Холмирзаев Муҳсин Шавқиддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Жиноятчиликни криминологик прогнозлаш соҳасини такомиллаштириш масалалари”, 12.00.15 - Криминология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Yu810
Илмий раҳбар: Хайдаров Шухратжон Джумаевич — юридик фанлар доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академияси, DSc.24/2026.31.01.Yu.01.02
Расмий оппонентлар: юридик фанлари доктори (DSc), профессор Амиров Зафар Актамович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), Тоирова Гулмира Муроджоновна.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жиноятчиликни криминологик прогнозлаш бўйича комплекс илмий-назарий ва амалий тадқиқотлар ўтказиш, муаммоли масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги нормалари ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришга оид илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ҳар бир маҳаллада криминоген вазиятга таъсир этувчи омиллар билан ишлашнинг маҳаллалар кесимида ҳар чораклик манзилли чора-тадбирларини белгилаш ҳамда уларнинг маҳалла-туман-вилоят даражасида ижроси учун бевосита масъул раҳбарларни бириктириш ва зиммаларига аниқ жавобгарликни юклаш аҳамияти асослантирилган;
туман (шаҳар) ҳокимлари ўз ҳудудини ўрганиш давомида аниқланган масалаларнинг долзарблигидан келиб чиққан ҳолда “Ижтимоий профилактика ҳафталиги”ни бир ойда бир маротаба ўтказиш ҳақида таклифларни шакллантириш ва тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимига киритиши, таклифлар бевосита криминоген вазияти оғир, уч ва беш йилдан буён “қизил” тоифада қолаётган, аёллар жиноятчилиги, спиртли ичимликка ва гиёҳвандликка ружу қўйган шахслар жиноятчилиги ҳамда судда низолашаётган оилалар салмоғи энг юқори бўлган маҳаллаларни қамраб олишга қаратилиши лозимлиги асослантирилган;
терговчи (суриштирувчи) жиноят-процессуал қонунчилигида белгиланган тартибда якунланган жиноят ишлари (терговга қадар текширув материаллари)га доир жиноятларнинг омилларини аниқлаб, тегишлилигига кўра ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органга ушбу омилларни бартараф этиш чораларини кўриш тўғрисидаги тақдимнома киритиб бориш аҳамияти асослантирилган;
Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти фаолиятини рақамлаштириш ва электрон иш юритувини амалга оширишни назарда тутувчи “E-jamoat xavfsizligi” ягона автоматлаштирилган ахборот тизимининг “E-kriminologiya” модулини яратиш ва такомиллаштириш зарурати асослантирилган..
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жиноятчиликни криминологик прогнозлаш соҳасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳар бир маҳаллада криминоген вазиятга таъсир этувчи омиллар билан ишлашнинг маҳаллалар кесимида ҳар чораклик манзилли чора-тадбирларини белгилаш ҳамда уларнинг маҳалла-туман-вилоят даражасида ижроси учун бевосита масъул раҳбарларни бириктириш ва зиммаларига аниқ жавобгарликни юклаш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.01.2026 йилдаги “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сонли қарорининг
1-банди “б” кичик бандида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 29.06.2026 йилдаги 27/2-255-26-сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши ҳар бир маҳаллада криминоген вазиятга таъсир этувчи омиллар билан тизимли ва манзилли ишлаш, уларни бартараф этишга қаратилган ҳар чораклик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг ижроси учун маҳалла, туман ва вилоят даражасидаги масъул раҳбарларнинг шахсий жавобгарлигини таъминлаш имконини яратади;
туман (шаҳар) ҳокимлари ўз ҳудудини ўрганиш давомида аниқланган масалаларнинг долзарблигидан келиб чиққан ҳолда “Ижтимоий профилактика ҳафталиги”ни бир ойда бир маротаба ўтказиш ҳақида таклифларни шакллантириш ва тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимига киритишим, таклифлар бевосита криминоген вазияти оғир, уч ва беш йилдан буён “қизил” тоифада қолаётган, аёллар жиноятчилиги, спиртли ичимликка ва гиёҳвандликка ружу қўйган шахслар жиноятчилиги ҳамда судда низолашаётган оилалар салмоғи энг юқори бўлган маҳаллаларни қамраб олиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.01.2026 йилдаги “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сонли қарори билан тасдиқланган “Республика маҳаллаларида “Ижтимоий профилактика ҳафталиги”ни ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 6-бандида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 29.06.2026 йилдаги 27/2-255-26-сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши “Ижтимоий профилактика ҳафталиги”ни ҳудуднинг криминоген ҳолатидан келиб чиқиб энг муаммоли маҳаллаларда манзилли ташкил этиш, профилактик тадбирларни хавф даражаси юқори ҳудудларга йўналтириш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш самарадорлигини ошириш имконини таъминлаган;
терговчи (суриштирувчи) жиноят-процессуал қонунчилигида белгиланган тартибда якунланган жиноят ишлари (терговга қадар текширув материаллари)га доир жиноятларнинг омилларини аниқлаб, тегишлилигига кўра ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органга ушбу омилларни бартараф этиш чораларини кўриш тўғрисида тақдимнома киритиб бориш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.07.2024 йилдаги “Криминологик фаолиятни илмий таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг 3-иловаси 5-бандида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 25.07.2024 йилдаги 33/1358-сонли далолатномаси). Ушбу таклифларнинг қабул қилинганлиги келгусида якунланган жиноят ишлари, терговга қадар текширув материаллари доирасига жиноят ёки ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлган омилларини аниқлаш, омилларни бартараф этиш юзасидан самарали чора-тадбирларни амалга ошириш имкониятини таъминлаган;
Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти фаолиятини рақамлаштириш ва электрон иш юритувини амалга оширишни назарда тутувчи “E-jamoat xavfsizligi” ягона автоматлаштирилган ахборот тизимининг “E-kriminologiya” модулини яратиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.07.2024 йилдаги “Криминологик фаолиятни илмий таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 25.07.2024 йилдаги 33/1358-сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши криминологик маълумотларни марказлашган ҳолда юритиш, уларни тезкор таҳлил қилиш, криминоген вазиятни мониторинг қилиш ва илмий асосланган криминологик прогнозларни ишлаб чиқиш самарадорлигини ошириш имконини таъминлайди.