Базарбаева Нилуфар Анорбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи): “Ўзбек миллий ҳунармандчилиги анъаналари ва улар билан боғлиқ трансформацион жараёнлар (уста-шогирд анъаналари мисолида)”, 07.00.07 – “Этнография, этнология ва антропология” (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2025.3.PhD/Tar2368.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институти.
Илмий раҳбар: Давлатова Соадат Тиловбердиевна, тарих фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Tar.12.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Улуғбек Сайданович, тарих фанлари доктори (ДСc), профессор; Жумаева Шоира Бердияровна, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек миллий ҳунармандчилиги анъаналарининг тарихий-этнографик асосларини, уларнинг шаклланиши ва ривожланиш босқичларини, мустақиллик йилларида юз берган трансформацион жараёнларни ҳамда уста-шогирд анъаналарининг миллий маданий меросни сақлаш ва авлодларга узатишдаги ўрнини илмий жиҳатдан таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
анъанавий ҳунармандчиликда уста-шогирд муносабатларининг шаклланиши ва тарихий тараққиёти, хусусан, шогирдлик даври, таълим муддати, «Фотиҳа олиш», «Белбоғ боғлаш (камарбаста)», «Устахона очиш» ва «Устоздан дуо олиш» анъаналари тарихий-этнографик манбалар асосида очиб берилган ҳамда уларнинг маънавий қадриятлар, касб одоби, «Рисола» дастурлари ва касбий тарбия тизимидаги ўрни илмий жиҳатдан асосланган;
уста-шогирд анъаналарининг ибтидоий жамиятдан бошлаб меҳнат фаолияти, ҳунармандчилик ва касб-корларнинг ривожланиши билан узвий боғлиқ ҳолда шаклланганлиги, тарихий ҳамда дала этнографик тадқиқот маълумотлари ва хорижий давлатлар тажрибаси асосида қиёсий-этнологик таҳлил қилиниб, уларнинг тарихий ривожланиш босқичлари аниқланган;
мустақиллик йилларида Жиззах воҳасидаги ҳунармандчиликнинг тўқувчилик, гиламдўзлик, каштадўзлик, тикувчилик, кулолчилик, темирга ва ёғочга ишлов бериш каби асосий йўналишлари ҳамда уларда шаклланган уста-шогирд муносабатларининг ўзбек, қирғиз, тожик, татар ва бошқа этник гуруҳларга хос этноҳудудий ва локал хусусиятлари тарихий-этнографик материаллар асосида тизимлаштирилиб, анъанавий ва замонавий уста-шогирд тизимини такомиллаштириш модели ишлаб чиқилган;
Жиззах воҳаси ҳунармандчилигидаги уста-шогирд анъаналарининг ХХ аср охири ва ХХИ аср бошларида трансформацияга учраганлиги, оқ фотиҳа бериш, устоздан дуо олиш ва устозни умрбоқий эъзозлаш каби анъаналар сақланиб қолган бўлса-да, «Уста-шогирд» мактаблари, касб-ҳунар таълими ҳамда «Ҳунарманд» уюшмаси орқали ҳунар ўргатиш тизими модернизациялашганлиги, «Арвоҳи пир» маросими, камарбаста, рисола ўқиш ва касб сирларини фақат сулола доирасида сақлаш каби удумлар амалиётдан чиқиб кетганлиги ҳамда ушбу ўзгаришларга ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва маданий омиллар таъсир кўрсатганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек миллий ҳунармандчилиги анъаналари ва улар билан боғлиқ трансформацион жараёнлар (уста-шогирд анъаналари мисолида) бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
