Рахматуллаев Алимардон Турамуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар:
Диссертацияси мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Туризм соҳасини инновацион ривожлантириш шароитида малакали кадрлар билан таъминлашнинг усуллари ва истиқболлари”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Iqt6242
Илмий раҳбар: Пардаев Олим Мамаюнусович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети
ИК фаолият олиб кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети, DSc.22/2025.27.12.I.01.01
Расмий оппонентлар: Мансурова Наргиза Шамсидиновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. Ахроров Фарход Бахриддинович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номида Самарқанд давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: туризм соҳасини инновацион ривожлантириш шароитида малакали кадрлар билан таъминлашнинг усуллари ва истиқболлари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ҳудудларда мавжуд фаолият юритаётган меҳмонхоналар ва жойлаштириш воситалари, санаторий-курорт муассасалари, дам олиш ташкилотлари, меҳмон уйлари ва хостелларнинг малакали кадрларини таснифини, таъминланганлик ҳолати кўрсаткичларини, самарадорликка таъсир этувчи омилларни шакллантириш мақсадида Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар йили режа асосида маҳаллий ва хорижий мутахассисларни шартнома асосида жалб этган ҳолда туризм соҳаси субектлари учун амалий ўқув курсларини ташкил этиш асосида ушбу туристик субектларни кадрлар билан таъминлаш учун “Стафф реcруитмент” моделидан фойдаланишнинг афзалликлари бўйича таклифлар асосланган;
республикага хорижий сайёҳлар оқимини кўпайтириш ҳамда ишбилармонлик туризмни (МИCЕ туризм) ривожлантириш, ушбу соҳада тадбиркорлик субектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳудудларда МИCЕ туризм тадбирларини ташкил этган ҳамда мазкур тадбирларда камида 100 нафар чет эллик сайёҳнинг иштирокини таъминлаган тадбиркорлик субектларига республика бюджетига ҳақиқатда тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасининг 50 фоизини қайтариш асосида туризм соҳасини малакавий кадрлар билан таъминланганлик даражасини оширишда соҳанинг кадрлар қўнимсизлик муаммоларини бартараф этиш учун “Стафф турновер” моделидан фойдаланишнинг афзалликлари бўйича таклифлар асосланган;
тоғли ҳудудларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолини янги иш ўринлар билан таъминлаш мақсадга вилоят ҳокимлиги, туристик корхоналар, таълим ташкилотлари, жамоат ташкилотлари ўзаро ҳудудий интеграцияси асосида Самарқанд вилоятининг тоғли ҳудудларидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳоким ёрдамчиларининг туризм соҳасидаги малакасини ошириш курсларни ташкил қилишда “Лоcал Говернмент–Тоурисм–Рурал Ареа” усулидан фойдаланиш бўйича таклифлар асосланган;
туризм соҳасини инновацион ривожлантириш тенденсиялари ҳамда унга малакали кадрларни таъминлаш кўрсаткичлари асосида эконометрик моделини қўлланган ҳолда туризм соҳасида таълим оладиган бакалаврлар сонини ўсишнинг 2030-йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Туризм соҳасини инновацион ривожлантириш шароитида малакали кадрлар билан таъминлашнинг усуллари ва истиқболлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳудудларда мавжуд фаолият юритаётган меҳмонхоналар ва жойлаштириш воситалари, санаторий-курорт муассасалари, дам олиш ташкилотлари, меҳмон уйлари ва хостелларнинг малакали кадрларини таснифини, таъминланганлик ҳолати кўрсаткичларини, самарадорликка таъсир этувчи омилларни шакллантириш мақсадида Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар йили режа асосида маҳаллий ва хорижий мутахассисларни шартнома асосида жалб этган ҳолда туризм соҳаси субектлари учун амалий ўқув курсларини ташкил этиш асосида ушбу туристик субектларни кадрлар билан таъминлаш учун “Стафф реcруитмент” моделидан фойдаланишнинг афзалликлари бўйича асосланган таклифлар 2026-йил 30-апрелдаги ПҚ–161-сон “2026–2027-йилларда ҳудудларда туризм инфратузилмасини жадал ривожлантириш ва туристик салоҳиятни ошириш” бўйича “Чора-тадбирлар дастури”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 19-августдаги 02-17/8436-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни жорий этилиши натижасида туристик корхоналар ва давлат ташкилотлари интеграцион алоқаларида туризм соҳасига малакали кадрлар таъминлаш самарадорлиги 0,68 га, кадрларга бўлган талаб 7 фоизга ошириш имконияти яратилди;
республикага хорижий сайёҳлар оқимини кўпайтириш ҳамда ишбилармонлик туризмни (МИCЕ туризм) ривожлантириш, ушбу соҳада тадбиркорлик субектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳудудларда МИCЕ туризм тадбирларини ташкил этган ҳамда мазкур тадбирларда камида 100 нафар чет эллик сайёҳнинг иштирокини таъминлаган тадбиркорлик субектларига республика бюджетига ҳақиқатда тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасининг 50 фоизини қайтариш асосида туризм соҳасини малакавий кадрлар билан таъминланганлик даражасини оширишда соҳанинг кадрлар қўнимсизлик муаммоларини бартараф этиш учун “Стафф турновер” моделидан фойдаланишнинг афзалликлари бўйича асосланган таклифлар 2026-йил 8-июлдаги 373-сон “Туристлар оқимини кўпайтиришга хизмат қиладиган ишбилармонлик (МИCЕ туризм) тадбирларини республика ҳудудида ташкил қилувчи тадбиркорлик субектларига республика бюджетига ҳақиқатда тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасининг 50 фоизини қайтариш тартиби” тўғрисида “Низоми”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 19-августдаги 02-17/8436-сон маълумотномаси).. Мазкур таклиф туризмда малакали кадрлар тайёрлашнинг олий таълим хизматлари ва битирувчилар рақобатбардошлигининг интеграциялашуви такомиллаштирилган ҳамда олий таълим хизматлари 12 фоизга, битирувчиларнинг ўртача йиллик сони 10 фоизга ошиши таъминланди;
тоғли ҳудудларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолини янги иш ўринлар билан таъминлаш мақсадга вилоят ҳокимлиги, туристик корхоналар, таълим ташкилотлари, жамоат ташкилотлари ўзаро ҳудудий интеграцияси асосида Самарқанд вилоятининг тоғли ҳудудларидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳоким ёрдамчиларининг туризм соҳасидаги малакасини ошириш курсларни таскил қилишда “Лоcал Говернмент–Тоурисм–Рурал Ареа” усулидан фойдаланиш бўйича асосланган таклифлар 2026-йил 30-апрелдаги ПҚ–161-сон “2026–2027-йилларда Самарқанд вилоятида туризмни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар” режасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 19-августдаги 02-17/8436-сон маълумотномаси). Мазкур таклифдан фойдаланиш натижасида малакали кадрлар тайёрлашнинг шартнома бўйича стратегик режаларини ўртача 5 фоизга ошириш имконини берди;
туризм соҳасини инновацион ривожлантириш тенденсиялари ҳамда унга малакали кадрларни таъминлаш кўрсаткичлари асосида эконометрик моделини қўлланган ҳолда туризм соҳасида таълим оладиган бакалаврлар сонини ўсишнинг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз параметрлари Туризм қўмитаси томонидан туризм соҳасини барқарор ривожлантириш чора-тадбирлари ва дастурларига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 19-августдаги 02-17/8436-сон маълумотномаси). Натижада туризм соҳасида таълим оладиган бакалаврлар сонининг ўсиши 2030-йилга келиб ҳудудларда 3912 нафарга етиши асосланди.