосий қисмларида ривожлантиришда қўлланиладиган айланма машғулот машқларини бажариш бекатлари, дам олиш оралиқлари, такрорлашлар сони, юкламаларнинг бажарилиш вақти ҳамда ҳажмлари аниқланиб, самарадорлиги тажрибада исботланган;
жисмоний тарбия дарсларида кичик мактаб ёшидаги болаларнинг ҳаракатлар тезкорлигини ривожлантириш методикаси уч хил мавсумда (куз, қиш, баҳор) очиқ ҳавода ва иншоотлар ичида ўтказилишини инобатга олиш ва назорат қилиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кичик мактаб ёшидаги болаларнинг сенситив даврида жисмоний тарбия дарсларида ҳаракатлар тезкорлигини ривожлантириш бўйича ўтказилган тажрибалар асосида:
кичик мактаб ёшидаги болаларда ҳаракатлар тезкорлигини ривожлантириш учун ишлаб чиқилган мажмуавий машқлар Қарши шаҳридаги 29-ўрта мактабнинг жисмоний тарбия дарслари жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2018 йил 26 декабрдаги 01-07-10-3312-сон маълумотномаси). Натижада кичик ёшли ўқувчиларнинг умумий жисмоний тайёргарлиги 12,5% га яхшиланган;
жисмоний тарбия дарслари жараёнида 9–10 ёшли болаларнинг ҳаракатлар тезкорлигини айланма машғулот услубида ривожлантиришга йўналтирилган методика Қарши шаҳридаги 29-ўрта мактабнинг жисмоний тарбия дарслари жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2018 йил 26 декабрдаги 01-07-10-3312-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг тезлик-куч сифатлари 12,6% га ривожланган;
жисмоний тарбия дарсларининг тайёрлов ёки асосий қисмида айланма машғулотнинг экстенсив-оралиқли услуби ёрдамида кичик мактаб ёшидаги болаларнинг ҳаракатлар тезкорлигини ривожлантириш методикаси Қарши шаҳридаги 29-ўрта мактабнинг жисмоний тарбия дарслари жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2018 йил 26 декабрдаги 01-07-10-3312-сон маълумотномаси). Натижада 9–10 ёшли ўқувчиларнинг ҳаракатлар тезкорлиги 15,2% га ривожланган;
кичик мактаб ёшидаги болаларнинг сенситив даврида жисмоний тарбия дарсларида ҳаракатлар тезкорлигини ривожлантиришни очиқ ҳавода ва иншоот ичида назорат қилишнинг такомиллаштирилган услуби Қарши шаҳридаги 29-ўрта мактабнинг жисмоний тарбия дарслари жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2018 йил 26 декабрдаги 01-07-10-3312-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг жисмоний ривожланиши ва функционал тайёргарлиги 11,8% га яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish