Худайназарова Дилором Хайруллаевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда туризм қишлоқларини ривожлантиришнинг методологик асосларини такомиллаштириш”, 08.00.17 – “Туризм ва меҳмонхона фаолияти”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Iqt2539.
Илмий раҳбар: Хамидов Обиджон Хафизович, иқтисодиуот фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.08.03.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Нутфилло Салимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Эштаев Алишер Абдуғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Халилов Сирожиддин Шералиевич, иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда туризм қишлоқларини ривожлантиришнинг методологик асосларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Туризм қишлоғи” тушунчасининг назарий-методологик мазмуни ресурс салоҳияти, меҳмондўстлик хизматлари, маҳаллий ҳамжамият иштироки, институционал бошқарув, рақамли кўринувчанлик, барқарор ривожланиш мезонлари ва мониторинг тизимини ягона функсионал тузилмада уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилиб, туризм қишлоғининг бошқариладиган, баҳоланадиган ва ривожланиш жараёни мониторинг қилинадиган қишлоқ дестинацияси сифатидаги консептуал модели ишлаб чиқилган;
қишлоқ дестинацияларининг ривожланиш даражасини комплекс баҳолаш услубиёти ресурс салоҳияти, сервис ва меҳмондўстлик муҳити, транспорт-маршрут интеграцияси, рақамли тайёргарлик, институционал-бошқарув таъминоти ҳамда маҳаллий ҳамжамият иштироки ва унинг маҳаллий иқтисодиёт билан ўзаро боғлиқлигини ифодаловчи олтита функсионал блокни ягона интеграл кўрсаткичга бирлаштириш имконини берувчи Туризм қишлоғини интеграллашган баҳолаш индекси (ТҚИБИ) асосида такомиллаштирилган;
туризм қишлоқларининг рақамли тайёргарлигини баҳолаш услубиёти рақамли тафовут консепсияси негизида очиқ рақамли платформалардаги шарҳлар, рейтинглар, бронлаш сигналлари ва рақамли кўринувчанлик индикаторларини расмий статистик ҳамда эксперт баҳолари билан интеграциялаш имконини берувчи Дигитал Реадинесс Индех (ДРИ) модели асосида такомиллаштирилган;
Бухоро вилоятида туризм қишлоқлари тармоғини кластер асосида кенгайтиришга хизмат қилувчи институционал бошқарув механизми вилоят даражасидаги ДМО тузилмаси, уч даражали мониторинг тизими, ДСИ рақамли сигнал индекси, ТҚИБИ билан боғланган “сигнал мезон бошқарув жавоби” тескари алоқа механизми, “Бухоро туризм қишлоқлари коридори” кластер модели ҳамда УН Тоурисм Бест Тоурисм ВиллаГЭС мезонларига мос халқаро интеграция стратегиясини уйғунлаштириш асосида ишлаб чиқилган;
Бухоро вилоятида туризм қишлоқларини ривожлантириш орқали жойлаштириш инфратузилмасини кенгайтириш имкониятларини баҳолашга қаратилган ҳудудий панел эконометрик модел асосида 2026-2030-йилларга мўлжалланган инерцион, мақсадли ва кластерли ссенарийлар бўйича жойлаштириш воситалари сонининг прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда туризм қишлоқларини ривожлантиришнинг методологик асосларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий-услубий ва амалий тавсиялар асосида:
“туризм қишлоғи” тушунчасининг методологик чегараларини ресурс салоҳияти, меҳмондўстлик хизматлари, маҳаллий ҳамжамият иштироки, институционал бошқарув, рақамли кўринувчанлик, барқарор ривожланиш мезонлари ва мониторинг тизими билан функсионал жиҳатдан уйғунлаштириш ҳамда уни бошқариладиган қишлоқ дестинацияси модели сифатида асослашга доир илмий таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларда туризм инфратузилмасини жадал ривожлантириш ва соҳада лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2026-йил 30-апрелдаги ПҚ-161-сон қарорининг 6.3-иловаси 16-банди 1-кичик бандида белгиланган вазифанинг методик асосларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 16-июндаги 02-17/6180-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида туризм салоҳияти юқори ҳудудларни комплекс баҳолаш, истиқболли туризм қишлоқларини танлаш ва уларни бошқариладиган дестинация сифатида ривожлантиришнинг илмий-услубий асоси шакллантирилган;
қишлоқ дестинацияларининг ривожланиш даражасини комплекс баҳолашга қаратилган Туризм қишлоғининг интеграллашган баҳолаш индекси (ТҚИБИ) ресурс салоҳияти, сервис ва меҳмондўстлик муҳити, транспорт ва маршрут интеграцияси, рақамли тайёргарлик ҳамда институционал бошқарув кўрсаткичларини 5 баллик баҳолаш тизимида умумлаштиришга доир илмий таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларда туризм инфратузилмасини жадал ривожлантириш ва соҳада лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2026-йил 30-апрелдаги ПҚ-161-сон қарорининг 6.3-иловаси 16-банди 1- ва 2-кичик бандларида баҳолаш механизмларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 16-июндаги 02-17/6180-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 8 та туризм қишлоғи ва туризм маҳалласини танлашда ҳудудларнинг салоҳиятини ягона мезонлар асосида баҳолаш имконияти яратилган;
туризм қишлоқларининг рақамли тайёргарлигини баҳолаш услубиётини рақамли тафовут консепсияси негизида очиқ рақамли платформалардаги шарҳлар, рейтинглар, бронлаш сигналлари ва рақамли кўринувчанлик индикаторларини расмий статистик ҳамда эксперт баҳолари билан интеграциялаш имконини берувчи Дигитал Реадинесс Индех (ДРИ) модели асосида такомиллаштиришга доир илмий таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларда туризм инфратузилмасини жадал ривожлантириш ва соҳада лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2026-йил 30-апрелдаги ПҚ-161-сон қарорининг 6.3-иловаси 16-банди 1-кичик бандида туризм салоҳияти юқори бўлган ҳудудларнинг рақамли тайёргарлигини баҳолаш, 13-банди 1- ва 5-кичик бандларида эса Ушот туризм қишлоғининг рақамли тарғибот материалларини ишлаб чиқиш ҳамда инфотурларни ташкил этишнинг методик асосларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 16-июндаги 02-17/6180-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида туризм қишлоқларининг рақамли кўринувчанлиги, онлайн рейтинглари ва тарғибот самарадорлигини баҳолаш имконияти яратилган;
Бухоро вилоятида туризм қишлоқлари тармоғини кластер асосида кенгайтиришга хизмат қилувчи институционал бошқарув механизмини вилоят даражасидаги ДМО тузилмаси, уч даражали мониторинг тизими, ДСИ рақамли сигнал индекси, ТҚИБИ билан боғланган “сигнал мезон бошқарув жавоби” тескари алоқа механизми, “Бухоро туризм қишлоғи коридори” кластер модели ҳамда УН Тоурисм Бест Тоурисм ВиллаГЭС мезонларига мос халқаро интеграция стратегиясини уйғунлаштириш асосида ишлаб чиқишга доир илмий таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларда туризм инфратузилмасини жадал ривожлантириш ва соҳада лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2026-йил 30-апрелдаги ПҚ-161-сон қарорининг 6.3-иловаси 1-, 9-, 13- ва 16-бандларида туризм кластерларини шакллантириш, Чорбакр қишлоғини туризм қишлоғига айлантириш, Ушот туризм қишлоғига сайёҳлар оқимини ошириш ҳамда вилоятда туризм қишлоқлари ва туризм маҳаллаларини ташкил этиш бўйича ижро механизмларини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 16-июндаги 02-17/6180-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Бухоро вилоятида туризм қишлоқлари тармоғини кластер асосида ривожлантириш, уларнинг фаолиятини уч даражада мониторинг қилиш ва бошқарув қарорларини ТҚИБИ ҳамда ДСИ кўрсаткичлари асосида қабул қилиш имконияти кенгайтирилган;
Бухоро вилоятида туризм қишлоқларини ривожлантириш орқали жойлаштириш инфратузилмасини кенгайтириш имкониятларини баҳолашга қаратилган ҳудудий панел эконометрик модел асосида 2026-2030-йилларга мўлжалланган инерсион, мақсадли ва кластерли ссенарийлар бўйича жойлаштириш воситалари сонининг прогноз параметрлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларда туризм инфратузилмасини жадал ривожлантириш ва соҳада лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2026-йил 30-апрелдаги ПҚ-161-сон қарорининг 6.3-иловаси 14-, 18- ва 19-бандларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 16-июндаги 02-17/6180-сонли маълумотномаси). Ушбу прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш 2030-йилга келиб Бухоро вилоятининг туризм қишлоқлари жойлашган туманларида жойлаштириш воситалари сонини 2025-йилдаги 33 тадан инерсион ссенарий бўйича 44 тага, яъни 33,3 фоизга, мақсадли ссенарий бўйича 51 тага, яъни 54,5 фоизга, кластерли ссенарий бўйича эса 58 тага, яъни 75,8 фоизга ошириш имконини яратади.