Анваров Абдулрашид Абдилборий ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси: “Ўзбекистонда модернизациялаш шароитида ёшлар сиёсий маданиятини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари”;
Ихтисослик шифри: 23.00.03- сиёсий маданият ва мафкура;
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Ss277
Илмий раҳбар: Омонов Бахтиёр Ахтамович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети
ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.Ss.01.09 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ғойибназаров Шуҳрат Ғоибназарович, сиёсий фанлар доктори, профессор; Тургунова Насиба Туйчиевна , Сиёсий фанлар доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Ўзбекистонда модернизациялаш шароитида ёшлар сиёсий маданиятини ривожлантириш устувор йўналишларини таҳлил қилиш, тенденсияларини аниқлаш, муаммоларни ҳал этиш бўйича илмий-амалий тавсияларни ишлаб чиқишдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда модернизациялаш шароитида анъанавий қадриятлар, ахлоқий меъёрлар ва демократик идеаллар трансформациясида миллий маданият феномени деструктив (бузғунчи) ғарб маданияти онлайн кўринишларига қарши курашда ёшларнинг хулқ-атворини шакллантирадиган, шахс, жамият ва давлат ўртасида мафкуравий уйғунликни таъминлайдиган юксак маънавий куч эканлиги илмий асосланган;
Ўзбекистонда турли ижтимоий манфаат гуруҳларини мувозанатга келтиришда, жамиятда мафкуравий барқарорликни таъминлашда сиёсий маданият интегратив (уйғунлаштириш), ижтимоийлашув, йўналтирувчилик функсиялари ёшларни жамият ҳаётига мобиллаштириш (мавжуд куч ва ресурсларни муайян ғоя ва ҳаракат атрофида бирлаштириш) кўрсаткичи бўлаётганлиги исботланган;
Ўзбекистонда ёшларнинг сиёсий маданиятини ривожлантириш ва мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлашда англаш – мафкуравий идрок; иштирок – сиёсий-маънавий фаоллик; ўзаро таъсир – қарорларни қабул қилишдан иборат уч босқичли функсионал модели миллий ривожланишнинг драйвери (ижтимоий жараённи ҳаракатга келтирувчи омил) бўлиши далилланган;
ёшлар сиёсий маданиятида ватанпарварликни қарор топтиришда оила + таълим + давлат институтлари + меҳнат жамоалари узлюксизлиги механизми узоқ асрлик қадриятлар ворислигини сақлашга хизмат қилиши илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда модернизациялаш шароитида ёшлар сиёсий маданиятини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ўрганиш доирасида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
Ўзбекистонда ёшлар сиёсий маданиятини ривожлантиришда миллий-ментал хусусиятларни инобатга олиш ва шахснинг ижтимоийлашувида «оила – таълим – давлат институтлари – меҳнат жамоалари» форматини узлюксиз йўлга қўйиш зарурий омил эканлиги далилланган хулосалардан, шу билан бирга сиёсий онгнинг турли манфаатларни мувозанатга келтиришни тақозо этадиган функсиялари (ёшларнинг сиёсий ижтимоийлашуви, демократик қадриятларни ривожлантириш, йўналтирувчанлик) таҳлили асосида боғловчи индикатор (сиёсий маданиятнинг юқори ва саёз даражаси) орқали жамият ҳаётида ижобий (руҳий кўтаринкилик, ижтимоий фаоллик, ҳокимиятга ишонч) ва салбий оқибатлар (тушкунлик, норозилик, ишончсизлик)нинг келиб чиқиши илмий асосланган хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Ғоя ва мафкура масаласи ҳамда илм-фан ва маърифат тарғиботи” 13-банди “Янги маънавий маконни шакллантиришнинг долзарб масалалари, бу борада маърифатпарвар, зиёлилар, давлат ва жамоат фаолларини бирлаштириш ҳамда “Янги Ўзбекистон орзуси”ни рўёбга чиқариш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этишда диссертация материалларидан фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат кенгаши Маънавият ва маърифат марказининг 2024 йил 26 январдаги 02-22/102-сон далолатномаси). Натижада, ёшларнинг сиёсий маданиятини юксалтириш ҳисобига бузғунчи ғоялар, маънавий таҳдидлар борасидаги билимлари ва уларга қарши курашдаги имкониятларининг ошишига хизмат қилган;
Жамиятни модернизациялаш шароитида сиёсий маданиятнинг шахс, жамият ва давлат ўртасидаги уйғунликни таъминлашдаги ўрни, давлат институтларига бўлган ишонч ва ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга оид хулосалардан давлат бошқаруви ва давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги илмий-услубий ёндашувларни такомиллаштиришда қўлланилди.
Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини тегишли индикаторлар асосида таҳлил қилиш ҳамда ушбу таҳлиллар асосида дастурлар ва лойиҳалар ижросини таъминлашга оид амалий тавсиялардан давлат бошқаруви самарадорлигини баҳолаш ва таҳлилий-услубий материалларни такомиллаштиришда фойдаланилди. Ҳамда, сиёсий маданиятнинг интегратив, ижтимоийлашув ва йўналтирувчилик функсияларига оид хулосалар ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда бошқарув жараёнларида иштирокини кучайтиришга оид илмий ёндашувларни ишлаб чиқишда хизмат қилди (Ўзбекистон Республикаси Президенти Ҳузуридаги бошқарув самарадорлигини агентлиги 2026-йил 11-август 04-04/2-1791-сонли далолатномаси). Натижада, ушбу таклиф ва тавсиялар Агентликнинг илмий-услубий фаолияти назарий асосларини такомиллаштиришга хизмат қилган.
Ўзбекистон ёшлари сиёсий маданиятининг ривожланиши учун ижтимоий-инновацион фаолликни такомиллаштириш: а) англаш – ёшларнинг замонавий сиёсий жараёнларни идрок этиши; б) иштирок – жамият ижтимоий ҳаётида иштирок этиши; c) таъсир – сиёсий қарорларни қабул қилишга таъсир этишдан иборат уч босқичли функсионал модели ривожланишнинг драйвери эканлиги далилланган хулосалардан Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги томонидан 2022 йилда “Ўзбекистонда ёшлар сиёсати” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлигининг 2024 йил 26 февралдаги 2-13-21-673-сон далолатномаси). Натижада, ушбу таклифлар ва тавсиялар ёшлар сиёсий маданияти ривожланиш жараёнларида иштирок этувчи давлат ва нодавлат ташкилотлари фаолиятини уйғунлаштиришга хизмат қилган.
Диссертацияда Ўзбекистонда модернизациялаш шароитида анъанавий қадриятлар, ахлоқий меъёрлар ва демократик идеаллар трансформациясида миллий маданият феноменининг ўрни илмий жиҳатдан асосланган. Миллий маданият деструктив мазмундаги ғарб маданиятининг онлайн кўринишларига қарши курашда ёшларнинг хулқ-атворини шакллантирадиган, уларнинг маънавий-ахлоқий барқарорлигини таъминлайдиган ҳамда шахс, жамият ва давлат ўртасида мафкуравий уйғунликни қарор топтирадиган юксак маънавий куч сифатида тавсифланган. Мазкур тадқиқотда илгари сурилган илмий хулоса ва таклифлардан ёшлар маънавиятини юксалтириш, миллий қадриятларни тарғиб қилиш, мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш ҳамда ахборот маконидаги деструктив таъсирлардан ҳимояланишга қаратилган маънавий-маърифий тадбирларда фойдаланилди (Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий Кенгашининг 2024 йил 14 июндаги № 02/02-45-сон далолатномаси). Натижада, сиёсий партиянинг республикамиз бўйлаб аҳоли ўртасида ёшлар сиёсий маданиятини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини маънавий-маърифий тарғиб этилишига хизмат қилган.