Дусчанов Алишер Шерзод ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) Диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда жозибадор имижни шакллантириш механизмини такомиллаштириш” 08.00.12 - “Минтақавий иқтисодиёт”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Iqt6591.
Илмий раҳбар: Аллоназаров Оллоназар Норбек ўғли, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.06.04.
Расмий оппонентлар: Рузметов Бахтияр, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Жуманов Руслонбек Бабожонович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда жозибадор имижни шакллантириш механизмини такомиллаштириш боʻйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақа имижини шакллантирувчи иқтисодий, институционал, инфратузилмавий, ижтимоий-маданий ва коммуникатив омиллар интеграцияси, брендлаш механизмлари асосида тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш, туристлар оқими, экспорт ва рақобатбардошлик кўрсаткичларига таъсирини комплекс акс эттирувчи консептуал модел таклиф қилинган;
минтақа имижини шакллантиришда функсионал, норматив, эстетик ва рақамли ўлчамларнинг ўзаро интеграцияси ҳамда институционал, инвестицион, инфратузилмавий ва рақамли бошқарув механизмлари асосида ҳудуднинг инвестицион жозибадорлиги, туристик фаоллиги, халқаро рақобатбардошлиги ва ижобий репутациясига таъсирини комплекс акс эттирувчи 4Д консептуал модел таклиф қилинган;
минтақавий имижнинг рақамли имиж профили композит индекси ишлаб чиқиш асосида кўринувчанлик даражаси - паст (0 ≤ РИП < 35), ўрта (35 ≤ РИП < 60), юқори (60 ≤ РИП < 80) ва стратегик (80 ≤ РИП ≤ 100) - ва имиж изчиллик даражаси - бир ўлчамли (компонент сони: 1-2), ихтисослашган (3-4) ва кўп қиррали (5 ва ундан юқори) мезонлари асосида баҳолаш тизими таклиф этилган;
минтақа иқтисодий ривожланиш самарадорлигига жозибадор минтақа имижи (ПИБ; 0.682), Барқарор ривожланиш ва ЭСГ амалиётлари (СЕП; 0.213), Рақамли трансформация ва инновацион экотизим (ДТИЕ; 0.190), Маданий мерос, ижтимоий капитал ва инклюзивлик (ЧСИ; 0.249), Иқтисодий инфратузилма ва инвестиция иқлими (ЭИИC; 0.164), Бошқарув, сиёсат ва манфаатдор томонлар ҳамкорлиги (ГПСC; 0.156) омилларини беъвосита ва билвосита таъсирини ифодаловчи структурали тенгламалар модели таклиф этилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда жозибадор имижни шакллантириш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган  илмий натижалар асосида: 
минтақа имижини шакллантирувчи иқтисодий, институционал, инфратузилмавий, ижтимоий-маданий ва коммуникатив омиллар интеграцияси, брендлаш механизмлари асосида тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш, туристлар оқими, экспорт ва рақобатбардошлик кўрсаткичларига таъсирини комплекс акс эттирувчи консептуал модел бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий этилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 14-майдаги 10-1531-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида минтақа иқтисодиётини ривожлантириш ва рақобатбардошлик устунликларини оширишга хизмат қилувчи назарий консепсия ва амалий ёндашувларни қўллаш имконини яратилган;
минтақа имижини шакллантиришда функсионал, норматив, эстетик ва рақамли ўлчамларнинг ўзаро интеграцияси ҳамда институционал, инвестицион, инфратузилмавий ва рақамли бошқарув механизмлари асосида ҳудуднинг инвестицион жозибадорлиги, туристик фаоллиги, халқаро рақобатбардошлиги ва ижобий репутациясига таъсирини комплекс акс эттирувчи 4Д консептуал модел бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий этилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 14-майдаги 10-1531-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифларни жорий қилиниши натижасида Хоразм вилоятининг инвестицион ва туристик жозибадорлигини ошириш, ҳудуднинг ижобий рақамли имижини шакллантириш, халқаро рақобатбардошлигини кучайтириш ҳамда ҳудудий бошқарув самарадорлигини оширишга эришилган;
минтақавий имижнинг рақамли имиж профили композит индекси ишлаб чиқиш асосида кўринувчанлик даражаси - паст (0 ≤ РИП < 35), ўрта (35 ≤ РИП < 60), юқори (60 ≤ РИП < 80) ва стратегик (80 ≤ РИП ≤ 100) - ва имиж изчиллик даражаси - бир ўлчамли (компонент сони: 1-2), ихтисослашган (3-4) ва кўп қиррали (5 ва ундан юқори) мезонлари асосида баҳолаш тизими бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий этилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 14-майдаги 10-1531-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий қилиниши натижасида Хоразм вилоятининг рақамли имиж кўринувчанлиги ва репутацион ҳолатини тизимли баҳолаш имконияти яратилган, ҳудуднинг рақамли бренд позициясини аниқлаш ҳамда имижни стратегик бошқариш самарадорлигини оширишга эришилган;
минтақа иқтисодий ривожланиш самарадорлигига жозибадор минтақа имижи (ПИБ; 0.682), Барқарор ривожланиш ва ЭСГ амалиётлари (СЕП; 0.213), Рақамли трансформация ва инновацион экотизим (ДТИЕ; 0.190), Маданий мерос, ижтимоий капитал ва инклюзивлик (ЧСИ; 0.249), Иқтисодий инфратузилма ва инвестиция иқлими (ЭИИC; 0.164), Бошқарув, сиёсат ва манфаатдор томонлар ҳамкорлиги (ГПСC; 0.156) омилларини беъвосита ва билвосита таъсирини ифодаловчи структурали тенгламалар модели бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий этилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 14-майдаги 10-1531-сонли маълумотномаси). Мазкур модел ҳудудий ривожланишга таъсир этувчи устувор омилларни аниқлаш, инвестицион ва туристик жозибадорликни оширишга қаратилган стратегик қарорларни ишлаб чиқиш, ресурсларни самарали тақсимлаш ҳамда Хоразм вилоятининг иқтисодий рақобатбардошлигини кучайтиришга хизмат қилувчи бошқарув механизмларини такомиллаштиришга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish