Собиров Анваржон Одиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Суғориладиган ўтлоқи саз тупроқларининг экологик-мелиоратив ҳолати ва биогеокимёси (Улуғнор тумани Мирзаахмедов массиви тупроқлари мисолида)», 03.00.13 – Тупроқшунослик (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/В1758.
Илмий раҳбар: Холдаров Давронбек Мадаминович, биология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/2025.27.12.B.10.07.
Расмий оппонентлар: Абдурахмонов Нодиржон Юлчиевич, биология фанлари доктори, профессор; Собитов Ўлмасбой Тожахмедович, биология фанлари доктори, катта илмий ҳодим.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Улуғнор тумани Мирзаахмедов номли ҳудудда тарқалган турли даражада шўрланган суғориладиган ўтлоқи саз тупроқларининг экологик-мелиоратив ҳолати ва биогеокимёвий хусусиятларини аниқлаш ҳамда самарали фойдаланиш асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Улуғнор тумани Мирзаахмедов номли массивда тарқалган турли даражада шўрланган суғориладиган ўтлоқи саз тупроқларининг циклик (Cу, Зн, Мн, Б, Мо, Ҳф, Ср, Сб, Ас, Cр), тарқоқ (Рб, Cс, Та, Бр, Сc), радиоактив (Тҳ), камёб Ер элементлар (Ла, Cе, Тб, Йб, См) таркиби, миқдорлари, миграцияси, кларк консентрацияси (КК), кларк тақсимоти (КТ), биологик сингдириш коеффициентлари (Ах) аниқланган;
тадқиқот ҳудуди тупроқларида шўрланиш даражасига боғлиқ равишда микроелементларнинг профил бўйича геокимёвий дифференциацияси аниқланиб, Ҳф (2,2-6,1 КК) ва Йб (1,82-6,36 КК) элементларининг барқарор, Ас (0,88-5,41 КК) ҳамда Сб (0,60-2,20 КК) элементларининг ўртача ва кучли шўрланган тупроқларда жадал консентрацияланиши, Рб, Cс, Бр, Cр ва Сc консентрация кларкларининг шўрланиш кучайиши билан ортиши, Ср нинг ўртача КК кўрсаткичи шўрланмаган тупроқларда 0,94 дан кучсиз шўрланганда 1,56, ўртача шўрланганда 2,09 ва кучли шўрланганда 2,59 гача ошиши ҳамда қуйи қатламларда тўпланиши унинг шўрланиш жараёнини ифодаловчи геокимёвий индикатор экани илмий жиҳатдан асосланган;
тадқиқот ҳудуди тупроқларида Cр, Сc, Cу, Зн ва Мн элементларининг биогеокимёвий миграцияси тупроқнинг гранулометрик таркиби ва гумус миқдорига боғлиқлиги аниқланиб, физик лой (<0,01 мм) миқдори 43,1-44,2 % бўлган қатламларда ушбу элементларнинг адсорбсион ушланиши юқори эканлиги аниқланган;
илк бор Мирзаахмедов номли массив тупроқларида микроелементларининг биологик сингдириш (Ах) кўрсаткичлари тупроқларнинг шўрланиш даражаси ва гумус билан таъминланганкигига қараб шўрланмаган тупроқларда Б - 1,98 дан кучли шўрланган тупроқларда 0,51 гача, шўрланмаган тупроқларда Зн - 1,25 дан кучли шўрланган тупроқларда 0,13 гача, шўрланмаган тупроқларда Мн - 1,10 дан кучли шўрланган тупроқларда 0,19 гача дифференциал ўзгариши аниқланиб, гумус миқдори 1,37 % дан 0,28 % гача камайган сари микроелементларнинг ҳаракатчан шакллари ҳам камайиши ҳамда ўсимликлар томонидан ўзлаштирилиши чекланиши илмий жиҳатдан исботланган;
турли даражада шўрланган суғориладиган ўтлоқи саз тупроқларда Ас, Сб ва Бр элементларининг галогенетик жараёнлар билан узвий боғлиқ ҳолда тарқалиши аниқланиб, Cл- ва СО42- типидаги шўрланиш кучайиши билан ушбу элементларнинг сизот сувлари орқали юқори қатламларга миграцияси фаоллашиши ҳамда иккиламчи геокимёвий аномалиялар хосил қилиши асосланган;
илк бор тадқиқот ҳудуди тупроқларида шўрланишни кучайиши микроелементлар ҳаракатчан шаклларини кескин камайтириши, шўрланмаган тупроқлардан кучли шўрланган тупроқларга ўтганда ҳаракатчан Cу 60,7%, Зн 59,3%, Мн 45,1%, Б 22,5% ва Мо 58,8% га пасайганлиги, ялпи Cу 36,5% га ортган бўлса-да, унинг ҳаракатчанлиги камайганлиги, барча қатламларда Мн, ўртача ва кучли шўрланган тупроқларда Cу, кучли шўрланган тупроқларда эса Зн танқислиги кузатилиб, бу тупроқларда микроўғитларни дифференциал қўллаш зарурлиги, Б билан таъминланганлик меъёрда бўлиб, агромелиоратив тадбирлар ҳар бир тупроқ-ўсимлик диагностикаси асосида амалга оширилиши лозимлиги илмий жиҳатдан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Суғориладиган ўтлоқи саз тупроқларининг экологик-мелиоратив ҳолати ва биогеокимёси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Қишлоқ хўжалигида шўрланган тупроқлардан самарали фойдаланиш йўллари» номли тавсиянома Андижон вилояти Улуғнор тумани ҳудудига амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 28-январдаги 05/05-04-106-сон маълумотномаси). Натижада, турли даражада шўрланган суғориладиган ўтлоқи саз тупроқларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, унумдорлигини сақлаш ва ошириш бўйича чора-тадбирлар белгилашда фермер хўжаликларига қўлланма сифатида хизмат қилган;
Улуғнор тумани Мирзаахмедов номли массивда тарқалган турли даражада шўрланган суғориладиган ўтлоқи саз тупроқларнинг микроелементлар билан таъминланганлиги бўйича хаританомаси тузилган ва Улуғнор тумани қишлоқ хўжалик бўлимига амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 28-январдаги 05/05-04-106-сон маълумотномаси). Натижада, суғориладиган ўтлоқи саз тупроқларда деҳқончилик юритишда микроелементлар билан бойитилган минерал ўғитларни қўллашга хизмат қилган;
Улуғнор тумани Мирзаахмедов номли массивдаги «Улуғнорлик Олимбой ота ери» фермер хўжалиги кучсиз даражада шўрланган 63,8 га, «Улуғнор фазоси» фермер хўжалиги ўртача даражада шўрланган 31,9 га ва «Манзил» фермер хўжалиги кучли даражада шўрланган 51,3 га ўтлоқи саз тупроқлардаги жами 147 гектар суғориладиган ерларининг 1:5000 масштабли шўрланганлик типи ва даражаси бўйича харитаси ишлаб чиқилган ва Улуғнор тумани қишлоқ хўжалик бўлимига амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 28-январдаги 05/05-04-106-сон маълумотномаси). Натижада, шўр ювиш тупроқ таркибидаги тузлар миқдори, типи, даражаси ва механик таркибидан келиб чиққан ҳолда тузилган шўрланиш картаси асосида амалга оширилган.