Бекчанов Даврон Машариповичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳудуд иқтисодиётини ривожлантириш жараёнларини бошқариш методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.13-“Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 
Илмий маслаҳатчиси: Салаев Санъат Комилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ҳасанов Тоҳир Абдурашидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Курбаниязов Шаҳзодбек Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Эшов Мансур Пўлатович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоғистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий-услубий ҳамда амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳудуд иқтисодиётини ривожлантириш жараёнларини бошқариш методологиясини такомиллаштиришга қаратилган назарий-услубий ҳамда амалий йўналишдаги таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудудларни иқтисодий ривожлантириш бўйича раҳбар ва мутахассис кадрлар бўйича номзодларни рейтинг тизими асосида баҳолашда уларни танловнинг асосий босқичига ўтказиш чегараси (ЧБН ≥ 70 балл) ҳамда раҳбар фаолияти самарадорлигини 6 ойлик мониторинг циклида қайта баҳолаш тартибини жорий этиш асосида такомиллаштирилган;
ҳудудларни иқтисодий ривожлантириш дастурларини шакллантириш тартиби тадбиркорлар, инвесторлар, маҳалла вакиллари, фуқаролик жамияти институтлари ва соҳавий мутахассисларни ўз ичига олувчи манфаатдор томонлар иштирокида шакллантирилган лойиҳа ва таклифларни ташаббус, муҳокама ва саралашдан иборат уч босқичли келишиш жараёни асосида такомиллаштирилган;
ҚҚС тушумларининг йирик солиқ тўловчилардан ташқари қисми бўйича Тошкент шаҳрида 5 фоиз, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 20 фоизини маҳаллий бюджетларда қолдириш тартибини жорий этиш орқали туман (шаҳар) маҳаллий бюджетларининг даромад базасини кенгайтириш ҳамда ҳудудларни иқтисодий ривожлантиришни бошқаришда молиявий мустақилликни ошириш таклифи асосланган;
республика ва ҳудудий бошқарув субектлари ўртасидаги ваколат, ресурс ва жавобгарлик мувозанатини таъминловчи стратегик параметрлар белгиланиши (юқори даража) ҳамда лойиҳаларни ҳудудий мослаштириш, ижро натижаларини баҳолаш ва кейинги қарорларга қайта киритиш (қуйи даража) тартибини кўзда тутувчи икки контурли бошқарув ёндашуви таклиф этилган;
Сирдарё, Самарқанд вилоятлари ва Тошкент шаҳри бўйича ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми динамикасининг пессимистик, базавий, оптимистик ссенарийлар асосидаги 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳудуд иқтисодиётини ривожлантириш жараёнларини бошқариш методологиясини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
ҳудудларни иқтисодий ривожлантириш бўйича раҳбар ва мутахассис кадрлар бўйича номзодларни рейтинг тизими асосида баҳолашда уларни танловнинг асосий босқичига ўтказиш чегараси (ЧБН ≥ 70 балл) ҳамда раҳбар фаолияти самарадорлигини 6 ойлик мониторинг циклида қайта баҳолаш тартибини жорий этиш асосида такомиллаштиришга оид таклифидан 2025 йил 23 июндаги ПФ-98-сон Фармони билан тасдиқланган маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш консепсиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2026 йил 11 февралдаги 01-22-06/1-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2024 йилга нисбатан 2025 йил якунида 68 та КПИ асосидаги ҳисобот Кенгашларда муҳокама қилиниб, бу кўрсаткич 25,9 фоизга ошган, 27 та дастур қайта ишланган ва такомиллаштирилган, бу эса 42,1 фоизлик ўсишни таъминлаган, шунингдек, уларнинг фаолиятига оид 170 та ахборот материалини очиқ эълон қилиш даражаси 50,4 фоизга кўпайган;
ҳудудларни иқтисодий ривожлантириш дастурларини шакллантириш тартиби тадбиркорлар, инвесторлар, маҳалла вакиллари, фуқаролик жамияти институтлари ва соҳавий мутахассисларни ўз ичига олувчи манфаатдор томонлар иштирокида шакллантирилган лойиҳа ва таклифларни ташаббус, муҳокама ва саралашдан иборат уч босқичли келишиш жараёни асосида такомиллаштириш таклифи 2025 йил 23 июндаги ПФ-98-сон Фармон билан тасдиқланган маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш консепсиясини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2026 йил 11 февралдаги 01-22-06/1-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида маҳаллий Кенгаш депутатлари ва “маҳалла еттилиги”нинг ҳудудий лойиҳалар ҳамда муаммоларни аниқлашдаги иштироки кучайиб, 7,9 мингга яқин лойиҳаларга депутатлар бириктирилган, қарийб 3 минг марта ўрганишлар ўтказилган, 18 мингдан зиёд муаммоларни ҳал этиш чоралари кўрилган ва бу орқали ижро назорати, қайтма алоқа ҳамда манзилли қарор қабул қилиш тизими мустаҳкамланган;
ҚҚС тушумларининг йирик солиқ тўловчилардан ташқари қисми бўйича Тошкент шаҳрида 5 фоиз, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 20 фоизини маҳаллий бюджетларда қолдириш тартибини жорий этиш орқали туман (шаҳар) маҳаллий бюджетларининг даромад базасини кенгайтириш ҳамда ҳудудларни иқтисодий ривожлантиришни бошқаришда молиявий мустақилликни ошириш таклифи ПФ-98-сон Фармон билан тасдиқланган Консепсияда ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2026 йил 13 февралдаги маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2026 йилдан ҚҚС тушумларининг йирик солиқ тўловчилардан ташқари қисми бўйича Тошкент шаҳрида 5 фоиз, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 20 фоизини маҳаллий бюджетларда қолдириш тартибининг жорий этилиши ҳудудларни иқтисодий ривожлантиришни бошқаришда молиявий ваколатларни кенгайтириш, бюджет ресурсларини устувор йўналишларга манзилли сафарбар этиш ва натижага йўналтирилган бюджет бошқаруви самарадорлиги ошишига хизмат қилган;
республика ва ҳудудий бошқарув субектлари ўртасидаги ваколат, ресурс ва жавобгарлик мувозанатини таъминловчи стратегик параметрлар белгиланиши (юқори даража) ҳамда лойиҳаларни ҳудудий мослаштириш, ижро натижаларини баҳолаш ва кейинги қарорларга қайта киритиш (қуйи даража) тартибини кўзда тутувчи икки контурли бошқарув ёндашувини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 декабрдаги ПҚ-394-сон қарори билан тасдиқланган стратегик режалаштириш ҳужжатларини ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 15-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги томонидан 2026 йил 31 март 12-08/11-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида республика ва ҳудудий даражадаги устувор мақсадлар ҳамда ижро механизмлари ўртасидаги стратегик уйғунлик кучайиб, ўзаро боғланган стратегик ҳужжатлар улуши 78 фоизга етган, функсиявий такрорланишлар ва ўзаро зид вазифалар 23 та ҳолатга қисқартирилган;
Сирдарё, Самарқанд вилоятлари ва Тошкент шаҳри бўйича ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми динамикасининг пессимистик, базавий, оптимистик ссенарийлар асосида 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги томонидан 2026 йил 31 март 12-08/11-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Сирдарё, Самарқанд вилоятлари ва Тошкент шаҳри бўйича ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми динамикасининг истиқболдаги кўрсаткичларини олдиндан баҳолаш ҳамда ўзаро мувофиқлаштириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish