Раҳматов Дилшод Шермат ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Сут ва сут маҳсулотлари брендига истеъмолчилар ёндашувини такомиллаштириш”, 08.00.11-“Маркетинг”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2025.3.PhD/Iqt5821.
Илмий раҳбари: Эшматов Санжар Азимкулович, иқтисод фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.I.23.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Акромов Тохир Абдурахмонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Бедиев Бобур Бахтиярович, иқтисодиёт фанлари бўйча фалсафа доктори (PhD),.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сут ва сут маҳсулотлари брендига истеъмолчилар ёндашувини такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндошувга кўра “табиий маҳсулотнинг экологик бренд қийматини ошириш” тушунчаси экологик хавфсизлик, истеъмолчи саломатлиги, ресурс тежамкорлиги ва ижтимоий масъулият тамойилларига асосланган бренд орқали бозорда рақобатбардошликни кучайтириш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
сут ва сут маҳсулотлари брендига истеъмолчиларнинг умумий муносабатига маҳсулот сифати (Ф1), бренд идентификацияси (Ф2), эмоционал-ишонч (Ф3), экологик–ижтимоий масъулият (Ф4) ва бозор стратегияси ҳамда фойдаланиш қулайлиги (Ф5) каби беш латент омилнинг тегишли индикаторлар орқали ўлчанадиган сабабий таъсирлари баҳоланди ва ушбу таъсирлар асосида ПЛС-СЕМ моделининг консептуал-услубий ёндашуви такомиллаштирилди.
сут ва сут маҳсулотлари брендини шакллантириш жараёнида реклама ва коммуникация (β = 0.706), истеъмолчи билан алоқалар (β = 0.419), ишончлилик ва сертификатлар (β = 0.374) ҳамда инновация ва ассортимент (β = 0.317) энг кучли таъсир кўрсатувчи детерминантлар сифатида ПЛС-СЕМ модели асосида аниқланган.
Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари бренд қийматлари учун истеъмолчилар даражасининг ўзгаришлари ривожланишининг 2030 йилгача бўлган прогноз ссенарийларини ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Табиий истеъмол товарларини истеъмолчига етказилишини экологик брендинг асосида такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида: 
Сут ва сут маҳсулотлари брендига истеъмолчиларнинг умумий муносабатига маҳсулот сифати (Ф1), бренд идентификацияси (Ф2), эмоционал-ишонч (Ф3),экологик–ижтимоий масъулият (Ф4) ва бозор стратегияси ҳамда фойдаланиш қулайлиги (Ф5)каби беш латент омилнинг тегишли индикаторлар орқали ўлчанадиган сабабий таъсирлари баҳоланди ва ушбу таъсирлар асосида ПЛС-СЕМ моделининг консептуал-услубий ёндашуви такомиллаштирилган. Ўзбекистон савдо-саноат палатаси таркибидаги “Чизбург” масъуияти чекланган жамиятининг.маркетинг фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2025 йил 24 декабрдаги 05-33-14454-сон маълумотномаси). Мазкур моделдан фойдаланиш орқали “Чизбург” МЧЖда сут маҳсулотлари брендига истеъмолчиларнинг умумий муносабатига маҳсулот сифати, бренд идентификацияси, эмоционал-ишонч, экологик–ижтимоий масъулият ва бозор стратегияси ҳамда фойдаланиш қулайлиги каби беш латент омилнинг тегишли индикаторлар орқали ўлчанадиган сабабий таъсирларини баҳолаш натижалари “Чизбург” МЧЖнинг маркетинг фаолиятига тадбиқ этиш орқали маҳсулотлар сотувини 3,5%га оширишига эришилган; 
Табиий истеъмол товарларини истеъмолчига етказилишини экологик брендинг асосида такомиллаштиришнинг инновацион модели ишлаб чиқилиб, унда экологик қадриятлар, яшил логистика, барқарор қадоқлаш, экологик идентификация ва истеъмолчи ишончининг ўзаро таъсири ягона тизимга интеграцияланди ҳамда табиий маҳсулотларнинг бозорга чиқиш жараёнини экологик бренд механизмлари орқали самарали бошқариш имкониятлари таклифетилган. Ўзбекистон савдо-саноат палатаси таркибидаги “Чизбург” масъуияти чекланган жамиятининг.маркетинг фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2025 йил 24 декабрдаги 05-33-14454-сон маълумотномаси). Мазкур моделини амалиётга жорий этилиши натижасида “Чизбург” МЧЖнинг экологик қадриятлар, яшил логистика, барқарор қадоқлаш, экологик идентификация ва истеъмолчи ишончининг ўзаро таъсири ягона тизимга интеграцияланди ҳамда табиий маҳсулотларнинг бозорга чиқиш жараёнини экологик бренд механизмлари орқали самарали бошқариш имкониятлари яратилган ва жамиятнинг маркетинг харажатларини 2025-йилдан 2024-йилга нисбатан 13% қисқаришига эришилган; 
Сут ва сут маҳсулотлари брендини шакллантириш жараёнида реклама ва коммуникация (β = 0.706), истеъмолчи билан алоқалар (β = 0.419), ишончлилик ва сертификатлар (β = 0.374) ҳамда инновация ва ассортимент (β = 0.317) энг кучли таъсир кўрсатувчи детерминантлар сифатида ПЛС-СЕМ модели асосида аниқланган. Ўзбекистон савдо-саноат палатаси таркибидаги “Чизбург” масъуияти чекланган жамиятининг.маркетинг фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2025 йил 24 декабрдаги 05-33-14454-сон маълумотномаси). Мазкур моделидан фойдаланиш орқали “Чизбург”МЧЖсида брендини шакллантириш жараёнида реклама ва коммуникация, истеъмолчи билан алоқаларнинг энг кучли таъсир кўрсатувчи детерминантлар орқали аниқлаш натижасида жамиятнинг янги маҳсулотлар бренд стратегиясини ишлаб cиқиш жараёнига фойдаланиш натижасида жамиятнинг маркетинг харажатларини 2025-йилдан 2024-йилга нисбатан 13% қисқаришига эришилган; 
Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари бренд қийматлари учун истеъмолчилар даражасининг ўзгаришлари ривожланишининг 2030-йилгача бўлган прогноз ссенарийларини ишлаб чиқилган. Ўзбекистон савдо-саноат палатаси таркибидаги “Чизбург” масъуияти чекланган жамиятининг.маркетинг фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2025 йил 24 декабрдаги 05-33-14454-сон маълумотномаси).Мазкур прогноз кўрсаткичларидан сут ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг 2030-йилгача ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish