Кудратов Дилшод Шариповичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Акциядорлик жамиятларининг ликвидлилигини таъминлаш йўналишлари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Iqt6432
Илмий раҳбар: Раджабов Умурзоқ Аблакулович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.03/2025.27.12.I.30.01
Расмий оппонентлар: Турсунов Жаҳонгир Пулатович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Холиков Улугбек Рустамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Тошкент Кимё халқаро университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Акциядорлик жамиятларида ликвидлиликни таъминлаш механизмларини такомиллаштириш орқали уларнинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш, тўлов қобилиятини ошириш ҳамда ресурслардан самарали фойдаланишга қаратилган илмий-услубий ёндашув ва амалий таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
акциядорлик жамиятларининг ликвидлигини прогнозлаш аниқлигини ошириш мақсадида молиявий ҳисоботлар шаффофлиги, корпоратив бошқарув сифати ва бозор маълумотлари каби кўрсаткичларни интеграциялаштирган ҳолда «Инвестор ишонч коеффициенти» ишлаб чиқилган;
корхоналарнинг қисқа муддатли тўлов қобилиятини баҳолашда активлар ва мажбуриятлар ўртасидаги мутаносиблик ҳамда номутаносибликни аниқлашга қаратилган жорий ва тезкор ликвидлик коеффициентларини қиёсий таҳлил қилиш услубияти такомиллаштирилган;
акциядорлик жамиятларининг истиқболдаги ликвидлик даражасини аниқлаш мақсадида айланма капитал, дебиторлик ва кредиторлик қарзлари, пул оқимлари ҳамда захиралар айланиш тезлигининг таъсирини ҳисобга олувчи эконометрик модел асосида 2030-йилгача прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
«Ўзкимёсаноат» АЖнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш ва ликвидлигини ошириш мақсадида тариф сиёсати ва жорий ликвидлик ўртасидаги боғлиқликка асосланган «Тариф-ликвидлик интеграл индекси» (ТЛИ) бўйича юқори (ТЛИ ≥ 1,2), ўрта (0,9 ≤ ТЛИ < 1,2) ва паст (ТЛИ < 0,9) ликвидлик даражаларини аниқлаш мезонлари таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши. Тадқиқот доирасида ишлаб чиқилган ликвидлиликни таъминлаш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
акциядорлик жамиятларининг ликвидлигини прогнозлаш аниқлигини ошириш мақсадида молиявий ҳисоботлар шаффофлиги, корпоратив бошқарув сифати ва бозор маълумотлари каби кўрсаткичларни интеграциялаштирган ҳолда «Инвестор ишонч коеффициенти» ишлаб чиқишга доир таклифи «Ўзсувтаъминот» АЖ амалиётига жорий этилган («Ўзсувтаъминот» АЖнинг 2025-йил 4-декабрдаги 4/41-6014-сон маълумотномаси). Натижада, корпоратив шаффофлик ва инвесторлар ишончини комплекс баҳолаш аниқлиги ошган, акциялар ликвидлиги динамикасини тизимли мониторинг қилиш ҳамда инвестиция қарорларини қабул қилишнинг таҳлилий самарадорлигини ошириш имконияти яратилган;
корхоналарнинг қисқа муддатли тўлов қобилиятини баҳолашда активлар ва мажбуриятлар ўртасидаги мутаносиблик ҳамда номутаносибликни аниқлашга қаратилган жорий ва тезкор ликвидлик коеффициентларини қиёсий таҳлил қилиш услубиятига доир таклифи «Ўзсувтаъминот» АЖ амалиётига жорий этилган («Ўзсувтаъминот» АЖнинг 2025-йил 4-декабрдаги 4/41-6014-сон маълумотномаси). Натижада, ликвидлик етишмовчилиги ёки ортиқчалигини эрта аниқлаш, қисқа муддатли мажбуриятларни қоплаш учун зарур ликвид активлар ҳажмини баҳолаш ҳамда айланма капитални оптимал бошқариш орқали қисқа муддатли молиявий барқарорликни таъминлаш самарадорлигини ошириш имконияти яратилган;
акциядорлик жамиятларининг истиқболдаги ликвидлик даражасини аниқлаш мақсадида айланма капитал, дебиторлик ва кредиторлик қарзлари, пул оқимлари ҳамда захиралар айланиш тезлигининг таъсирини ҳисобга олувчи эконометрик модел асосида 2030-йилгача прогноз кўрсаткичларига доир таклифи «Ўзсувтаъминот» АЖ амалиётига жорий этилган («Ўзсувтаъминот» АЖнинг 2025-йил 4-декабрдаги 4/41-6014-сон маълумотномаси). Натижада, ликвид активлар ва қисқа муддатли мажбуриятлар ўртасидаги мувозанатни олдиндан баҳолаш имконияти яратилган, ликвидликни прогнозлаш аниқлиги ҳамда айланма капиталга бўлган эҳтиёжни режалаштириш самарадорлиги ошган ва қисқа муддатли молиявий рискларни камайтиришга қаратилган бошқарув қарорларини асослаш имконияти кенгайган;
«Ўзкимёсаноат» АЖнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш ва ликвидлигини ошириш мақсадида тариф сиёсати ва жорий ликвидлик ўртасидаги боғлиқликка асосланган «Тариф-ликвидлик интеграл индекси» (ТЛИ) бўйича юқори (ТЛИ ≥ 1,2), ўрта (0,9 ≤ ТЛИ < 1,2) ва паст (ТЛИ < 0,9) ликвидлик даражаларини аниқлаш мезонларига доир таклифи «Ўзсувтаъминот» АЖ амалиётига жорий этилган («Ўзсувтаъминот» АЖнинг 2025-йил 4-декабрдаги 4/41-6014-сон маълумотномаси). Натижада, тариф ўзгаришларининг жорий ликвидликка таъсирини комплекс баҳолаш ва ликвидликнинг критик даражага тушиш хавфини эрта аниқлаш имконияти яратилган, айланма маблағларни оптималлаштириш ҳамда тариф сиёсати орқали молиявий барқарорликни бошқариш самарадорлиги ошган.