Балтабаева Дилбархан Қосибаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертатсияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Сунъий сув ҳавзаларида ўстирилаётган айрим юксак сув ўсимликларининг биоекологик хусусиятлари ва экологик мослашуви (Нукус шаҳри мисолида)”, 03.00.10 – Экология (биология фанлари).
Диссертатсия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/В1850.
Илмий раҳбар: Утемуратова Гулширин Нажиматдиновна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертатсия бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.05/2025.27.12.B.14.02.
Расмий оппонентлар: Хўжаназаров Ўктам Эштемирович, биология фанлари доктори, профессор; Махкамов Тробжон Хусанбоевич, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат ветеренария медитсинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сунъий сув ҳавзаларида ўстирилаётган айрим юксак сув ўсимликларининг биоекологик хусусиятлари ва экологик мослашув хусусиятларини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қорақалпоғистон Республикаси шароитида Нймпҳаеа х марлиаcеа Лат.-Марл., Нймпҳаеа алба Л., Нупҳар лутеа (Л.) См. ва Нелумбо нуcифера Гаертн турлари сунъий сув ҳавзаларида илк бор иқлимлаштирилган ва маҳаллий экологик шароитда вегетатсия, гуллаш ва қишлаш хусусиятлари баҳоланган;
тадқиқ этилган турларнинг ҳарорат омилига муносабати баҳоланиб, уларнинг
30-38°C оралиғида фаол ўсиши ва 42°- 44°C га яқин шароитда эса ўсишнинг сусайиши ва стресс белгилари намоён бўлиши аниқланган;
турли шароитдаги сунъий сув ҳавзаларида сув ўсимликларининг ривожланишига сув ва тупроқ муҳитининг физик-кимёвий кўрсаткичлари таъсири баҳоланиб, Нукус шаҳри шароитида ушбу омиллар Нупҳар лутеа (Л.) См. тури учун чекловчи, Нелумбо нуcифера Гаертн. учун эса мос экологик муҳитни шаклланганлиги илмий асосланган;
сув ўсимликларнинг вегетатсия даври ҳудудлар кесимида баҳоланиб, Тошкент шароитида 265-275 кун бўлиб, Нукус шароитида 180-214 кунгача қисқариши аниқланган ва бу ҳолат иқлимнинг кескин континенталлиги ва лимитловчи омиллар таъсири аниқланган;
сунъий сув ҳавзаларида Нймпҳаеаcеае ва Нелумбонаcеае оилаларига мансуб юксак сув ўсимликларининг манзаравий хусусиятлари баҳоланиб, улардан сув ҳавзаларини кўкаламзорлаштириш ҳамда экотуризмда фойдаланиш имкониятлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сунъий сув ҳавзаларида ўстирилаётган айрим юксак сув ўсимликларининг биоекологик хусусиятлари ва экологик мослашув бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Нймпҳаеаcеае ва Нелумбонаcеае оилаларига мансуб сув ўсимликларининг экологик мослашув хусусиятлари ҳамда биоекологик кўрсаткичларини ҳолатини баҳолаш юзасидан ишлаб чиқилган тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси 2026 йил 22 майдаги 01/18-2377 сон маълумотномаси). Натижада, сунъий сув ҳавзаларида шаклланадиган ўсимлик жамоаларининг структуравий ва функсионал хусусиятларини баҳолаш, уларнинг абиотик омилларга нисбатан чидамлилик даражаси аниқланиб, олинган натижалар асосида сув ҳавзаларининг экологик ҳолатини биоиндикатсион аҳамиятини баҳолаш имконини берган;
Қорақалпоғистон шароитидаги сунъий сув ҳавзаларида сув ўсимликларнинг сунъий экотизимларда шаклланадиган жамоалари, уларнинг абиотик омилларга чидамлилиги ва сув муҳитининг трофик ҳолатини барқарорлаштиришдаги ўрни илмий жиҳатдан баҳолаш юзасидан ишлаб чиқилган тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг амалиётига жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 21 май 03/09-3-298-сон маълумотномаси). Натижада, сунъий сув ҳавзаларида, табиий озуқа базасини шакллантириш, фитомасса маҳсулдорлигини ошириш ва сув муҳитининг биологик ўз-ўзини тозалаш қобилиятини ва экологик ҳолатини баҳолаш имконини берган.