Эшназаров Муродқосим Хамзаeвичнинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Жиноят ишларини тергов қилишда экспертиза хулосаси имкониятларидан фойдаланишни такомиллаштириш”, 12.00.09 - Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Yu1200.
Илмий раҳбар: Астанов Истам Рустамович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академияси, DSc.24/2026.31.01.Yu.01.02
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, доцент Югай Людмила Юрьевна; юридик фанлар доктори, профессор Хайриев Нодиржон Исроилович.
Етакчи ташкилот: Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жиноят ишларини тергов қилишда экспертиза хулосаси имкониятларидан фойдаланиш масалалари бўйича комплекс илмий-назарий ва амалий тадқиқотлар ўтказиш, амалдаги қонунчиликда мазкур соҳага оид мавжуд муаммоларни ўрганиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг жиноят-процессуал қонунчилиги нормалари, ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
эксперт олдига мутахассис ваколатига кирувчи саволлар қўйилиши мумкинлиги, шунингдек мутахассис олдига эксперт ваколатига кирадиган саволларни қўйишга йўл қўйилмаслиги ва унинг фикрини эксперт хулосасига тенглаштириб бўлмаслиги асослантирилди;
экспертиза ўтказиш учун асослар мавжуд бўлганда, экспертиза ўтказишни экспертни сўроқ қилиш билан алмаштиришга йўл қўйилмаслиги лозимлигини белгилаш таклиф қилинди;
суд эксперти томонидан хулоса беришнинг имкони йўқлиги тўғрисидаги ҳужжат уч иш куни мобайнида экспертизани тайинлаган ваколатли органга (шахсга) юборилиши лозимлиги асослантирилди;
суд эксперти томонидан хулоса тузилаётганда ҳамда суд экспертларининг маслаҳатлашуви ва фикрларни шакллантириш босқичида процесс иштирокчиларининг ҳозир бўлишига йўл қўйилмаслиги лозимлигини белгилаш таклиф қилинди;
агар бир масала бўйича суд эксперти хулоса берса, бошқа масала бўйича эса хулоса беришни имкони йўқлиги тўғрисида далолатнома тузиш учун асос мавжуд бўлса, у ҳолда ягона ҳужжат - суд эксперти хулосаси тузилиши лозимлиги асослантирилди.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жиноят ишларни тергов қилишда экспертиза хулосаси имкониятларидан фойдаланиш масалаларини илмий тадқиқ этиш юзасидан олинган натижалар асосида:
эксперт олдига мутахассис ваколатига кирувчи саволлар қўйилиши мумкинлиги, шунингдек мутахассис олдига эксперт ваколатига кирадиган саволларни қўйишга йўл қўйилмаслиги ва унинг фикрини эксперт хулосасига тенглаштириб бўлмаслиги тўғрисидаги таклифидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги “Жиноят ишларини биринчи инстанция судида муҳокама қилиш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 7-сон қарорининг 17-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2024 йил 26 мартдаги 08/266-24-сон далолатномаси). Мазкур таклиф эксперт хулосаси ва мутахассис фикри билан боғлиқ суд-тергов амалиётдаги ноаниқликларни бартараф этишга ҳамда ягона суд амалиётини шакллантиришга хизмат қилади;
экспертиза ўтказиш учун асослар мавжуд бўлганда, экспертиза ўтказишни экспертни сўроқ қилиш билан алмаштиришга йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги “Жиноят ишларини биринчи инстанция судида муҳокама қилиш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 7-сон қарорининг 17-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2024 йил 26 мартдаги 08/266-24-сон далолатномаси). Мазкур таклиф экспертиза ўтказишга зарурат бўлгани ҳолда асоссиз равишда уни ўтказмаслик билан боғлиқ салбий ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади;
суд эксперти томонидан хулоса беришнинг имкони йўқлиги тўғрисидаги ҳужжат уч иш куни мобайнида экспертизани тайинлаган ваколатли органга (шахсга) юборилиши лозимлиги тўғрисидаги таклифидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 февралдаги 73-сон қарори билан тасдиқланган Суд экспертизаси тадқиқотларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги намунавий низомнинг 23-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 23 апрелдаги 12-15-219-сон далолатномаси). Мазкур таклиф хулоса беришнинг имкони мавжуд бўлмаган ҳолларда суд эксперти томонидан бу ҳақида тегишли ҳужжатни ўз вақтида юбормаслик ва натижада иш юритишнинг асоссиз равишда чўзилиши билан боғлиқ салбий ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади;
суд эксперти томонидан хулоса тузилаётганда ҳамда суд экспертларининг маслаҳатлашуви ва фикрларни шакллантириш босқичида процесс иштирокчиларининг ҳозир бўлишига йўл қўйилмаслиги лозимлиги тўғрисидаги таклифидан Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 февралдаги 73-сон қарори билан тасдиқланган Суд экспертизаси тадқиқотларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги намунавий низомнинг 26-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 23 апрелдаги 12-15-219-сон далолатномаси). Мазкур таклиф суд эксперти томонидан хулоса қабул қилишда уларнинг мустақиллигини таъминлашга хизмат қилади;
агар бир масала бўйича суд эксперти хулоса берса, бошқа масала бўйича эса хулоса беришни имкони йўқлиги тўғрисида далолатнома тузиш учун асос мавжуд бўлса, у ҳолда ягона ҳужжат - суд эксперти хулосаси тузилиши ҳақидаги таклифидан Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 февралдаги 73-сон қарори билан тасдиқланган Суд экспертизаси тадқиқотларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги намунавий низомнинг 44-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 23 апрелдаги 12-15-219-сон далолатномаси). Мазкур таклиф бир қанча масалалар юзасидан эксперт хулосасини беришда ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётининг шаклланишига хизмат қилади.