Sayt test rejimida ishlamoqda

Муминов Даврон Кадировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Зотилжам билан оғриган беморларда буйракларнинг функционал ҳолати: прогностик ва терапевтик аспектлари», 14.00.05–Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Tib1068.
Илмий раҳбар: Даминов Ботир Турғунпўлатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc 04/30.12.2019.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Каримов Маъруф Шакирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Сабиров Максуд Атабаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти. 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади зотилжам билан оғриган беморларда буйракларнинг функционал ҳолатини баҳолаш билан бирга уларнинг ўткир шикастланишини даволаш ва превентив тактикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба СБК негизида ривожланган зотилжамда преморбид негизсиз зотилжамдан фарқли салбий клиник-рентгенологик динамика билан ифодаланиши исботланган;
зотилжам билан оғриган беморларда биринчи кундаёқ буйракларнинг функционал ҳолати бузилиши аниқланган;
СБК негизидаги зотилжамда иммунитетнинг лимфоцитар бўғинини фаоллашиши ва туғма иммунитетнинг бирламчи жавоби тез бостирилиши билан бирга келиши кўрсатилган;
зотилжам билан оғриган беморларда СБКнинг мавжудлиги, қонда цистацин С даражасининг ошиши, реактив ва антитела ишлаб чиқарилувчи лимфоцитлар ва моноцитларнинг ортиши, нейтрофиллар улуши ва IgM миқдори камайши ўткир буйрак шикастланиши предикторлари бўлиб ҳисобланиши исботланган;
зотилжам билан оғриган беморларда буйракларнинг функционал ҳолатини яхшилашда ҳамда ўткир буйрак шикастланиши ривожланиш хавфини камайтиришда ацетилцистеинни қўшимча қўллашнинг ижобий самараси исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Зотилжам билан оғриган беморларда ўткир буйрак шикастланишининг прогностик омилларини аниқлаш ва уларни олиб бориш алгоритмини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
«Сурункали буйрак касаллиги негизида зотилжам билан оғриган беморлар терапиясини оптималлаштириш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 12 декабрдаги 8н-р/589-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома зотилжам билан оғриган беморлар парваришини оптималлаштириш, буйраклар асоратининг томонидан асоратлар ривожланиш хавфини камайтириш, беморларни тетиклаштириш ва касаллик ҳолатини яхшилаш имконини беради; 
«Зотилжам билан оғриган беморларда буйракларнинг функционал ҳолати. Буйракларнинг ўткир шикастланиш предикторларини аниқлаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 12 декабрдаги 8н-р/588-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома зотилжам билан оғриган беморларда буйракларнинг ўткир шикастланиш хавф омилларини ўз вақтида аниқлаш ва ушбу асоратнинг олдини олиш имконини беради. 
Зотилжам билан оғриган беморлар парваришини оптималлаштириш, буйракларнинг ўткир шикастланиш хавф омилларини ўз вақтида аниқлаш ва асоратлар ривожланиш хавфини камайтириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси ва Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 26 февралдаги 8н-з/23-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши зотилжам билан оғриган беморларда ўткир буйрак шикастланишини прогнозлаш имконини беради, профилактика усулларининг қўлланилиши унинг тўлиқ ривожланиш хавфини 31% гача камайтириб, зотилжам билан оғриган беморлар прогнозини ижобий томонга ўзгартиради.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish