Заитов Элёр Холмаматовичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда маҳалла институти трансформациялашуви жараёнларининг социологик таҳлили” 22.00.02 – Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3DSc/S43.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси, DSc.04/2025.27.12.S.01.02.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Содиқова Шоҳида Марҳабоевна социология фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Умаров Абсалом Адилович, социология фанлари доктори, профессор; Қуронбоев Қаҳрамон Қўчқорович, сиёсий фанлари доктори, профессор; Хожиев Завқиддин Фарҳадович, социология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон маҳаллаларида рўй бераётган ўзгаришлар жараёнларини, мазкур институтнинг жамиятдаги функсионал мавқеини ва ривожланиш тенденсияларини социологик жиҳатдан ўрганиш, маҳалла тизимининг фаолият динамикасини таҳлил қилиш асосида уни янада такомиллаштиришга хизмат қилувчи илмий асосланган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишни назарда тутади. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
маҳаллий ҳокимият тизими фаолиятини десентрализация механизми негизида маҳаллага трансформациялаш асосида янги рақамлашган инклюзив маҳаллий бошқарув тизими (рақамли технологиялар, жамоатчилик иштироки, аҳоли билан ишлаш, ижтимоий ёрдам, аҳолига хизмат кўрсатиш, маҳаллий қарорлар қабул қилиш, профилактика ва жамоатчилик назорати) ишлаб чиқилган; 
маҳалла раисининг бошқарувчилик компетенсиялари, инонтириш қобилияти ҳамда проактив мулоқот механизмларининг таъсирини аниқлашга қаратилган аҳоли ўрасида ишончни мустаҳкамлаш ва ҳамкорлик даражаси индикатори яратилиб, уларнинг ҳудудий ҳамда ижтимоий барқарорликларини таъминлашдаги ўрни социологик жиҳатдан асослантирилган;
маҳалла бошқаруви фаолиятида  нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамкорлигида институционал ва ижтимоий механизмлари тизимли социологик ёндашув асосида такомиллаштирилган ҳолда, аҳоли муаммоларини манзилли ҳал этиш ҳамда жамоатчилик иштирокини кучайтиришдаги самарадорлиги эмпирик жиҳатдан асослантирилган;
маҳаллани аҳоли учун ҳақиқий жамоат вазифасини таъминловчи тизимига айлантиришда унинг фаолиятини ижтимоий эҳтиёжлар, маҳаллий ресурслар ва жамоатчилик иштирокини интеграциялайдиган барқарорлик индекси ишлаб чиқилган; 
маҳалла институтида таълим соҳаси, соғлиқни сақлаш ва экологик барқарорлик соҳаларида давлат бошқаруви ҳамда хусусий сектор бирдамлигини кенгайтириш мақсадида  интеграциялашган, адаптациялашган ва маданий-ижтимоий идентификациялаганини инобатга олувчи тизимли интерактив институционал механизм ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда маҳалла институтининг ривожланиши, консептуал асослари ва инновацион тенденсияларини таҳлил қилиш асосида:
маҳаллий ҳокимият тизими фаолиятини десентрализация механизми негизида маҳаллага трансформациялаш асосида янги рақамлашган инклюзив маҳаллий бошқарув тизими  (рақамли технологиялар, жамоатчилик иштироки,  аҳоли билан ишлаш, ижтимоий ёрдам, аҳолига хизмат кўрсатиш, маҳаллий қарорлар қабул қилиш, профилактика ва жамоатчилик назорати) ишлаб чиқилган хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 18-майдаги “Маҳалла еттилиги” тизими фаолиятини самарали йўлга қўйиш, шунингдек ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори ишини асосий самарадорлик кўрсаткичлари (КПИ) асосида баҳолаш жараёнига маҳалла раисининг иштирокини таъминлашга оид чоралар тўғрисида”ги 292-сон қарорини муайян равишда тўлдиришда, маҳалла раиси томонидан “еттилик” аъзоларига йўналтирилган муаммоли масалалар, ижро.гов.уз тизими орқали ҳал этилиши ва (КПИ) баҳоланиш тартибини ишлаб чиқишда, табел юритилиши ҳамда “еттилик”нинг фуқаролар йиғини олдидаги ҳисоботини тўлиқ рақамлаштириш”да фойдаланилди. Натижада қўлланилган назарий қарашлар, тадқиқот усуллари ва ёндашувлар, мавзу доирасида республика ва халқаро конференцияларида чиқишлар қилишда, шунингдек, тадқиқот иши юзасидан берилган хулосалар, таклиф ва тавсиялардан чора-тадбирлар лойиҳаларни ишлаб чиқиш имконини берди (Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмасининг 2025-йил 15-апрелдаги 04-02-06/149-сонли маълумотномаси);
