Махмадаминова Хуршида Зайнитдиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Давлат фуқаролик хизматига раҳбар кадрлар тайёрлашда менторлик тизимини бошқаришни такомиллаштириш”, 08.00.13 “Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/Iqt6742
Илмий раҳбар: и.ф.ф.д., досент А.Х.Холов
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси қошидаги илмий даражалар берувчи DSc.04/2025.27.12.I.01.03
Расмий оппонентлар и.ф.д., проф. Ғойибназаров Баходир Каримович, и.ф.д., проф. Суюнов Дилмурод Холмуродович
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тадқиқотнинг асосий мақсади – давлат фуқаролик хизматига раҳбар кадрлар тайёрлашда менторлик тизимини бошқаришни такомиллаштириш бўйича илмий -услубий таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
давлат фуқаролик хизматида раҳбар кадрлар тайёрлаш тизимини институтсионал ривожлантириш шароитида менторлик тизимини самарали бошқариш орқали инсон капиталини ривожлантиришнинг (касбий компетенсияларини узлюксиз ривожлантириш, билим ва тажриба трансферини таъминлаш) инновацион модели ишлаб чиқилган;
давлат фуқаролик хизматида раҳбар кадрлар тайёрлаш самарадорлигини ошириш ва кадрлар қўнимсизлигини камайтиришда “Леадершип пипелине” ва “реверсив менторлик” ёндашувларини жорий қилиш (тажрибали раҳбарлар томонидан бошқарув тажрибаси ва институтсионал билимларни узатиш, инновацион компетенсияларни трансфер қилиш)нинг ташкилий-иқтисодий механизми ишлаб чиқилган;
Давлат фуқаролик хизматида менторлик тизимини самарали бошқариш, ходимларнинг индивидуал ривожланиш траекторияларини шакллантиришда сунʼий интеллект технологиялари, рақамли мониторинг ва таҳлилий баҳолаш воситаларига асосланган инновацион рақамли бошқарув модели ишлаб чиқилган;
Давлат фуқаролик хизмати учун раҳбар кадрлар тайёрлаш тизимида меритократия, шаффофлик ва институтсионал ворислик тамойилларига асосланган, хорижий менторлик стандартлари (ЭМCC, ИМА, ИCФ) талабларини миллий бошқарув амалиёти билан уйғунлаштирувчи консептуал менторлик дастури модели ишлаб чиқилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотда менторлик бошқаруви самарадорлигини ошириш бўйича яратилган илмий натижалар асосида:
давлат бошқарувини тизимлаштириш ва янги бошқарув парадигмасини шакллантириш шароитида менторлик тизими нафақат тажриба алмашиш усули, балки стратегик фикрлаш ва инсон капиталини ошириш ва самарали ҲР инструменти инновацион институтсионал механизми сифатида назарий жиҳатдан асослаш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги томонидан давлат фуқаролик хизмати тизимини такомиллаштириш жараёнларида фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлигининг 2026-йил 17-июндаги 04-04/2-1313 сонли маълумотномаси). Ушбу янгилик асосида давлат бошқаруви тизимини модернизатсия қилиш ва инсон капиталини ривожлантириш шароитида менторликни стратегик бошқарув ҳамда инсон ресурсларини ривожлантиришнинг замонавий инструменти сифатида такомиллаштиришга оид хулосаларидан кадрлар сиёсатини ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқишда татбиқ этилди.
давлат фуқаролик хизматида кадрлар қўнимсизлигини олдини олиш ва ички раҳбар кадрлар захирасини самарали бошқариш мақсадида “Леадершип пипелине” ва “реверсив менторлик” (ёш ходимларнинг раҳбарларга замонавий технологияларни ўргатиши) моделларини миллий бошқарув тизимига мослаштириш механизмлари ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлигининг амалий фаолиятига жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлигининг 2026-йил 17-июндаги 04-04/2-1313 сонли маълумотномаси). Бунда “Леадершип пипелине” ва “Реверсив менторлик” моделлари бўйича ишлаб чиқилган тавсиялардан раҳбар кадрлар захирасини шакллантириш, истиқболли кадрларни аниқлаш ҳамда уларни бошқарув лавозимларига тайёрлаш механизмларини такомиллаштиришда фойдаланилди.
менторлик тизимини бошқаришда инсон омилисиз ишлайдиган, юқори ахборот технологиялари ва сунʼий интеллект воситаларига асосланган баҳолаш ҳамда индивидуал ривожланиш ва рағбатлантириш кўрсаткичларини (КПИ) интегратсиялаш модели таклифи Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги амалий фаолига жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2026-йил 18-июндаги 01/00-02/17-6370-сонли маълумотномаси). Бунда менторлик тизими самарадорлигини баҳолашда сунʼий интеллект, рақамли технологиялар ва КПИ кўрсаткичларига асосланган баҳолаш механизмларини жорий этиш бўйича таклифлар Агентликнинг инсон ресурсларини бошқариш ва мониторинг тизимларини ривожлантиришда амалий аҳамиятга эга бўлди.
давлат фуқаролик хизматида меритократия тамойиллари ва шаффофлик асосида “ижтимоий лифт” вазифасини бажарувчи, халқаро стандартларга (ЭМCC, ИМА, ИCФ) мос келадиган уникал миллий менторлик дастурининг консептуал асослари ишлаб чиқиш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги амалий фаолига жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2026-йил 18-июндаги 01/00-02/17-6370-сонли маълумотномаси). Ушбу янгилик профессионал раҳбар кадрлар захирасини шакллантириш, давлат хизматчиларининг кареравий ўсишини қўллаб-қувватлашга қаратилган менторлик дастурларини такомиллаштиришда фойдаланилди.