Ахматов Абутолибхон Очилхон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.  
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақада ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ер ресурсларидан фойдаланишнинг синергетик самарадорлигини ошириш механизмини такомиллаштириш (Қашқадарё вилояти мисолида)”, 
08.00.12 – “Минтақавий иқтисодиёт”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/Iqt7055
Илмий раҳбар: Янгибоев Бердиёр Янгибоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.11.03
Расмий оппонентлар:
Эргашев Эркин Ироқович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Рўзиев Бобур Акрамович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, в.б. доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Минтақа ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ер ресурсларидан фойдаланишнинг синергетик самарадорлигини ошириш механизмини такомиллаштириш  бўйича таклиф ва тавсийалар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақада ер ресурсларидан фойдаланишнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишга таъсири классик рента, ҳудудий жойлашув, институционал бошқарув ва экологик барқарорлик назариялари асосида тадқиқ этилиб, муаллиф томонидан ер ресурсларидан фойдаланишни иқтисодий, ҳудудий-фазовий, институционал ва ижтимоий-экологик блоклар уйғунлигида бошқаришнинг назарий ёндашуви асосланган;
вилоятида ер ресурсларидан фойдаланишнинг синергик самарадорлигини баҳолаш учун КПИлар асосида Интеграл Синергик Самарадорлик Индекси — ССИ ишлаб чиқилиб, ССИ = ∑ wи · СИи модели орқали интеграциялашганлик, тармоқлараро ва экологик барқарорлик субиндекслари ягона баҳолаш тизими асосида 2025-йилда ССИ = 0,54 натижаси вилоятда ер ресурсларини бошқариш самарадорлиги ўртача даражадан юқори босқичга ўтаётгани исботланган.
ер ресурсларидан фойдаланишда омиллар мувофиқлашуви етарли эмаслиги муаммо сифатида аниқланиб, уни бартараф этиш учун Интеграл Синергик Самарадорлик Индекси (ССИ) асосидаги баҳолаш механизми такомиллаштирилган ҳамда Э = 0,53, С = 0,49, И = 0,60, Эc = 0,50 кўрсаткичлари асосида ССИ = 0,53 натижаси орқали ҳудудда синергик самарадорлик ўртача даражада экани эмпирик жиҳатдан исботланган.
Қашқадарё вилоятида ер ресурсларидан фойдаланишнинг синергик самарадорлигини 2026–2030-йилларга прогнозлаш асосида ССИ → инвестиция → бандлик занжирли таъсир модели ишлаб чиқилиб, базавий ссенарийда ССИ 0,60 дан 0,70 гача, бандлик 1575 минг кишидан 1790 минг кишига, оптимистик ссенарийда эса ССИ 0,63 дан 0,78 гача, бандлик 1600 минг кишидан 1930 минг кишига ошиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Минтақада ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ер ресурсларидан фойдаланишнинг синергетик самарадорлигини ошириш механизмини такомиллаштириш бўyicha олинган ilmiy натижалар asosida:
минтақада ер ресурсларидан фойдаланишнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишга таъсири классик рента, ҳудудий жойлашув, институционал бошқарув ва экологик барқарорлик назариялари асосида тадқиқ этилиб, муаллиф томонидан ер ресурсларидан фойдаланишни иқтисодий, ҳудудий-фазовий, институционал ва ижтимоий-экологик блоклар уйғунлигида бошқаришнинг назарий ёндашуви асосланганлиги бўйича таклифи Қашқадарё вилояти ҳокимлиги фаолиятида фойдаланилган (Қашқадарё вилоят ҳокимлигининг 2026-йил 10-сентябрдаги 05-12/9507-сон маълумотномаси асосида амалиётга жорий этилган). Натижада ер ресурсларини комплекс баҳолаш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш механизмларини такомиллаштириш имконияти яратилди.
вилоятида ер ресурсларидан фойдаланишнинг синергик самарадорлигини баҳолаш учун КПИлар асосида Интеграл Синергик Самарадорлик Индекси — ССИ ишлаб чиқилиб, ССИ = ∑ wи · СИи модели орқали интеграциялашганлик, тармоқлараро ва экологик барқарорлик субиндекслари ягона баҳолаш тизими асосида 2025-йилда ССИ = 0,54 натижаси вилоятда ер ресурсларини бошқариш самарадорлиги ўртача даражадан юқори босқичга ўтаётгани исботланганлиги  бўйича таклифи Қашқадарё вилояти ҳокимлиги фаолиятида фойдаланилган (Қашқадарё вилоят ҳокимлигининг 2026-йил 10 - сентябрдаги 05-12/9507-сон маълумотномаси асосида амалиётга жорий этилган). Натижада ушбу модел ер ресурсларини бошқариш самарадорлигини мониторинг қилиш ва баҳолаш бўйича ягона методик тизимни шакллантиришга хизмат қилади.
ер ресурсларидан фойдаланишда омиллар мувофиқлашуви етарли эмаслиги муаммо сифатида аниқланиб, уни бартараф этиш учун Интеграл Синергик Самарадорлик Индекси (ССИ) асосидаги баҳолаш механизми такомиллаштирилган ҳамда Э = 0,53, С = 0,49, И = 0,60, Эc = 0,50 кўрсаткичлари асосида ССИ = 0,53 натижаси орқали ҳудудда синергик самарадорлик ўртача даражада экани эмпирик жиҳатдан исботланганлиги бўйича таклифи Қашқадарё вилояти ҳокимлиги фаолиятида фойдаланилган (Қашқадарё вилоят ҳокимлигининг 2026-йил 10 - сентябрдаги 05-12/9507-сон маълумотномаси асосида амалиётга жорий этилган). Натижада мазкур механизм асосида ҳудуддаги муаммоли йўналишларни аниқлаш ва ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича амалий чоралар ишлаб чиқилди.
Қашқадарё вилоятида ер ресурсларидан фойдаланишнинг синергик самарадорлигини 2026–2030-йилларга прогнозлаш асосида ССИ → инвестиция → бандлик занжирли таъсир модели ишлаб чиқилиб, базавий ссенарийда ССИ 0,60 дан 0,70 гача, бандлик 1575 минг кишидан 1790 минг кишига, оптимистик ссенарийда эса ССИ 0,63 дан 0,78 гача, бандлик 1600 минг кишидан 1930 минг кишига ошиши исботланганлиги бўйича таклифи Қашқадарё вилояти ҳокимлиги фаолиятида фойдаланилган (Қашқадарё вилоят ҳокимлигининг 2026-йил 10 - сентябрдаги 05-12/9507-сон маълумотномаси асосида амалиётга жорий этилган). Натижада инвестиция оқимларини самарали йўналтириш, бандликни ошириш ва ер ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини кучайтиришга қаратилган амалий тавсиялар ишлаб чиқилди. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish