Беглаев Учқун Хуррамовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Турли мулкчилик шаклидаги балиқчилик субектларини бошқарув методологиясини такомиллаштириш” (Қашқадарё вилояти мисолида), 08.00.04 – Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти ва 08.00.13-Менежмент туташ ихтисосликлари бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.DSc/Iqt724
Илмий маслаҳатчи: Эргашев Рахматулла Хидирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Халқаро қишлоқ хўжалиги университети, PhD.05/15.12.2022.I.155.01
Расмий оппонентлар: Куччиев Улугʻбек Мирзамашрабович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор; Мусагалиев Ажинияз Жумагулович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор; Джурабаев Отабек Джурабаевич, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади турли мулкчилик шаклидаги балиқчилик субектларини бошқариш методологиясини такомиллаштириш бўйича назарий-услубий ҳамда амалий йўналишдаги таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра, ҳудудларда балиқчилик тармоғининг ривожланиши ва рақобатбардошлигини таъминлашнинг устувор йўналишларига қаратилган иқтисодий, экологик ва ижтимоий йўналишлари бўйича инновацион стратегиясини ҳисобга олган ҳолда балиқчиликни бошқаришнинг консептуал модели ишлаб чиқилган;
балиқчилик хўжалик субектларида етиштирилаётган балиқ маҳсулотлари бозор талабига мувофиқ товар балиқ маҳсулотлари етиштириш ва балиқчиликни ривожлантиришда юқори (100-90 балл), ўрта (89-61 балл), паст (60 баллдан паст) мезонлари асосида самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари бўйича устувор бошқариш йўналишлари асосланган услубий ёндашув такомиллаштирилган;
Қашқадарё вилоятида балиқ маҳсулотлари етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш механизмини турли мулкчилик шаклидаги балиқчилик субектлари билан балиқчилик хўжаликлари барқарорлигини ва технологияларининг инновацион-интеграцион даражасини таъминлаш мақсадида “Балиқчилик кооперацияси” фаолиятини ташкил этиш консепсияси ҳамда истиқболда минтақа балиқчилик иқтисодиётини ривожлантириш ва бошқаришнинг инновацион ташкилий тузилмаси ишлаб чиқилган;
турли балиқчилик хўжалик субектларининг инновацион муҳитда ўзаро ҳамкорлик тизимини ҳисобга олган ҳолда балиқчилик кластерларини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш асосида балиқчилик кластерининг истиқболдаги таркиби ва бошқарув тузилмаси ишлаб чиқилган;
истиқболда балиқчиликни ривожлантириш ва бошқаришда тизимли эконометрик таҳлиллар натижаларига асосан балиқчиликда ишлаб чиқариш кўрсаткичлари бўйича барқарор ва тизимли ўсиш тенденсиясини ҳисобга олган ҳолда сув ҳавзаларида балиқ етиштириш ҳажми 217,6 минг тоннага ёки 9,8 фоизга оширишига қаратилган 2030 йилгача мўлжалланган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Балиқчилик хўжаликларини барқарор ривожлантириш ва бошқарув механизмининг назарий ва услубий асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра, ҳудудларда балиқчилик тармоғининг ривожланиши ва рақобатбардошлигини таъминлашнинг устувор йўналишларига қаратилган иқтисодий, экологик ва ижтимоий йўналишлари бўйича инновацион стратегиясини ҳисобга олган ҳолда балиқчиликни бошқаришнинг консептуал модели таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 13-мартдаги “Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни янада жадаллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-96-қарори асосида Қашқадарё вилояти ҳудудлари балиқчилик тармоғининг ривожланиши ва рақобатбардошлигини таъминлаш фаолиятида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2026-йил 20-апрелдаги 02/23-1352-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифдан амалиётда фойдаланиш натижасида аҳолини балиқ маҳсулотларига бўлган талабини қондириш, балиқ етиштириш ҳажмининг ўсиб боришини ва соҳада харажатлар тежалиб балиқчилик соҳасининг даромади 12,8 фоизга кўпайиши таъминланди;
