Турдимуратова Жамила Мирзамуратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Қорақалпоғистон Республикаси ер усти сувлари сифатининг экологик мониторинги (Нукус шаҳри, Тахтакўпир ва Беруний туманлари мисолида)», 03.00.10 – Экология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/B1210.
Илмий раҳбар: Аметов Якуб Идрисович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.05/2025.27.12.B.14.02.
Расмий оппонентлар: Баймурадов Хусниддин Тошболтаевич, биология фанлари доктори, профессор; Мусаев Аблатдийн Кераматдинович, биология фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Нукус шаҳри, Тахтакўпир ва Беруний туманлари мисолида Қорақалпоғистон Республикаси ер усти сувлари сифатини экологик мониторинг асосида баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Нукус шаҳри, Тахтакўпир ва Беруний туманлари ер усти сувларининг фон гидрокимёвий кўрсаткичлари (2019–2025 йй., 40 та мониторинг нуқтаси, 18 та параметр) белгиланиб, бош компонентлар таҳлили (ПCА) асосида сув сифатига таъсир этувчи асосий омиллар Нукус шаҳри ва Беруний туманида 6 тадан, Тахтакўпир туманида эса 5 та эканлиги аниқланган;
илк бор минтақада 2019–2025 йиллар давомида ер усти сувлари сифати кўрсаткичлари динамикасининг Манн–Кендалл ва Сен усуллари бўйича нопараметрик тренд таҳлили амалга оширилиб, Нукус шаҳрида КБЕ₅ бўйича статистик ишончли камайиш тренди (τ = -0,87; п = 0,024), Беруний туманида нитратлар бўйича ва Тахтакўпир туманида пҲ бўйича статистик жиҳатдан ишончли пасаювчи трендлар аниқланган;
Аччиқкўлда сув минераллашуви билан зоопланктон умумий сони ўртасида статистик ишончли манфий боғлиқлик (р = -0,62; п = 0,023; н = 13), Шарқий Қоратерен кўлида эса зоопланктоннинг умумий сони ва биомассаси ўртасида кучли мусбат боғлиқлик (р = 0,98; п < 0,001; н = 7) аниқланган;
ўрганилган сув обектлари кластер таҳлили асосида фон ҳолати, ўртача ва юқори ифлосланиш зоналарига ажратилиб, зоопланктон тур таркиби ва Пантле–Буcк сапроблик индекси асосида биоиндикацион баҳоланиб, индекс қийматларининг 1,0–1,5 (олигосапроб), 1,6–2,5 (β-мезосапроб) ва 2,6–3,25 (α-мезосапроб) диапазонларда ўзгариши аниқланган;
Аччиқкўл ва Шарқий Қоратерен кўлларининг экологик ҳолати ТРЕД коеффициенти бўйича ҳисобланиб, Аччиқкўл учун коеффициент қийматлари 6,06–19,75, Шарқий Қоратерен учун 2,48–3,62 диапазонда ўзгарганлиги асосланган;
илк бор гидрокимёвий таҳлил, зоопланктон биоиндикацияси ва ГАТ таҳлилини бирлаштирувчи беш босқичли экологик мониторинг модели (маълумот йиғиш – узатиш ва қайта ишлаш – ГАТ платформасида интеграциялаш – аналитик баҳолаш – бошқарув қарорларини қабул қилиш) ишлаб чиқилган ва уни амалиётга жорий этиш бўйича илмий асосланган тавсия ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон Республикаси сув обектларининг экологик мониторинги бўйича илмий асосларни ишлаб чиқиш ҳамда ер усти сувларининг сифатини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ер усти сувларини мониторинг қилиш бўйича тадқиқот натижалари ҳамда таклиф этилган мониторинг усуллари Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси фаолиятига дарёлар, табиий сув ҳавзалари ва каналлар ҳолатини кузатиш бўйича минтақавий дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланиш учун жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитасининг 2026-йил 21-апрелдаги 01/18-8-1881-сон маълумотномаси). Натижада, сув ҳавзаларининг экологик ҳолатини баҳолаш ва ифлосланиш даражасини мониторинг қилиш тизими такомиллаштирилиб, сув сифатидаги ўзгаришларни эрта аниқлаш ҳамда уларнинг прогнозини тузиш имконини берган;
диссертация тадқиқоти доирасида ишлаб чиқилган усуллар Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 20-апрелдаги 03/07-3-235-сон маълумотномаси). Натижада, сув ҳавзаларининг экологик ҳолатини баҳолаш ва ифлосланиш даражасини мониторинг қилиш тизими такомиллаштирилиб, сув хўжалиги органлари томонидан экологик хавфларнинг олдини олиш, сув обектларининг ҳолатини назорат қилиш ва бошқариш учун илмий асосланган қарорлар қабул қилиш имконини берган.