Эсаналиев Отабек Юсупжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кичик саноат зоналарида тадбиркорлик субектлари фаолиятини ривожлантириш”, 08.00.15 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Iqt3644.
Илмий раҳбар: Оқбоев Алишер Расулжанович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, PhD.03/2025.27.12.I.15.07
Расмий оппонентлар: Ғаниев Муҳаммаджон Халилович иқтисодиёт фанлари доктори, доцент, Курбонов Жасурбек Позилович иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Кичик саноат зоналарида тадбиркорлик субектлари фаолиятини ривожлантириш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувига кўра “кичик саноат зоналарида иқтисодий ўсиш”нинг концептуал модели кичик саноат зоналарини экспортга йўналтириш, кластер кооперациясини чуқурлаштириш ва халқаро стандартларни жорий этиш орқали ҳудудий иқтисодий ўсишни та'минлаш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
кичик саноат зоналарида тадбиркорлик фаолияти самарадорлигини баҳолаш ишлаб чиқариш, инвестиция, иш ўринлари сони, экспорт самарадорлиги кўрсаткичлари асосида шаклланувчи интеграл индексининг “юқори самарадорлик” (Сю ≥ 0,60), “ўрта самарадорлик” (0,20 ≤ Сў < 0,60), “паст самарадорлик” (0,05 ≤ Сп < 0,2), “критик самарадорлик” (Ск < 0,05) чегаравий қийматларини белгилаш асосида такомиллаштирилган;
Наманган вилоятида “Экспортга ихтисослаштирилган кичик саноат зонаси”ни ташкил этиш орқали вилоят иқтисодиётини экспортга йўналтирилган ўсиш моделига ўтказиш, саноат кластерлари ва тадбиркорлик фаоллигини ривожлантириш, экспорт географиясини диверсификация қилиш ҳамда юқори қўшилган қийматга эга рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш таклифи асосланган;
Наманган вилоятида кичик саноат зоналаридаги тадбиркорлик фаолиятини истиқболда барқарор ривожлантиришга таъсир этувчи омилларнинг эконометрик модели асосида 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
КСЗларида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш юзасидан ишлаб чиқилган илмий-амалий таклиф ва тавсиялар асосида:
услубий ёндашувига кўра “кичик саноат зоналарида иқтисодий ўсиш”нинг концептуал модели кичик саноат зоналарини экспортга йўналтириш, кластер кооперациясини чуқурлаштириш ва халқаро стандартларни жорий этиш орқали ҳудудий иқтисодий ўсишни та'минлаш нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Сифат менежменти” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда кичик саноат зоналарини экспортга йўналтириш, кластер кооперациясини чуқурлаштириш ва халқаро стандартларни жорий этиш орқали ҳудудий иқтисодий ўсишни та'минлаш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган “кичик саноат зоналарида иқтисодий ўсиш”нинг концептуал модели бўйича назарий билимларни чуқурлаштириш имкони яратилган;
кичик саноат зоналарида тадбиркорлик фаолияти самарадорлигини баҳолаш ишлаб чиқариш, инвестиция, иш ўринлари сони, экспорт самарадорлиги кўрсаткичлари асосида шаклланувчи интеграл индексининг “юқори самарадорлик” (Сю ≥ 0,60), “ўрта самарадорлик” (0,20 ≤ Сў < 0,60), “паст самарадорлик” (0,05 ≤ Сп < 0,20), “критик самарадорлик” (Ск < 0,05) чегаравий қийматларини белгилаш таклифи Наманган вилояти кичик саноат зоналари дирекцияси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Наманган вилоят ҳокимлигининг 2026-йил 19-майдаги 04/30-3240-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни қўллаш вилоятдаги КСЗлар самарадорлик индекси даражасига кўра гуруҳланиб, паст ва критик самарадорликка эга зоналар учун мақсадли инвестиция, инфратузилма ва экспортни рағбатлантириш чораларини белгилаш имкони яратилган;
Наманган вилоятида “Экспортга ихтисослаштирилган кичик саноат зонаси”ни ташкил этиш орқали вилоят иқтисодиётини экспортга йўналтирилган ўсиш моделига ўтказиш, саноат кластерлари ва тадбиркорлик фаоллигини ривожлантириш, экспорт географиясини диверсификация қилиш ҳамда юқори қўшилган қийматга эга рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш таклифи Наманган вилояти кичик саноат зоналари дирекцияси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Наманган вилоят ҳокимлигининг 2026-йил 19-майдаги 04/30-3240-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида 2024-2025-йиллар давомида КСЗ резидентлари томонидан экспортга йўналтирилган корхоналар сони 22%га, экспорт ҳажми 19,4%га, яратилган янги иш ўринлари эса 15,1%га ошди, шунингдек экспорт маҳсулотлари географияси 6 та янги хорижий бозор ҳисобига кенгайган;
Наманган вилоятида кичик саноат зоналаридаги тадбиркорлик фаолиятини истиқболда барқарор ривожлантиришга таъсир этувчи омилларнинг эконометрик модели асосида 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Наманган вилояти КСЗлари дирекцияси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Наманган вилоят ҳокимлигининг 2026-йил 19-майдаги 04/30-3240-сонли маълумотномаси). Ишлаб чиқилган илмий таклифни амалиётга жорий этиш натижасида КСЗ дирекцияси тасарруфидаги саноат зоналарини ўрта ва узоқ муддатли стратегик режалаштириш, ресурсларни мақсадли тақсимлаш, инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини устувор йўналишлар асосида шакллантириш ҳамда экспортга йўналтирилган ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш имконияти яратилган.