Ғаниев Санжар Позилжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) Диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда инновацион сиёсатни амалга оширишнинг институционал тизимини такомиллаштириш” (Наманган вилояти мисолида), 08.00.12 - “Минтақавий иқтисодиёт”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Iqt6589.    
Илмий раҳбар: Адашев Азимжон Уруббаевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.06.04  
Расмий оппонентлар: Матякубов Умиджон Рахимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қобулов Озодбек Ўктамбой ўғли, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда инновацион сиёсатни амалга оширишнинг институционал тизимини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«давлат – бизнес – университет» ҳамкорлиги, технопарк ва стартап марказлари, молиявий рағбатлар ва инфратузилмавий ресурсларнинг бир бутун тизим сифатида функсионал интеграцияси асосланган ҳолда минтақа иқтисодиётини ривожлантириш билан боғлиқ инновацион сиёсатни амалий механизми таклиф этилган;
минтақада инновацияларнинг инсон капиталига таъсири, инновацион лойиҳаларнинг ҳаётий цикл босқичлари, инновацион тизим иштирокчилари ўртасидаги мавжуд алоқалар ҳолати ва институционал тизимнинг эксперт баҳоси асосида «муаммо-сабаб-эчим» матрицаси таклиф қилинган;
Наманган вилоятида инновацион сиёсатни амалга оширишда стартап мониторинги, ТРЛ бўйича лойиҳа баҳолаш, технопарк инфратузилмаси, кадрлар компетенсиялар базаси, рақамли грант тизими, кластер кооперацияси каби кўрсаткичлар асосида 0≤И≤0,24–паст инфратузилма, 0,25≤И≤0,44 –институционал хавф, 0,45≤И≤0,64 – эҳтиёт чоралари зарур, 0,65≤И≤0,84 – назорат остида, 0,85≤И≤1–барқарор инновацион ривожланиш йўналсиҳлари бўйича минтақанинг инновацион ривожланиш индекси ишлаб чиқилган;
Наманган вилоятида университетлар қошидаги инновацион марказлар, технопарклар, технопарк резидентлари ва илмий-амалий стартаплар сони кўрсаткичларни CАГР усули билан баҳолаш асосида 2026-2030-йилларга мўлжалланган институционал-инновацион сиёсатни амалга оширишнинг прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда инновацион сиёсатни амалга оширишнинг институционал тизимини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
«давлат – бизнес – университет» ҳамкорлиги, технопарк ва стартап марказлари, молиявий рағбатлар ва инфратузилмавий ресурсларнинг бир бутун тизим сифатида функсионал интеграцияси асосланган ҳолда минтақа иқтисодиётини ривожлантириш билан боғлиқ инновацион сиёсатни амалий механизми Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларида инновацион воситаларни шакллантиришда фойдаланилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 16-январдаги 03/24-926-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида маҳаллий корхоналар томонидан технопарк ва акселерация марказлари инфратузилмасидан фойдаланиш кўрсаткичлари 1,8 баробарга ошиб, ишлаб чиқариш таннархини ўртача 8,5 фоизга пасайтириш имконини берган; 
минтақада инновацияларнинг инсон капиталига таъсири, инновацион лойиҳаларнинг ҳаётий цикл босқичлари, инновацион тизим иштирокчилари ўртасидаги мавжуд алоқалар ҳолати ва институционал тизимнинг эксперт баҳоси асосида «муаммо-сабаб-эчим» матрицаси бўйича таклиф Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан тармоқлараро интеграцияни трансформация қилиш соҳаларида фойдаланилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 16-январдаги 03/24-926-сон  маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий қилиниши натижасида инновацион фаол корхоналар улуши 17,8 фоизга, тармоқлар ўртасидаги ахборот алмашинуви индекси (институционал боғлиқлик кўрсаткичи)  0,63 га, рақамлаштирилган бизнес-жараёнлар улуши 46 фоизга етган;
Наманган вилоятида инновацион сиёсатни амалга оширишда стартап мониторинги, ТРЛ бўйича лойиҳа баҳолаш, технопарк инфратузилмаси, кадрлар компетенсиялар базаси, рақамли грант тизими, кластер кооперацияси каби кўрсаткичлар асосида 0≤И≤0,24–паст инфратузилма, 0,25≤И≤0,44 –институционал хавф, 0,45≤И≤0,64 – эҳтиёт чоралари зарур, 0,65≤И≤0,84 – назорат остида, 0,85≤И≤1–барқарор инновацион ривожланиш йўналсиҳлари бўйича минтақанинг инновацион ривожланиш индекси Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан инновацион тизимни таҳлил қилишни автоматлаштиришда ва ҳудудий ривожланишдаги асимметрияларни аниқлашда фойдаланилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 16-январдаги 03/24-926-сон  маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий қилиниши натижасида тармоқлар бўйича технологик узилишлар аниқланиб, стартаплар ва илмий лойиҳаларнинг амалий даражаси ошган ҳамда институционал рискларни олдиндан аниқлаш имконини берган; 
Наманган вилоятида университетлар қошидаги инновацион марказлар, технопарклар, технопарк резидентлари ва илмий-амалий стартаплар сони кўрсаткичларни CАГР усули билан баҳолаш асосида 2026-2030-йилларга мўлжалланган институционал-инновацион сиёсатни амалга оширишнинг прогноз параметрлари Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан инновацион лойиҳаларнинг технологик жиҳатдан етуклик даражаси ва технопарк имкониятларининг юклама даражасини баҳолашда фойдаланилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 16-январдаги 03/24-926-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий қилиниши натижасида инновацион инфратузилманинг узоқ муддатли ривожланиш траекторияси аниқланиб, табиий ресурслар тақсимоти узоқ муддатли эҳтиёжларга йўналтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish