Саидова Гулжамол Комиловнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Боғ қатор ораларига ишлов берадиган универсал қурилманинг параметрларини асослаш”, 05.07.01 - Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Т5438
Илмий раҳбар: Жўраев Фазлиддин Ўринович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети, PhD.03/2025.27.12.Т.16.04
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Абдирасули Абдикаримович - техника фанлари доктори, профессор, Мусурмонов Аззам Турдиевич - техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қишлоқ хўжалик техника ва технологияларини синаш ва сертификатлаш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Боғ қатор ораларига ишлов берадиган универсал қурилма яратиш ва унинг параметрларини асослаш орқали боғ қатор ораларига ишлов беришда иш сифати ва унумини ошириш ҳамда меҳнат сарфини камайтиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
боғ қатор ораларига ишлов берадиган универсал қурилманинг конструксияси боғнинг экилиш схемаси ва тупроқ физик-механик хоссаларини ҳисобга олган ҳолда юмшаткич, текислагич ва пушта олгичлар айланувчи рамага ўрнатилган этиб ишлаб чиқилган;
айланувчи рамага ўрнатилган юмшаткич, текислагич ва пушта олгичларнинг параметрлари тупроқга кам энергия сарфляган ҳолда агротехник талаблар даражасида ишлов берилишини таъминлаши лозимлиги шартидан аниқланган;
юмшаткич ва ўқёйсимон панжалар орасидаги кўндаланг ва бўйлама масофалар ўқёйсимон панжанинг таъсири остида тупроқ деформациясининг кўндаланг ва бўйлама ёʻналишда тарқалиш масофаси, юмшаткич панжанинг қулочи ва устунининг қалинлигини ҳисобга олган ҳолда келтириб чиқарилган аналитик ифодалар асосида топилган;
агрегатнинг белгиланган ҳаракат тезлигида универсал қурилма юмшаткич ишчи органлари сони ва улар орасидаги бўйлама масофанинг мақбул қийматлари тупроқнинг уваланиш даражаси, юмшатилган қатлам юзаси ва тубида ҳосил бўладиган нотекисликларнинг баландлиги ҳамда тортишга қаршилигини белгиловчи регрессия тенгламаларини биргаликда ечиш орқали аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Боғ қатор ораларига ишлов берадиган универсал қурилманинг параметрларини асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
- боғ қатор ораларига ишлов берадиган универсал қурилмага Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк марказининг патентлари олинган (“Боғ қатор ораларига ишлов берадиган универсал қурилма”, ИАП 8325 – 2026 й., “Боғ қатор ораларига ишлов берадиган универсал қурилма технологик иш жараёнининг математик моделини ишлаб чиқиш”, ДГУ 55235 – 2025 й.). Натижада боғ қатор ораларига ишлов берадиган универсал қурилмани ишлаб чиқиш имкони яратилган; 
- ишлаб чиқилган универсал қурилманинг тажриба нусхаси Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги “Ўктам Қаюм” фермер хўжалиги ҳамда Вобкент туманидаги “Аброр Муҳаммад Саховати” ва “Зиёдулло Акобир” фермер хўжаликларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий марказининг 2025-йил 10-майдаги №05/04-04/219-сонли маълумотномаси). 
- боғ қатор қатор ораларга ишлов берувчи универсал қурилманинг саноат намунаси яратиш ва уни ишлаб чиқаришга тайёрлаш учун лойиҳа-конструкторлик ҳужжатлари (дастлабки талаблар, техник топшириқ ва чизмалар) «БМКБ-Агромаш» АЖ да лойиҳалаш жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий марказининг 2025-йил 10-майдаги №05/04-04/219-сонли маълумотномаси). Натижада илмий жиҳатдан асосланган параметр ва кўрсаткичларга эга ишчи органлар билан жиҳозланган боғ қатор оралиғига ишлов берадиган универсал қурилмани ишлаб чиқариш имкони яратилган. Натижада боғ қатор ораларига ишлов беришда ёнилғи сарфи 4,1 % га камайган ва иш унуми 1,09-1,34 % га ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish