Тагаев Бехзад Анваровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон матни
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамли иқтисодиётда ёшлар бандлигини таъминлашнинг самарадорлик кўрсаткичлари”, 08.00.16 – “Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция” бўйича ихтисослик.
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Iqt 2692.
Илмий раҳбар: Юсупов Равшанбек Аминбаевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби, DSc.16/2025.27.12.I.01.01.
Расмий оппонентлар: Расулова Дилфуза Валиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Отажанов Умид Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли иқтисодиёт шароитида ёшлар бандлигини таъминлашнинг самарадорлик кўрсаткичларини ошириш билан боғлиқ илмий асосланган хулоса ва таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгиликлари қуйидагилардан иборат:
Ёшларнинг рақамли кўникма ва малакаларини шакллантиришга доир таълим стандартлари ва дастурларини ишлаб чиқишда услубий ёндашувларни такомиллаштириш асосида рақамли кўникмалар таксономияси ишлаб чиқилган;
Ёшлар бандлиги самарадорлигини баҳолашда амалда мавжуд кўрсаткичларни умумлаштириш асосида ёшларнинг рақамли бандлигини баҳолашга хизмат қилувчи такомиллаштирилган кўрсаткичлар тизимидан фойдаланиш таклиф қилинган;
Касбий компетенсиялар капитали (фаcтор лоадинг 0,65–0,84) ҳамда иқтисодий секторлар талаби хусусиятларини (фаcтор лоадинг 0,57–0,71) қамраб олувчи ёшлар меҳнат бозорининг икки латент омилли кластерли модели асосида ёшларнинг самарали бандлик даражасини баҳолашга хизмат қилувчи 5 та функсионал блокдан иборат интеграл кўрсаткичлар тизими юқори (>0,80), ўртачадан юқори (0,61–0,79), ўртача (0,40–0,60) ва паст (<0,40) даражалари мезонлари аниқлаштирилган;
Ёшлар бандлигига таъсир кўрсатувчи омилларни тизимлаштириш асосида бандликка таъсир кўрсатувчи омиллар салмоғини аниқлаштириш орқали ёшлар бандлигининг 2030-йилгача прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли иқтисодиётда ёшлар бандлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш борасида ишлаб чиқилган илмий-амалий ва услубий таклифлар асосида:
Ёшларнинг рақамли кўникма ва малакаларини шакллантиришга доир таълим стандартлари ва дастурларини ишлаб чиқишда услубий ёндашувларни такомиллаштириш асосида инсон капиталини такрор ҳосил қилишнинг рақамли ташкил этувчилари Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ИТ-парклар, Креатив паркларда ёшларни рақамли кўникмаларини шакллантириш борасида ташкил қилинаётган ўқув курслари дастурлари амалийлигини таъминлаш, бандликка кўмаклашувчи тадбирлар мажмуини ишлаб чиқишда фойдаланилган, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.04.2026 йилдаги “Янги Ўзбекистон ёшлари - 2030” стратегиясини тасдиқлаш ҳамда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-66-сонли Фармони доирасида тегишли чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Меҳнат бозори тадқиқотлари институтининг 25-декабр 2024-йилдаги № 06/00-01/09-1257-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифдан амалда фойдаланилиши ёшлар ўртасида рақамли кўникмаларни ривожлантиришга, ҳудудларда ИТ-парклар, Креатив парклар тармоғини ташкил қилишга хизмат қилган;
Ёшлар бандлигини таъминлашни бошқаришни баҳолашда инсон капиталининг сифат кўрсаткичи, ёшлар бандлигини таъминлашни бошқариш самарадорлиги кўрсаткичи, ёшларни иш билан таъминлаш ва профессионал кадрлар тайёрлаш тизими ўртасидаги ўзаро боғлиқлик даражаси каби такомиллаштирилган кўрсаткичлардан ёшларни иш билан таъминлашни бошқаришда “самарадорлик индекси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Меҳнат бозори тадқиқотлари институтининг 25-декабр 2024-йилдаги № 06/00-01/09-1257-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалда қўлланилиши ёшлар бандлиги борасида яратилган тизим самарадорлигининг ошишига хизмат қилган, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш рейтингида ўз аксини топган;
Ёшларнинг рақамли кўникма ва малакаларини шакллантиришга доир таълим стандартлари ва дастурларини ишлаб чиқишда услубий ёндашувларни такомиллаштириш асосида рақамли кўникмалар таксономиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.02.2025-йилдаги ПҚ-60-сон “Ёшлар тадбиркорлигини ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарорининг 2-иловаси билан тасдиқланган “Ёшлар тадбиркорлигини ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга мақсадли қаратилган бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 27-августдаги 4-13-21-4672-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифдан фойдаланиш замонавий касблар дастурларини халқаро стандартларга мослаштиришга хизмат қилган;
Ёшлар бандлигига таъсир кўрсатувчи омилларни тизимлаштириш асосида бандликка таъсир кўрсатувчи омиллар салмоғини аниқлаштириш орқали ёшлар бандлигининг 2030-йилгача прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.07.2025-йилдаги 426-сон “Ёшлар тадбиркорлиги ва уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган бизнес-лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва уларни молиялаштириш тартибини белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида кўзда тутилган вазифалар ижросини таъминлашда эътиборга олинган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 27-августдаги 4-13-21-4672-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифдан ёшлар бандлигини таъминлашнинг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган ва ёшлар бандлигини ўртача 3,5 фоизга ошириш имконини берган;
Касбий компетенсиялар капитали ҳамда иқтисодий секторлар талаби хусусиятларини қамраб олувчи ёшлар меҳнат бозорининг икки латент омилли кластерли модели асосида ишлаб чиқилган ёшларнинг самарали бандлигини баҳоловчи 5 та функсионал блокдан иборат интеграл кўрсаткичлар тизими (Ёммк) ёрдамида ҳудудлар ёшлар бандлиги даражаси бўйича: Ёммк > 0,8 – юқори даража; Ёммк = 0,61 - 0,79 – ўртача даражадан юқори; Ёммк = 0,4 - 0,6 – ўртача даража; Ёммк < 0,4 – паст даражага ажратилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 27-августдаги 4-13-21-4672-сонли маълумотномаси). Бу кўрсаткичлар тизимидан фойдаланиш ҳудудлар даражасида ёшлар бандлиги даражасини баҳолаш ва ҳудудлар рейтингини тузиш имконини берган.