анъанавий ҳунармандчиликда уста-шогирд муносабатларининг шаклланиши ва тарихий тараққиёти, хусусан, шогирдлик даври, таълим муддати, «Фотиҳа олиш», «Белбоғ боғлаш (камарбаста)», «Устахона очиш» ва «Устоздан дуо олиш» анъаналари тарихий-этнографик манбалар асосида очиб берилган ҳамда уларнинг маънавий қадриятлар, касб одоби, «Рисола» дастурлари ва касбий тарбия тизимидаги ўрнига оид маълумотлардан Халқаро «Олтин мерос» хайрия жамоат фондининг тарғибот тадбирларида фойдаланилган (Халқаро «Олтин мерос» хайрия жамоат фондининг 2025-йил 8-июлдаги 40-01-сон далолатномаси). Олинган натижалар ҳунар эгаллаш билан боғлиқ анъана ва маросимларни, уста-шогирдлик одоби ҳамда касбий тарбия қадриятларини кенг жамоатчилик орасида тарғиб қилиш ва ёшларни миллий қадриятларга садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилган;
уста-шогирд анъаналарининг ибтидоий жамиятдан бошлаб меҳнат фаолияти, ҳунармандчилик ва касб-корларнинг ривожланиши билан узвий боғлиқ ҳолда шаклланганлиги, тарихий ҳамда дала этнографик тадқиқот маълумотлари ва хорижий давлатлар тажрибаси асосида қиёсий-этнологик таҳлил қилиниб, уларнинг тарихий ривожланиш босқичларига доир маълумотлардан «Обод маҳалла – янги маънавий макон» лойиҳаси доирасидаги тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 30-июндаги 10/395-сон далолатномаси). Натижада уста-шогирд анъаналарининг тарихий тараққиёти, меҳнат тажрибаларини авлоддан авлодга етказишдаги ўрни ҳамда миллий ҳунармандчилик ривожидаги аҳамиятига оид илмий қарашлар кенг жамоатчилик орасида тарғиб қилинган;;
мустақиллик йилларида Жиззах воҳасидаги ҳунармандчиликнинг тўқувчилик, гиламдўзлик, каштадўзлик, тикувчилик, кулолчилик, темирга ва ёғочга ишлов бериш каби асосий йўналишлари ҳамда уларда шаклланган уста-шогирд муносабатларининг ўзбек, қирғиз, тожик, татар ва бошқа этник гуруҳларга хос этноҳудудий ва локал хусусиятлари тарихий-этнографик материаллар асосида тизимлаштирилганлиги, анъанавий ва замонавий уста-шогирд тизимини такомиллаштириш моделидан турли миллатларнинг ўзига хос урф-одатларини акс эттирувчи ҳунармандчилик ва тикувчилик маҳсулотлари намойиши ҳамда савдоси, фотокўргазмалар, конференция, семинар, давра суҳбатлари ва маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитасининг 2025-йил 30-июндаги 14/227-сон маълумотномаси). Натижада тарғибот материаллари Жиззах воҳаси ҳунармандчилигининг этноҳудудий хусусиятлари, турли этник гуруҳларга хос уста-шогирд анъаналари ҳамда уларнинг замонавий кўринишларига оид илмий маълумотлар билан бойитилган;
Жиззах воҳаси ҳунармандчилигидаги уста-шогирд анъаналарининг ХХ аср охири ва ХХИ аср бошларида трансформацияга учраганлиги, оқ фотиҳа бериш, устоздан дуо олиш ва устозни умрбоқий эъзозлаш каби анъаналар сақланиб қолган бўлса-да, «Уста-шогирд» мактаблари, касб-ҳунар таълими ҳамда «Ҳунарманд» уюшмаси орқали ҳунар ўргатиш тизими модернизациялашганлиги, «Арвоҳи пир» маросими, камарбаста, рисола ўқиш ва касб сирларини фақат сулола доирасида сақлаш каби удумлар амалиётдан чиқиб кетганлиги ҳамда ушбу ўзгаришларга ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва маданий омиллар таъсир кўрсатганлигига оид маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси «Ҳунарманд» уюшмаси Жиззах вилояти бошқармасида қабул қилинган дастурларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси «Ҳунарманд» уюшмасининг 2025-йил 3-июлдаги 01-14/846-сон маълумотномаси). Натижада миллий ҳунармандчилик ва уста-шогирд муносабатларини ривожлантириш, ҳунармандлар сулолаларини моддий қўллаб-қувватлаш, намунали уста-шогирд мактабларини аниқлаш ва уларнинг фаолиятини оммалаштириш имкониятлари кенгайган.