маҳалла раисининг бошқарувчилик компетенсиялари, инонтириш қобилияти ҳамда проактив мулоқот механизмларининг таъсирини баҳолашга қаратилган аҳоли ўртасида ишонч ва ҳамкорлик даражаси индикатори ишлаб чиқилиб, уларнинг ҳудудий ижтимоий барқарорликни таъминлашдаги ўрни социологик жиҳатдан асосланганига оид таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлар институти томонидан амалдаги қонунчилик натижалари нормаларини такомиллаштиришда фойдаланилди. Хусусан, маҳалла институтини ҳозирги ижтимоий-иқтисодий шароитларга мос равишда такомиллаштириш жараёнида қонунчилик, ташкилий ва бошқарув механизмларига таянган ҳолда маҳалла тизими фаолиятини эксперт таҳлил қилиш орқали маҳалла раисининг ижтимоий мавқеини оширишга қаратилган илмий асосланган таклиф ва таклифлардан 2025-йил 11-февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1027-сонли Қонунининг 1-моддаси (“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига киритилган ўзгартириш); маҳалла раисларининг ижтимоий-ҳуқуқий мақомини аниқлаштириш, фаолият самарадорлиги, жавобгарлигини ошириш ва сайловларни ўтказишда маҳаллий кенгашлар иштирокини таъминлаш каби илмий асосланган таклифдан 2025-йил 11-февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1027-сонли Қонуннинг 2-моддаси (“Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида”ги Қонунига киритилган ўзгартиришлар)ни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлар институтининг 2025-йил 6-майдаги № 3/дн-89-сонли маълумотномаси); 
маҳалла бошқаруви тизимида нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорликнинг институционал ва ижтимоий механизмлари комплекс социологик ёндашув асосида такомиллаштирилиб, аҳоли муаммоларини манзилли ҳал этиш ва жамоатчилик иштирокини кучайтиришдаги самарадорлиги эмпирик жиҳатдан асосланганига оид таклифларидан “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 22-февралдаги “Социологик тадқиқотлар ўтказишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5667-сонли фармонининг 2-бандидаги “аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш” мақсадида Марказ томонидан 2022-йил Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва Ўзбекистоннинг барча вилоятларида “Ўзбекистон: жамоатчилик фикри – 2024” мавзусида ўтказилган социологик сўровда илк бор экспериментал тарзда фойдаланилди (“Ижтимоий фикр Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг 2025-йил 14-мартдаги 01-01.16/50-сонли маълумотномаси). Натижада, маҳаллаларда ижтимоий йўналтирилган ННТларнинг “ижтимоий провайдарлик” мақомини ошириш орқали маҳаллаларда кам таъминланган, тўлиқсиз оилалар, ёлғиз кексаларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш имконини берган; 
маҳаллани аҳоли учун ҳақиқий жамоат вазифасини таъминловчи  тизимига айлантиришда унинг фаолиятини ижтимоий эҳтиёжлар, маҳаллий ресурслар ва жамоатчилик иштирокини интеграциялайдиган барқарорлик индекси ишлаб чиқилганига оид таклифларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси томонидан диссертацияда ишлаб чиқилган илмий тавсияларнинг қўлланиши кўрсатувларнинг илмий оммабоплигини таъминлашда ва Ўзбекистонда ижтимоий давлат қуришнинг асосий йўлларини яратишга бўлган қизиқишларни оширишга хизмат қилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 3-мартдаги 01-15.77-сонли маълумотномаси);
маҳалла институтида таълим, соғлиқни сақлаш ва экологик барқарорлик соҳаларида давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигини кенгайтиришга қаратилган  интеграция, адаптация ва маданий–ижтимоий идентификацияни ҳисобга олувчи комплекс интерактив институционал механизм ишлаб чиқилганига оид таклифдан Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси ҳузуридаги Маҳалла академияси тизимида “Маҳалла саломатлик мактабларини ташкил этиш дастури”нинг 4-банди, чора-тадбирлар режасининг 4,3 банди “инсонда репродуктив саломатликни сақлаш шартлари” мавзусида, таълим соҳасини такомиллаштириш, атроф муҳитни асраш соҳаларига оид тарғибот тадбирлари ва илмий-амалий учрашувлар ташкил қилишда фойдаланилди. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти маҳалладаги таълим, саломатлик, экология соҳаларида давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш негизида маҳаллий инфратузилманинг рақамли технологиялар асосида ривожлантирилди, хусусан, соҳа мутахассислари ҳамкорлигида ижтимоий тармоқларда соҳавий блог ва каналлар яратилди. Маҳалла ҳудудида аҳолининг салоҳиятини ривожлантириш мақсадида таълим ҳамда касбий тайёргарликнинг янги механизмлари жорий этилди. Шу асосда маҳаллаларда касбий ўқув курслари ва малака ошириш дастурлари йўлга қўйилди, ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш учун махсус ўқув тренинглари ташкил этилди. Тадқиқот маҳалла ёшлари ўртасида экологик ҳолатни яхшилаш мақсадида кўнгиллиларга ўзини-ўзи бошқарувчи кичик ташкилотлар тузиш имконини берди (Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси ҳузуридаги Маҳалла академиясининг 2025-йил 11-мартдаги 01-03/07-сонли маълумотномаси). Натижада қўлланилган назарий қарашлар, тадқиқот усуллари ва ёндашувлар, мавзу доирасида республика ва халқаро конференцияларда чиқишлар қилишда, шунингдек, тадқиқот иши юзасидан берилган хулосалар, таклиф ва тавсиялардан марказнинг ҳудудий бўлимлари ҳамда республика бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишда фойдаланилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish