Мамараимов Дилшод Жабборович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Туркистон тоғ тизмаси шимолий қисми лалмикор тупроқларининг агрокимёвий ва агрофизикавий хоссалари”, 03.00.13 - Тупроқшунослик (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/B770.
Илмий раҳбар: Мусурманов Алишер Амирқулович, қишлоқ хўжалиги фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.B/Qx.01.16.
Расмий оппонентлар: Рузметов Мақсуд Исмаилович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Парпиев Ғофуржон Тохирович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Туркистон тоғ тизмаси шимолий қисми лалми тупроқларининг морфологик белгилари, агрокимёвий ва агрофизикавий хоссаларини табиий ва антропоген омиллар таъсирида ўзгариши, ҳозирги кундаги ҳолатини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Лалми тупроқларнинг табиий ва антропоген омиллар таъсирида морфологик белгилари, физик-кимёвий, механик хоссалари ва агрокимёвий хоссаларини эвалюцион ўзгаришлари аниқланган;
гумус ва озуқа элементларнинг тупроқ қатламларидаги миқдори ва заҳираси лалми оч тусли бўз тупроқлардан тўқ тусли бўз тупроқлар томон вертикал қонуният асосида ортиб бориши илмий асосланган;
сўнгги 80 йилда деградация жараёнлари ва антропоген омиллар таъсирида лалми тупроқлар хоссаларининг эвалюцион ўзгаришлари баҳоланган;
Туркистон тоғ тизмаси шимолий қисми лалми тупроқлар бўйича ҳудудда мавжуд фермер хўжаликлари учун 1:10000 масштабли тупроқ харитаси, тупроқ гранулометрик таркиб харитаси ва агрокимёвий картограммалари ҳамда ердан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Туркистон тоғ тизмаси шимолий қисми лалми тупроқлари агрокимёвий ва агрофизикавий хоссаларини тадқиқ қилиш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича олинган илмий ва амалий натижалар асосида;
Жиззах вилояти Зомин туманидаги “Янги ҳаёт-2” ва “ХРУ-17” массивларининг 1:10000 масштабли тупроқ харитаси ишлаб чиқилган ва Зомин тумани қишлоқ хўжалиги учун амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2024 йил 8 октябрдаги 05/05-02-867-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур тупроқ харитаси ердан фойдаланувчи агрокластерлар, фермер ва деҳқон хўжаликларида тупроқлар унумдорлигини ошириш, сақлаш ва ер ресурсларидан оқилона фойдаланишда илмий асос сифатида хизмат қилган;
Зомин тумани “Янги ҳаёт-2” массивининг 616,1 гектар ва “ХРУ-17” массивининг 1338,1 гектар лалми деҳқончилик қилинадиган ер майдонлари учун 1:10000 масштабли тупроқ механик таркиби харитаси тузилган ва Зомин тумани қишлоқ хўжалиги учун амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2024 йил 8 октябрдаги 05/05-02-867-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу харита маълумотлари массивлардаги тарқалган тупроқларнинг механик таркибига қараб агротехник тадбирларни тўғри белгилаш имконини берган;
Зомин тумани “Янги ҳаёт-2” массивининг 616,1 гектар ва “ХРУ-17” массивининг 1338,1 гектар “Лалми ер майдонларининг 1:10000 масштабли агрокимёвий картограммалари” тузилган ва Зомин тумани қишлоқ хўжалиги учун амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2024 йил 8 октябрдаги 05/05-02-867-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур картограмма маълумотлари массивлардаги тарқалган тупроқларнинг унумдорлик хусусиятлари, гумус ва озуқа элементлари (П, К) билан таъминланганлик даражасига қараб маҳаллий ва минерал ўғитларни табақалаштирилган ҳолда қўллаш имконини берган.