Жолдасов Айдос Фархадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Жамоат хавфсизлигини таъминлашни маъмурий-ҳуқуқий тартибга солинишини такомиллаштириш”, 12.00.14 – “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси. Жамоат хавфсизлигини таъминлаш. Пробация фаолияти” ихтисослиги (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Yu 838
Илмий раҳбар: Селиманова Светлана Михайловна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, DSc.25/2025.27.12.Yu.01.02.
Расмий оппонентлар: Чориев Мурод Шокиржонович, юридик фанлар доктори, профессор; Янгибаев Айбек Кидирбаевич, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бердак номидаги Коракалпоғистон Давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади жамоат хавфсизлигини таʼминлашни маʼмурий-ҳуқуқий тартибга солинишини такомиллаштиришга доир таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш ва уларни мамлакат ҳудудидан қонунга хилоф равишда олиб чиққанлик учун жавобгарликни алоҳида-алоҳида белгилаш зарурати асослаб берилган;
пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки уларни мамлакат ҳудудига олиб кирганлик учун жавобгарликни кучайтириш зарурати илмий жиҳатдан асослантирилган;
оммавий тадбирларни ўтказишда жамоат хавфсизлигини таъминлаш заруратини инобатга олган ҳолда ички ишлар ва Миллий гвардия органларининг асослантирилган сўровига асосан манфаатдор давлат органлари ва ташкилотларга юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур миқдордаги куч ва воситалар ажратилиши зарурати асослантирилган;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ва Миллий гвардиясининг ҳудудий бўлинмалари ўзларига бириктирилган алоҳида, биринчи ва иккинчи тоифадаги оммавий тадбирларни ўтказишда жамоат тартибини сақлашни ташкил этиш мақсадида манфаатдор давлат органлари ва ташкилотларининг биргаликда қабул қилган қарорида белгиланган тартибда ҳамкорликдаги режаларини (намуналарини) ишлаб чиқиш ҳамда обектларда тадбир иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида эвакуация қилиш, коммуникация, видеокузатув, замонавий муҳандислик-техник ҳимоя воситалари, ёнғин ва техника хавфсизлиги ҳамда атрофни ёритиш тизимларидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир обектнинг хавфсизлигини таъминлаш паспортини ишлаб чиқиши лозимлиги асослантирилган;
оммавий тадбирларни ўтказишда обектнинг кўрсатилган жойларида захира кучлари ва воситаларининг жанговар шай ҳолатини таъминлаш зарурати асослантирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган: 
пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш ва уларни мамлакат ҳудудидан қонунга хилоф равишда олиб чиққанлик учун жавобгарлик белгилаш ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 28-августдаги «Ўзбекистон Республикасининг Маʼмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-948-сон Қонунининг 1-моддаси 1-банди тўртинчи-бешинчи хатбошиларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 
2025-йил 6-октябрдаги №9/дн-197-сонли далолатномаси). Ушбу таклиф пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи орқали жамоат хавфсизлигига таҳдидларни олдини олиш ва хавфли оқибатларни чеклашга хизмат қилган;
пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки уларни мамлакат ҳудудига олиб кирганлик учун жавобгарликни кучайтириш ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 28-августдаги «Ўзбекистон Республикасининг Маʼмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-948-сон Қонунининг 1-моддаси 1-банди олтинчи-эттинчи хатбошиларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 6-октябрдаги №9/дн-197-сонли далолатномаси). Ушбу таклиф пиротехника буюмларининг ноқонуний муомаласини чеклаш орқали жамоат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва аҳоли ҳаёти ҳамда соғлиғини ҳимоя қилишга хизмат қилган;
оммавий тадбирларни ўтказишда жамоат хавфсизлигини таъминлаш заруратини инобатга олган ҳолда ички ишлар ва Миллий гвардия органларининг асослантирилган сўровига асосан манфаатдор давлат органлари ва ташкилотларга юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур миқдордаги куч ва воситалар ажратилишига оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014-йил 29-июлдаги «Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўгʻрисида»ги 205-сон қарори иловасининг 15-банди иккинчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2026-йил 16-январдаги №12-18-1-сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши оммавий тадбирлар ўтказилиши жараёнида жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича давлат органлари ўртасидаги мувофиқлашув, ресурслар етарлилиги ва тезкорликни кафолатлашга хизмат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ва Миллий гвардиясининг ҳудудий бўлинмалари ўзларига бириктирилган алоҳида, биринчи ва иккинчи тоифадаги оммавий тадбирларни ўтказишда жамоат тартибини сақлашни ташкил этиш мақсадида манфаатдор давлат органлари ва ташкилотларининг биргаликда қабул қилган қарорида белгиланган тартибда ҳамкорликдаги режаларини (намуналарини) ишлаб чиқиш ҳамда обектларда тадбир иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида эвакуация қилиш, коммуникация, видеокузатув, замонавий муҳандислик-техник ҳимоя воситалари, ёнғин ва техника хавфсизлиги ҳамда атрофни ёритиш тизимларидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир обектнинг хавфсизлигини таъминлаш паспортини ишлаб чиқишига оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014-йил 29-июлдаги «Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўгʻрисида»ги 205-сон қарори иловасининг 15-банди учинчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2026-йил 16-январдаги №12-18-1-сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши оммавий тадбирлар вақтида жамоат тартиби ва иштирокчилар хавфсизлигини тизимли, мувофиқлаштирилган ва олдиндан режалаштирилган ҳолда таъминлашга хизмат қилган.
оммавий тадбирларни ўтказишда обектнинг кўрсатилган жойларида захира кучлари ва воситаларининг жанговар шай ҳолатини таъминлашга оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014-йил 29-июлдаги «Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўгʻрисида»ги 205-сон қарори иловасининг 69-банди оън олтинчи хатбошини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2026-йил 16-январдаги №12-18-1-сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши оммавий тадбирлар вақтида юзага келиши мумкин боълган фавқулодда вазиятларга тезкор жавоб бериш ва жамоат хавфсизлигини узлюксиз таъминлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish