Sayt test rejimida ishlamoqda

Сайфуллаева Дилафрўз Ахмадовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жисмоний имконияти чекланган ёшларни касб-ҳунарга тайёрлашда махсус фанларни инновацион технологияларни қўллаб ўқитиш”, 13.00.05–Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педфгогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Ped326.
Илмий раҳбар: Олимов Қахрамон Танзилович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Касб-ҳунар таълими тизимини инновацион ривожлантириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти, DSc.27.06.2017.Ped.48.01.
Расмий оппонентлар: Шарипова Диляра Джуманиязовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Химматалиев Дўстназар Омонович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ихтисослаштирилган коллежларда махсус фанларни индивидуал ёндашув асосида инновацион таълим технологияларни қўллаб ўқитиш орқали жисмоний имконияти чекланган ёшларни касб-ҳунарга тайёрлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
имкониятлари чекланган ёшларга таълим бериш тизимини ташкил этишда инклюзив таълимнинг ривожланиш тенденцияларини татбиқ этиш  орқали психологик реабилитация имкониятлари кенгайтирилиб касб-ҳунарга тайёрлашнинг физиологик, индивидуал имкониятлари ва мотивацион эҳтиёжлари такомиллаштирилган;
касб-ҳунарга тайёрлашнинг дидактик модели жисмоний имконияти чекланган ёшларни(таянч аъзоларида нуқсонлари бўлган) ўқитишда индивидуал таълим имкониятлари (танадаги функционал бузилиш турлари, хотира, диққат, мантиқий фикрлаш доираси) ҳамда махсус фанларни ўқитишда  инновацион таълим технологияларини қўллаш талаблари (таълим методи, шакл ва воситалари  мувофиқлаштириш) асосида ишлаб чиқилган;
махсус фанларни ўқитишда инновацион  таълим технологиялари (“Морфологик  матрица”, “Беш босқичли”, “Ўз ўзини бошқариш”)нинг самарали имкониятларидан фойдаланиш асосида  “Тикув буюмлари технологияси” ҳамда “Тикув буюмларини ишлаб чиқариш жиҳозлари”  фанларини ўқитиш методикаси ва  ўқув услубий таъминоти такомиллаштирилган;
махсус фанларнинг баҳолаш мезонларини белгилаш ва уларнинг объективлик, психологик мослашувчанлик каби ташкилий-функционал имкониятларини тизимлаштириш асосида жисмоний имконияти чекланган ёшларни касбий фаолиятга тайёргарлик даражасини педагогик диагностика қилиш усуллари (амалий топшириқлар тўплами, муаммоли вазият, ностандарт тест) такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жисмоний имконияти чекланган ўқувчиларнинг касб-ҳунарга тайёрлашда махсус фанларни индивидуал ёндашув асосида инновацион технологияларни қўллаб ўқитишни  такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар  асосида:
имконияти чекланган ёшларни ўқитишда индивидуал таълим имкониятлари ҳамда махсус фанларни ўқитишда инновацион таълим технологияларини қўллаш талабларини   мувофиқлаштириш асосида ишлаб чиқилган касб-ҳунарга тайёрлашнинг дидактик модели Тошкент, Фарғона ва Самарқанд шаҳарларидаги имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежларида таълим жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 25 январдаги 89-03-2563-сон маълумотномаси). Мазкур дидактик модел ихтисослаштирилган коллежларда махсус фанларни ўқитиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
ихтисослаштирилган коллежларида махсус фанларини ўқитишда “Ўз ўзини бошқариш”, “Морфологик матрица” ва “Беш босқичли” (муаллифлик технологияси) инновацион таълим технологияларини қўллашга оид тавсиялари  Тикувчилик буюмларини ишлаб чиқариш жиҳозлари” ва “Тикувчилик  буюмлари технологияси” фанларининг ўқув-меъёрий ҳужжатлари (ўқув ва ишчи дастурлари) ва дидактик таъминоти (ўқув услубий мажмуа, ўқув машғулотларининг йўриқнома хариталари, амалий топшириқлар тўплами) мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 25 январдаги 89-03-2563-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиялар ихтисослаштирилган коллежларда жисмоний имконияти чекланган ўқувчиларни касб-ҳунарга ўргатиш жараёнини такомиллаштиришга хизмат қилган;
махсус фанларни ўқитиш орқали жисмоний имконияти чекланган ўқувчиларни касб-ҳунарга тайёрлашга қаратилган “Тикувчилик буюмларини ишлаб чиқариш жиҳозлари” фанидан электрон таълим ресурслари ҳамда жисмоний имконияти чекланган ёшларни касбий фаолиятга тайёргарлик даражасини педагогик диагностика қилиш усуллари ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежларида таълим жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 25 январдаги 89-03-2563-сон маълумотномаси). Мазкур ўқув-методик таъминот ўқувчиларда касбий кўникмаларни шакллантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish