Янг Жиенинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар:
Диссертацияси мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Омнимедиа шароитида бутунжаҳон маданий меросининг қадимий шаҳарларида туристлар оқимини монетизация қилиш механизмларини такомиллаштириш (Самарқанд ва Сиъан шаҳарлари мисолида)”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Iqt6249
Илмий раҳбар: Сафаров Баҳодирхон Шаҳриёрович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети
ИК фаолият олиб кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети, DSc.22/2025.27.12.I.01.01
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Нутфулло Салимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Махмудова Азиза Пирмаматовна, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: омнимедиа шароитида бутунжаҳон маданий меросининг қадимий шаҳарларида туристлар оқимини монетизация қилиш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жаҳон маданий мероси обектлари мақомига эга Самарқанд ва Сиан қадимий шаҳарларида туристлар оқимини монетизация қилиш механизмларини оптималлаштиришда туризм соҳасини лойиҳа бошқаруви тизимига ўтказиш орқали 31 та туризм обектининг фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш мақсадида кўлам самарадорлиги (“Эcономиес оф Сcале”), фаолият турлари хилма-хиллиги ва синергияси самарадорлиги (“Эcономиес оф Сcопе”) ҳамда туристлар таркибини оптималлаштириш (“Тоурист Мих Оптимизатион”) каби учта ўзаро боғлиқ компонентни бирлаштирган ва структуравий тенгламалар моделлаштириш (СЕМ) усули асосида эмпирик синовдан ўтказилган “ОМТФМ Аналйтиcал Фрамеwорк” интеграциялашган модели бўйича таклифлар асосланган;
туризм ва унга туташ соҳаларда 24 мингта янги иш ўрни яратиш ҳамда 16 мингта иш ўрнини “соя”дан чиқариш орқали жами 40 мингта иш ўрнини ташкил этиш мақсадида омнимедиа муҳити ҳамда рақамли платформалар ўзаро таъсирининг туристлар хулқ-атворига таъсирини миқдорий баҳолаш асосида самарали маркетинг стратегияларини шакллантириш ва ижтимоий тармоқлар орқали туристларни жалб этиш натижадорлигини ошириш усуллари орқали маданий мерос туризмини монетизация қилиш тизимида рақамли ва медиа каналларни такомиллаштириш бўйича таклифлар асосланган;
ҳудудларда туризм инфратузилмасини комплекс ривожлантириш, туризм соҳасини лойиҳа бошқаруви тизимига ўтказиш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадларини ошириш, маҳаллий ва хорижий туристлар оқимини кўпайтириш мақсадида туристик маҳсулотлар хилма-хиллигининг жон бошига истеъмол харажатларига ижобий таъсири (cоеф=31,74), хизматлар интеграциясининг туристларнинг қолиш давомийлигига сезиларли таъсири (β=0,469), Сиан шаҳрида туристик маҳсулотларни диверсификация қилиш самараси β=34,217, Самарқанд шаҳрида эса β=26,893 параметрлари асосида туристик стратегияларни муайян ҳудуднинг ривожланиш босқичига мослаштириш заруратида “Оптимизатион оф Тоурист Флоw Монетизатион” усулидан фойдаланиш бўйича таклифлар асосланган;
жаҳон маданий мероси обектлари мақомига эга қадимий шаҳарларда туристлар оқимини монетизация қилиш механизмларини оптималлаштириш омилларининг таъсири асосида мамлакатимизда 2030-йилгача туризмни ривожлантиришнинг мақсадли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Омнимедиа шароитида бутунжаҳон маданий меросининг қадимий шаҳарларида туристлар оқимини монетизация қилиш механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
жаҳон маданий мероси обектлари мақомига эга Самарқанд ва Сиан қадимий шаҳарларида туристлар оқимини монетизация қилиш механизмларини оптималлаштиришда туризм соҳасини лойиҳа бошқаруви тизимига ўтказиш орқали 31 та туризм обектининг фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш мақсадида кўлам самарадорлиги (“Эcономиес оф Сcале”), фаолият турлари хилма-хиллиги ва синергияси самарадорлиги (“Эcономиес оф Сcопе”) ҳамда туристлар таркибини оптималлаштириш (“Тоурист Мих Оптимизатион”) каби учта ўзаро боғлиқ компонентни бирлаштирган ва структуравий тенгламалар моделлаштириш (СЕМ) усули асосида эмпирик синовдан ўтказилган “ОМТФМ Аналйтиcал Фрамеwорк” интеграциялашган модели бўйича асосланган таклифлар 2026-йил 30-апрелдаги “Ҳудудларда туризм инфратузилмасини жадал ривожлантириш ва соҳада лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-161-сон қарори билан тасдиқланган чора-тадбирлар режасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 5-июндаги 02-17/5782-сон маълумотномаси). Натижада Самарқанд вилояти ялпи ҳудудий маҳсулотининг (ЙҲМ) 14,2 фоизга ошиши асосланган;
уризм ва унга туташ соҳаларда 24 мингта янги иш ўрни яратиш ҳамда 16 мингта иш ўрнини “соя”дан чиқариш орқали жами 40 мингта иш ўрнини ташкил этиш мақсадида омнимедиа муҳити ҳамда рақамли платформалар ўзаро таъсирининг туристлар хулқ-атворига таъсирини миқдорий баҳолаш асосида самарали маркетинг стратегияларини шакллантириш ва ижтимоий тармоқлар орқали туристларни жалб этиш натижадорлигини ошириш усуллари орқали маданий мерос туризмини монетизация қилиш тизимида рақамли ва медиа каналларни такомиллаштириш бўйича асосланган таклифлар 2026-йил 30-апрелдаги “Ҳудудларда туризм инфратузилмасини жадал ривожлантириш ва соҳада лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-161-сон қарори билан тасдиқланган чора-тадбирлар режасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 5-июндаги 02-17/5782-сон маълумотномаси). Натижада самарали маркетинг стратегиялари асосида туризмни рақамлаштиришга бўлган талабнинг 28,8 фоизга ошиши далилланган;
ҳудудларда туризм инфратузилмасини комплекс ривожлантириш, туризм соҳасини лойиҳа бошқаруви тизимига ўтказиш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадларини ошириш, маҳаллий ва хорижий туристлар оқимини кўпайтириш мақсадида туристик маҳсулотлар хилма-хиллигининг жон бошига истеъмол харажатларига ижобий таъсири (cоеф=31,74), хизматлар интеграциясининг туристларнинг қолиш давомийлигига сезиларли таъсири (β=0,469), Сиан шаҳрида туристик маҳсулотларни диверсификация қилиш самараси β=34,217, Самарқанд шаҳрида эса β=26,893 параметрлари асосида туристик стратегияларни муайян ҳудуднинг ривожланиш босқичига мослаштириш заруратида “Оптимизатион оф Тоурист Флоw Монетизатион” усулидан фойдаланиш бўйича асосланган таклифлар 2026-йил 30-апрелдаги “Ҳудудларда туризм инфратузилмасини жадал ривожлантириш ва соҳада лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-161-сон қарори билан тасдиқланган чора-тадбирлар режасига киритилган(Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 5-июндаги 02-17/5782-сон маълумотномаси). Натижада миллий туризм маҳсулотларининг рақобатбардошлиги оширилди ҳамда туризм маҳсулотларини диверсификация қилишга бўлган талабнинг 25,6 фоизга ошиши асосланган;
жаҳон маданий мероси обектлари мақомига эга қадимий шаҳарларда туристлар оқимини монетизация қилиш механизмларини оптималлаштириш омилларининг таъсири асосида мамлакатимизда 2030-йилгача туризмни ривожлантиришнинг мақсадли прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар туризм соҳасини ривожлантиришга оид дастурлар ва консепсиялар ҳамда “Йўл хариталари”ни ишлаб чиқишда, шунингдек, Самарқанд вилоятида туризм фаолиятини такомиллаштиришда асос сифатида қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 5-июндаги 02-17/5782-сон маълумотномаси). Самарқандда жами туристлар оқими 2026-йилдаги 903,7 минг кишидан 2030-йилда 1 237,5 минг кишига етиши прогноз қилинмоқда. Натижада, сўнгги беш йил давомида туристлар сонининг қарийб 36,9 фоизга ошиши прогноз қилинган.