балиқчилик хўжалик субектларида етиштирилаётган балиқ маҳсулотлари бозор талабига мувофиқ товар балиқ маҳсулотлари етиштириш ва балиқчиликни ривожлантиришда юқори (100-90 балл), ўрта (89-61 балл), паст (60 баллдан паст) мезонлари асосида самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари бўйича устувор бошқариш йўналишлари асосланган услубий ёндашуви Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 13-мартдаги “Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни янада жадаллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-96-қарори асосида Қашқадарё вилояти ҳудудлари балиқчилик тармоғининг ташкилий-иқтисодий механизмлари бўйича устувор бошқариш йўналишларини таъминлаш фаолиятида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2026-йил 20-апрелдаги 02/23-1352-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида балиқчилик хўжалик субектларида товар балиқ маҳсулотлари етиштириш ҳажми 1,8 марта ва иқтисодий самарадорлик кўрсаткичи 15-20% га ортиши таъминланди;
Қашқадарё вилоятида балиқ маҳсулотлари етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш механизмини турли мулкчилик шаклидаги балиқчилик субектлари билан балиқчилик хўжаликлари барқарорлигини ва технологияларининг инновацион-интеграцион даражасини таъминлаш мақсадида “Баличилик кооперацияси” фаолиятини ташкил этиш консепсияси ҳамда истиқболда минтақа балиқчилик иқтисодиётини ривожлантириш ва бошқаришнинг инновацион ташкилий тузилмаси таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 13-мартдаги “Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни янада жадаллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-96-қарори асосида Қашқадарё вилояти “Баличилик кооперацияси” фаолиятини ташкил этиш фаолиятида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2026-йил 20-апрелдаги 02/23-1352-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида балиқчилик субектларининг барқарор ривожланиши, балиқ етиштирувчилар ўртасида рақобатбардошликнинг ошиши ва балиқчиликда ресурс салоҳиятидан самарали фойдаланиш ҳамда балиқ маҳсулотлари сотиш ҳажмининг кенгайиши асосида янги бозорларга чиқиш имконияти таъминланди;
турли балиқчилик хўжалик субектларининг инновацион муҳитда ўзаро ҳамкорлик тизимини ҳисобга олган ҳолда балиқчилик кластерларини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш асосида балиқчилик кластерининг истиқболдаги таркиби ва бошқарув тузилмаси таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 13-мартдаги “Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни янада жадаллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-96-қарори асосида Қашқадарё вилояти балиқчилик кластерининг истиқболдаги таркиби ва бошқарув тузилмасида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2026-йил 20-апрелдаги 02/23-1352-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида балиқчилик хўжалик субектларига янги техника ва технологияларни жорий этиш эвасига ҳар бир гектар ер майдонига киритилган инвестициянинг ошиши ҳисобига балиқчиликда қўшилган қиймат миқдори 11,2 фоизга ошишига эришилди;
истиқболда балиқчиликни ривожлантириш ва бошқаришда тизимли эконометрик таҳлиллар натижаларига асосан балиқчиликликда ишлаб чиқариш кўрсаткичлари бўйича барқарор ва тизимли ўсиш тенденсиясини ҳисобга олган ҳолда сув ҳавзаларида балиқ етиштириш ҳажми 217,6 минг тоннага ёки 9,8 фоизга оширишига қаратилган 2030 йилгача мўлжалланган прогноз параметрлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 13-мартдаги “Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни янада жадаллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-96-қарори асосида Қашқадарё вилояти балиқчиликни ривожлантириш ва бошқаришда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2026-йил 20-апрелдаги 02/23-1352-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Республика сув ҳавзаларида балиқ етиштириш ҳажми 199,8 тоннадан 217,6 тоннагача ошиши, балиқлантириш ишлари ҳажми эса 130,8 фоизга, инкубация цехларида личинка ишлаб чиқариш ҳажми 127,8 фоизга ошиб, ишлаб чиқариш занжирининг бошланғич босқичи сифатида барқарор ўсиши таъминланди.