Шагилов Пулатбек Коптлеуовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Жамоат хавфсизлигига тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликларга қарши курашишнинг маъмурий-ҳуқуқий чораларини такомиллаштириш”, 12.00.14 -“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси. Жамоат хавфсизлигини таъминлаш. Пробация фаолияти” ихтисослиги (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Yu841
Илмий раҳбар: Селиманова Светлана Михайловна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, DSc.25/2025.27.12.Yu.01.02.
Расмий оппонентлар: Закурлаев Абдумутал Каримович, юридик фанлар доктори, профессор; Жамолдинов Ҳумоюн Бахтиёрбек ўғли, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади жамоат хавфсизлигига тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликларга қарши курашишнинг маъмурий-ҳуқуқий чораларини такомиллаштиришга доир таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“майда безорилик” тушунчасининг ҳуқуқий талқини кенгайтирилиб, уни нафақат анъанавий шаклларда (сўкиниш, шилқимлик, жамоат тартибини бузувчи хатти-ҳаракатлар), балки ахборот-телекоммуникация тармоқларида – интернетда жамият, давлат ва Конститусияга очиқдан-очиқ ҳурмацизликни ифодаловчи контент тарқатишни ҳам қамраб олиши зарурлиги илмий асослантирилган.
миллий, ирқий, этник, диний ва ҳудудий белгилар асосида камситиш ва адоват қўзғатишга қаратилган материалларни тайёрлаш, сақлаш ва тарқатишни маъмурий ва жиноий жавобгарликнинг изчил тизими орқали тартибга солиш механизмлари ишлаб чиқилди, бунда маъмурий жазо қўлланганидан кейин ҳам такрор содир этиладиган қилмишлар жиноят сифатида баҳоланиши илмий асослантирилган.
ахборот-телекоммуникация тармоқларида ҳуқуқбузарликларнинг янги шакли сифатида “кибер безорилик” тушунчаси ҳуқуқий категорияга киритилди. Бу жиноятнинг обектив томони сифатида инсон шаъни, қадр-қимматини таҳқирлаш ва давлат рамзларига ҳурмацизлик ифодаловчи ахборотни такроран тарқатиш ҳолатлари алоҳида ажратиб кўрсатиш зарурияти асослантирилган.
“текширилувчи шахс — ҳуқуқбузарлик содир этганлик ҳолатини аниқлаш ёки пробация назоратидаги шахснинг алкоголли ичимликларни истеъмол қилиш юзасидан суд белгилаган тақиққа (чекловга) риоя этишини текшириш мақсадида ички ишлар органларининг навбатчилик қисмларига олиб келинган ҳамда алкоголли ичимлик истеъмол қилганлик ҳолати алкотестер орқали текшириладиган шахс” таҳририда шакллантирилиши асослантирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган: 
жамоат жойларида сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз хатти-ҳаракат қилиш, жамоат тартибини бузиш каби жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик ҳамда ахборот-телекоммуникация тармоқларида, жумладан “Интернет”да инсон қадр-қиммати, ижтимоий ахлоқ, давлат рамзлари, Конститусия ва давлат органларига нисбатан очиқдан-очиқ ҳурмацизликни ифодаловчи ахборотни тарқатишга оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти томонидан қонунлар лойиҳалари бўйича экспертлик таклифларини ишлаб чиқиш, хорижий тажрибани ўрганиш, қонунлар лойиҳаларини муҳокама қилиш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 28-августдаги №3/дн-168-сонли далолатномаси). Ушбу таклиф жамоат тартибини, ахлоқий қадриятларни ва давлат рамзларига ҳурматни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
маъмурий ҳудудий келиб чиқиши ёки ижтимоий гуруҳга мансублик белгиси бўйича шахс ёки гуруҳнинг қадр-қимматини камситиб, адоватни тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатишга қаратилган таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти томонидан қонунлар лойиҳалари бўйича экспертлик таклифларини ишлаб чиқиш, хорижий тажрибани ўрганиш, қонунлар лойиҳаларини муҳокама қилиш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 28-августдаги №3/дн-168-сонли далолатномаси). Ушбу таклиф жамиятда миллатлар ва динлараро тотувликни таъминлаш, ижтимоий адоват ва нафратни авж олдирувчи ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда шахс қадр-қиммати ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилади. 
Ахборот-телекоммуникация тармоқларида ҳуқуқбузарликларнинг янги шакли сифатида “кибер безорилик” ҳуқуқбузарлиги учун жавобгарликни белгилашга қаратилган таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти томонидан қонунлар лойиҳалари бўйича экспертлик таклифларини ишлаб чиқиш, хорижий тажрибани ўрганиш, қонунлар лойиҳаларини муҳокама қилиш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 28-августдаги №3/дн-168-сонли далолатномаси). Ушбу таклиф “Кибер безорилик” учун жавобгарлик белгилаш ахборот маконида ҳуқуқий тартибни таъминлаш, шахс қадр-қиммати ва жамиятнинг маънавий иммунитетини ҳимоя қилиш, давлат ва ижтимоий институтларга нисбатан ҳурмацизликни чеклаш ҳамда кибермаконда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга хизмат қилади.
“текширилувчи шахс — ҳуқуқбузарлик содир этганлик ҳолатини аниқлаш ёки пробация назоратидаги шахснинг алкоголли ичимликларни истеъмол қилиш юзасидан суд белгилаган тақиққа (чекловга) риоя этишини текшириш мақсадида ички ишлар органларининг навбатчилик қисмларига олиб келинган ҳамда алкоголли ичимлик истеъмол қилганлик ҳолати алкотестер орқали текшириладиган шахс” тушунчаси белгилашга оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 5-апрелдаги «Ички ишлар органларининг навбатчилик қисмларида алкотестер ёрдамида шахсларнинг алкоголли ичимлик истеъмол қилганлигини аниқлаш тартиби тўғрисида»ги 190-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган Низомнинг 1-боби 2-банди 5-хатбошини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 9-августдаги 12-18-6-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши Жамоат жойларида алкогол маҳсулотини истеъмол қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга ошириш субектларини аниқланишига хизмат қилган.
“текширилувчи шахс алкотестер ёрдамида алкотестер текширувидан ўтишдан бош тортган ёки унда техник воситалар орқали ўтказилган алкотестер текшируви натижаларига эътироз мавжуд бўлган ҳолларда, масъул ходимлар ушбу шахсни тиббий текширувдан ўтказиш учун туман (шаҳар) даволаш-профилактика муассасасига олиб борадилар” тушунчаси белгилашга оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 5-апрелдаги «Ички ишлар органларининг навбатчилик қисмларида алкотестер ёрдамида шахсларнинг алкоголли ичимлик истеъмол қилганлигини аниқлаш тартиби тўғрисида»ги 190-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган Низомнинг 2-боби 11-банди 1-хатбошини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 9-августдаги 12-18-6-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши жамоат жойларида алкогол маҳсулотини истеъмол қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни олдини олишнинг муҳим элементларидан бир ҳуқуқий тартибга солинишига ва натижада мазкур ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси фаолияти ривожлантирилишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish