Раҳматуллаева Наргиза Абдураҳмоновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек хотин-қизларининг халқ оғзаки ижоди ривожидаги ўрни: этнографик таҳлил (ХХ аср – ХХИ аср бошлари Сурхон воҳаси мисолида)”, 07.00.07–Этнография, этнология ва антропология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Tar2100
Илмий раҳбар: Турсунов Сайпулла Нарзуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Tar.12.01.
Расмий оппонентлар: Файзуллаева Мавлуда Ҳамзаевна, тарих фанлари доктори (DSc), доцент; Норбўтаев Парда Панжиевич, тарих фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбек хотин-қизларининг халқ оғзаки ижодига иштирокнинг таъсирининг этномаданий жараёнларга таъсирини этнологик аспектда ёритиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбек халқ оғзаки ижодига оид энг қадимги намуналарида баён этилган хотин-қизлар тасвири, бахши аёллари, достонларда баён этилган хотин-қизлар қиёфаси илк бор этнологик маълумотлар асосида аниқланди ва илмий-назарий қарашлар асосида уларнинг тарихий шаклланиши босқичлари аниқланди;
Халқ оғзаки ижодидаги тарихий манбаларда акс этган аёллар ансамбллари, “Бадаш” усулидаги ижодий фаолияти, республика ва жаҳон миқёсидаги ўрни, ижро этиш усуллари, ўзига хос айтишувлари, анъаналарни, маросимларни сақлаш ҳамда давом эттириш борасидаги фаолияти, улар томонидан яратилган қўшиқ ва куйлари, уларни касбий маҳоратини такомиллашиб бориши тарихий-этнографик маълумотлар асосида далилланган; 
Ўзбек хотин-қизларининг халқ оғзаки ижодига иштирокида айтиладиган достонлар, лапар, терма, топишмоқ, матал ва тез айтишларнинг турлари, уларни ижро этган хотин-қизлари, фасл, ой, кун билан боғлиқ ижод намуналари, ташкил топган ансамблларида уларни ўрганиш, тарғиб қилиш ҳамда бу борада халқ назарига тушган хотин-қизлари фаолияти этнологик маълумотлар асосланган; 
Ўзбек хотин-қизлари томонидан чалинган дўмбира, чанқовуз, қият, дапп, ғажир най, доира, сивизиқ ва уларни ўзига хос ясалиши ҳамда тайёрлаш жараёнлари, мусиқа асбобларида ижро этилган кўйлари, қўшиқларни ўзига хос ўрни, ижодкор хотин-қизлар, иқтидорли ёш ижодкорларининг ижодий намуналари, матбуот, телерадио эшиттиришлар амалга оширилган маданий тадбирлари ва архив ҳужжатларидаги муҳим маълумотлар асосида ўрин олган халқ оғзаки ижоди асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбек хотин-қизларининг халқ оғзаки ижодига иштирокнинг этномаданий жараёнларга таъсирини ХХ аср – ХХИ аср бошларида Сурхон воҳаси мисолида ўрганиш юзасидан тўпланган маълумотлар асосида:
Ўзбек хотин-қизларининг халқ оғзаки ижоди ривожидаги ўрни, хотин-қизларнинг халқ оғзаки ижоди анъаналарини сақлаш ва ривожлантиришдаги ҳиссаси, бахшичилик мактабларида фаолият юритган аёл бахшилар ҳамда халқ оғзаки ижоди билан боғлиқ этномаданий жараёнларга оид илмий хулоса ва тавсиялардан фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмасининг 2026-йил 26-февралдаги 01-33/126-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари асосида ўзбек халқининг номоддий маданий мероси, хотин-қизларнинг халқ оғзаки ижоди ва бахшичилик анъаналаридаги ўрни, ушбу соҳани ривожлантиришга қаратилган давлат дастурларининг мазмун-моҳияти ҳамда этнография, археология, география, маданиятшунослик ва фолклоршуносликка оид илмий маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда, шунингдек, илмий-маърифий кўрсатувлар ва медиа лойиҳалар мазмунини бойитишда фойдаланилган.
Сурхон воҳаси мисолида ўзбек хотин-қизларининг халқ оғзаки ижодидаги ўрни, бахши аёллар фаолияти, халқ достонларида акс этган аёл образларининг этнографик хусусиятлари, “Бадаш” усулидаги ижрочилик анъаналари ҳамда хотин-қизлар томонидан ижро этилган фолклор намуналарининг жанрий ва маданий хусусиятларига оид илмий хулоса ва амалий тавсиялардан фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2026-йил 24-февралдаги 10/131-сон далолатномаси). Тадқиқот натижалари асосида халқ оғзаки ижоди намуналарида акс этган хотин-қизлар қиёфаси, аёл бахшилар ижодий фаолияти, анъанавий ижрочилик мактаблари ҳамда дўмбира, чангқовуз, қият, дапп, ғажир най, қиз най ва қўл чолғуларидан фойдаланиш билан боғлиқ этномаданий маълумотлар маънавий-маърифий тадбирлар мазмунини бойитиш, номоддий маданий мерос намуналарини тарғиб этиш ва миллий қадриятларни ёшлар орасида кенг оммалаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish