Насруллаев Феруз Фурқатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертациясиҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  “Инновацион фаолиятни ривожлантириш асосида хизмат кўрсатиш корхоналари самарадорлигини ошириш”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари  иқтисодиёти. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2024.4.PhD/Iqt4673
Илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори, доцент Дусматов Бегмухаммад Олимжонович
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSc.03/2025.27.12.I.27.01
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Уразов Комил Бахромович; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Арабов Нурали Уралович.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти
Диссертация йўналиши: илмий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 
инновацион иқтисодиёт шароитида  хизмат кўрсатиш соҳасида кичик молиявий хизмат кўрсатиш корхоналарини инновацион ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Кичик молиявий хизмат кўрсатиш корхоналари  хизмат кўрсатишида инновацион хизматларнинг  инфратузилмасини ривожлантиришнинг комплекс ва ягона маълумотлар базасини шакллантириш имкониятини яратиш, ахборот-таҳлилий ва маркетинг портали мобил иловаси (маркетингнинг интеграциялашган тизимидан фойдаланиш)ни лойиҳалаштириш ва ахборот хизматлари самарадорлигини баҳолаш усули ишлаб чиқилган;
Кичик молиявий хизмат кўрсатиш корхоналари рақобатбардошлиги имкониятини ошириш, инновацион инфратузилма субектлари ўртасидаги ўзаро манфаатли  муносабатларни такомиллаштиришнинг ташкилий (Бусинесс Инноватион – маркетинг тадқиқотлари бўйича маслаҳат хизматлари, ҳамкорлик ва молиялаштириш бўйича консалтинг хизматлари)  моделлари ишлаб чиқилган;
Самарқанд вилояти кичик молиявий хизмат кўрсатиш корхоналари хизмат кўрсатишида уларга инновацион хизмат кўрсатувчи субектлар ўртасидаги иқтисодий муносабатларни кластер тизими доирасида самарадорлигини ошириш имконини берувчи инновацияларни тижоратлаштириш институтларини  ривожлантириш  (диффусион оф инноватион) ва технологиялар трансферти  (Течнологие трансфер унд Инноватионс манагемент) марказларини ташкил қилиш асосланган;
Самарқанд вилояти кичик молиявий хизмат кўрсатиш корхоналарининг  ўрта ва узоқ муддатли прогноз параметрларининг инерсион, модернизация қилиш ва инновацион вариантлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Самарқанд вилоятида кичик молиявий хизмат кўрсатиш корхоналари инновацион хизматлар ривожланиши ва унинг хизматлар инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар асосида:
Кичик молиявий хизмат кўрсатиш корхоналари хизмат кўрсатишида инновацион хизматлар инфратузилмасини ривожлантиришнинг комплекс ва ягона маълумотлар базасини шакллантиришга қаратилган ҳудудий ахборот-таҳлилий ва маркетинг мобил иловани порталини лойиҳалаштириш ва ахборот хизматлари самарадорлигини баҳолаш усулини такомиллаштириш бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасида амалиётга жорий этилди, (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 11-мартдаги №04-07-27-2753-сонли маълумотномаси). Натижада минтақада кичик молиявий хизмат кўрсатиш тармоқлари тармоқ ривожланиш прогнозларига ва маълумотларни йиғиш технологияси, таҳлил ва статистикани тарқатилиши, ички ва ташқи бозорлар ҳақидаги маълумотларга, маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ва экспортёрлар ҳақида маълумотлар базасини яратиш, шу жумладан институционал ўзгаришлар ҳақида консалтинг хизматларини ташкил қилиш имконини берган.
Самарқанд вилояти кичик молиявий хизмат кўрсатиш корхоналари хизмат кўрсатишида хўжалик юритувчи ва уларга инновацион хизмат кўрсатувчи субектлар ўртасидаги иқтисодий муносабатларни кластер тизими доирасида самарали амалга ошириш имконини берувчи институционал механизмларни такомиллаштириш бўйича амалий таклифлари Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасида амалиётга жорий этилди, (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 11-мартдаги №04-07-27-2753-сонли маълумотномаси) Ушбу орқали кластерларни ривожланиши натижасида инновацион хизматлар жараёнида қатнашувчиларнинг синергик самарадорлигини ўсишига ва кўрсатилаётган хизматлар нархини 20 фоизга камайишига олиб келган;
Кичик молиявий хизмат кўрсатиш корхоналари хизмат кўрсатишида инновацион инфратузилмани ривожлантиришнинг технологиялар трансфери соҳасида хизматлар, ахборот ва таҳлилий қўллаб-қувватлаш самарадорлигини ошириш, олий ва касб-ҳунар таълими тизимини модернизация қилиш доирасида таълим хизматлари бозорини ривожлантиришга асосланган стратегик йўналишларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасида амалиётга жорий этилди, (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 11-мартдаги №04-07-27-2753-сонли маълумотномаси). Натижада олий ва касб-ҳунар таълими тизимини модернизация қилиш доирасида замонавий бизнес курслари ва ташкил этилган коворкинг марказида 12 та янги иш ўринлари яратилган.
Самарқанд вилояти кичик молиявий хизмат кўрсатиш тармоқларини  ривожлантиришнинг ссенарий ёндашув асосида ишлаб чиқилган ўрта ва узоқ муддатли истиқболлари бўйича илмий-амалий таклифлар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасида амалиётга жорий этилди, (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 11-мартдаги №04-07-27-2753-сонли маълумотномаси). Прогнозларнинг амалга оширилиши натижасида Самарқанд вилояти Кичик молиявий хизмат кўрсатиш тармоқлари хизмат кўрсатиш корхоналарининг  хизматларини ҳажми инновацион ривожланиш ссенарийси бўйича ўрта ва узоқ истиқбол йилларида 1,5 ва 2,5 баробарга ошиши башорат қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish