Носиров Жасур Турсунпулотовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Суғурта компаниялари молиявий хавфсизлигини таъминлаш методологиясини такомиллаштириш” 08.00.07 – “Молия, пул муомиласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.DSc/Iqt1228
Илмий маслаҳатчи: Бурханов Актам Усманович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технологиялари институт ҳузуридаги DSc.03/2026.31.01.1.42.02 рақамли
Расмий оппонентлар: Академик, иқтисодиёт фанлари доктори., проф. Ғуломов Саидаҳрор Саидаҳмедович, иқтисодиёт фанлари доктори., доц. Кузиев Равшан Рамазанович, иқтисодиёт фанлари доктори., доц. Абдурахмонов Илёс Хуршидович.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: суғурта компанияларининг молиявий хавфсизлигини таъминлаш методологиясини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “суғурта компаниялари молиявий хавфсизлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни суғурта ташкилотининг ўз зиммасига олган мажбуриятларини тўлиқ ва ўз вақтида бажариш қобилиятини таъминловчи, шу билан бирга, ички ва ташқи молиявий рискларга нисбатан барқарорликни сақловчи, капитал етарлилиги, суғурта захиралари, ликвидлик даражаси ҳамда даромадлилик кўрсаткичларининг оптимал нисбатига асосланган, риск-басед манагемент, ЭРМ (Энтерприсе Риск Манагемент) ва комплаенс-назорат тизимлари орқали бошқариладиган комплекс иқтисодий ҳолат ва бошқарув тизими нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
суғурта компаниялари молиявий хавфсизлик даражасига таъсир этувчи ички ва ташқи муҳит омилларини баҳолаш усули чизиқли матриса қийматларининг [0-0,25)–«хавф юқори», [0,25-0,50)–«ўртача хавф», [0,50-0,75)–«барқарор», [0,75-1]–«хавфсиз» мезонлари асосида такомиллаштирилган;
панел маълумотлар асосида суғурта компаниялари молиявий хавфсизлигига таъсир этувчи омиллар жами мажбуриятлар (β = -0.0975), дебиторлик қарздорлиги (β = 0.0662), қайта суғурта билан боғлиқ дебиторлик (β = -0.0281), инвестиция даромади (β = 0.0527) таъсир коеффисиентлари аниқланган;
суғурта компанияларида риск-басед манагемент, ЭРМ ва комплаенс назоратни бирлаштирувчи интеграциялашган бошқарув консепсияси таклиф этилиб, унинг доирасида молиявий хавфсизликни таъминлаш жараёни рискларни идентификация қилиш, баҳолаш, мониторинг қилиш ва минималлаштириш босқичлари асосида тизимлаштирилиб ҳамда комплаенс назорат элементлари билан бойитилиши натижасида суғурта компанияларида молиявий рискларни бошқариш самарадорлигини оширувчи ягона бошқарув механизми мазкур ёндашувлар интеграцияси асосида такомиллаштирилган;
АРИМА модели асосида Ўзбекистонда суғурта компанияларининг 2030 йилгача ривожланиш прогнозларини ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: суғурта компаниялари молиявий хавфсизлигини таъминлаш методологиасини такомиллаштиришга қаратилган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “суғурта компаниялари молиявий хавфсизлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни суғурта ташкилотининг ўз зиммасига олган мажбуриятларини тўлиқ ва ўз вақтида бажариш қобилиятини таъминловчи, шу билан бирга, ички ва ташқи молиявий рискларга нисбатан барқарорликни сақловчи, капитал етарлилиги, суғурта захиралари, ликвидлик даражаси ҳамда даромадлилик кўрсаткичларининг оптимал нисбатига асосланган, риск-басед манагемент, ЭРМ (Энтерприсе Риск Манагемент) ва комплаенс-назорат тизимлари орқали бошқариладиган комплекс иқтисодий ҳолат ва бошқарув тизими нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий ишланмалар олий таълим ташкилотлари талабалари учун тавсия этилган “Суғурта иши” дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети и Кенгашининг 2022-йил
24- октябрдаги 328-сонли № 328078 рақамли нашр этиш гувоҳномалари). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда “суғурта компаниялари молиявий хавфсизлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни суғурта ташкилотининг ўз зиммасига олган мажбуриятларини тўлиқ ва ўз вақтида бажариш қобилиятини таъминловчи, шу билан бирга, ички ва ташқи молиявий рискларга нисбатан барқарорликни сақловчи, капитал етарлилиги, суғурта захиралари, ликвидлик даражаси ҳамда даромадлилик кўрсаткичларининг оптимал нисбатига асосланган, риск-басед манагемент, ЭРМ (Энтерприсе Риск Манагемент) ва комплаенс-назорат тизимлари орқали бошқариладиган комплекс иқтисодий ҳолат бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларни шакллантириш ҳамда чуқурлаштириш имконияти яратилган;
суғурта компаниялари молиявий хавфсизлик даражасига таъсир этувчи ички ва ташқи муҳит омилларини баҳолаш усули чизиқли матриса қийматларининг [0-0,25) – «хавф юқори», [0,25-0,50) – «ўртача хавф», [0,50-0,75) – «барқарор», [0,75-1] – «хавфсиз» мезонлари асосида такомиллаштириш бўйича таклифи “Кафолат суғурта компанияси” АЖ фаолиятига жорий этилган (“Кафолат суғурта компанияси” АЖ нинг 2026-йил 16-июн № 01-05/1171-сон далолатномаси). Мазкур таклифни жорий этиш асосида “Кафолат суғурта компанияси” АЖ га таъсир этувчи омиллар аниқланиб, амалга оширилган чора-тадбирлар асосида 2025 йилда молиявий хавфсизлик даражаси 1.1 пунктга ошган. Мазкур таклиф “МЙ-ИНСУРАНCЕ” АЖ фаолиятига ҳам жорий этилган (“МЙ-ИНСУРАНCЕ” АЖ нинг 2026 йил 25 майдаги №01-8046-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни жорий этиш асосида “МЙ-ИНСУРАНCЕ” АЖ га таъсир этувчи омиллар аниқланиб, амалга оширилган чора-тадбирлар асосида 2025 йилда молиявий хавфсизлик даражаси 1.3 пунктга ошган;
панел маълумотлар асосида суғурта компаниялари молиявий хавфсизлигига таъсир этувчи омиллар жами мажбуриятлар (β = -0.0975), дебиторлик қарздорлиги (β = 0.0662), қайта суғурта билан боғлиқ дебиторлик (β = -0.0281), инвестиция даромади (β = 0.0527) таъсир коеффисиентлари бўйича таклифи “МЙ-ИНСУРАНCЕ” АЖ фаолиятига жорий этилган (“МЙ-ИНСУРАНCЕ” АЖ нинг 2026 йил 25 майдаги №01-8046-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни жорий этиш асосида “МЙ-ИНСУРАНCЕ” АЖ га таъсир этувчи омиллар аниқланиб, амалга оширилган чора-тадбирлар асосида 2025 йилда умумий суғурта соҳасидаги соф суъгурта мукофотлари 723,7 млрд.сўмни ташкил этиб, 2024 йилга нисбатан 68,5 фоизга ошган;
суғурта компанияларида риск-басед манагемент, ЭРМ ва комплаенс назоратни бирлаштирувчи интеграциялашган бошқарув консепсияси таклиф этилиб, унинг доирасида молиявий хавфсизликни таъминлаш жараёни рискларни идентификация қилиш, баҳолаш, мониторинг қилиш ва минималлаштириш босқичлари асосида тизимлаштирилиб ҳамда комплаенс назорат элементлари билан бойитилиши натижасида суғурта компанияларида молиявий рискларни бошқариш самарадорлигини оширувчи ягона бошқарув механизми мазкур ёндашувлар интеграцияси асосида такомиллаштириш бўйича таклифи “Кафолат суғурта компанияси” АЖ фаолиятига жорий этилган (“Кафолат суғурта компанияси” АЖ нинг 2026-йил 16-июн № 01-05/1171-сон далолатномаси). Мазкур таклифни жорий этиш асосида “Кафолат суғурта компанияси” АЖ да 2025 йилда суғурта мажбуриятлари ҳажмининг 4,8 фоизга ўсиши шароитида ликвидлик ва захираларни бошқариш механизмлари қайта кўриб чиқилиб, молиявий барқарорлик мониторинги тизими такомиллаштирилди. Мазкур таклиф “МЙ-ИНСУРАНCЕ” АЖ фаолиятига ҳам жорий этилган (“МЙ-ИНСУРАНCЕ” АЖнинг 2026 йил 25 майдаги №01-8046-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни жорий этиш асосида “МЙ-ИНСУРАНCЕ” АЖ да 2025 йилда суғурта мажбуриятлари ҳажмининг 48,9 фоизга ўсиши шароитида ликвидлик ва захираларни бошқариш механизмлари қайта кўриб чиқилиб, молиявий барқарорлик мониторинги тизими такомиллаштирилди.
АРИМА модели асосида Ўзбекистонда суғурта компанияларининг 2030 йилгача ривожланиш прогнозларини “Кафолат суғурта компанияси” АЖ (“Кафолат суғурта компанияси” АЖ нинг 2026-йил 16-июн № 01-05/1171-сон далолатномаси) ҳамда “МЙ-ИНСУРАНCЕ” АЖ фаолиятига жорий этилган (“МЙ-ИНСУРАНCЕ” АЖ нинг 2026 йил 25 майдаги № 01-8046-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни жорий этиш асосида “Кафолат суғурта компанияси” АЖ ва “МЙ-ИНСУРАНCЕ” АЖ да 2030 йилгача ривожланиш стратегиясида фойдаланилилди.