Мусурмонова Маҳбуба Омоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақа корхоналарининг фаолиятини молиявий-иқтисодий ривожлантиришни эконометрик моделлаштириш (Қашқадарё вилояти мисолида)”, 08.00.06 – “Эконометрика ва статистика”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt4953
Илмий раҳбар: Мухитдинов Худояр Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.11.03
Расмий оппонентлар:
Матякубов Умиджон Рахимович, Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Худоёров Лазиз Ниёзович, Иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори, доцент (PhD)
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Минтақа корхоналарининг фаолиятини молиявий-иқтисодий ривожлантиришни эконометрик моделлаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: минтақада корхоналар фаолиятини молиявий-иқтисодий ривожлантиришни моделлаштириш бўйича консептуал иқтисодий модел асосида иқтисодиётни барқарор ривожлантириш, ресурсларни оптимал тақсимлаш ва самарали бошқариш учун зарурий консептуал асослар илмий-назарий жиҳатдан асослаб берилган;
минтақавий корхоналар фаолиятининг молиявий-иқтисодий ривожланиш тенденсияларида, корхонанинг рентабеллик кўрсаткичлари РОС – 12 %, РОА – 8 %, РОЕ – 20 % даражада шакллангани аниқланиб, фойда 60 млрд сўмдан ошганда корхона рентабеллик эҳтимоли логит модели бўйича 0,97 (97 %) га тенг экани асосланган;
АҲП (Аналитик иерархия жараёни) усули асосида аниқланган оғирлик коеффициентлари (w₁=0.30, w₂=0.25, w₃=0.20, w₄=0.15, w₅=0.10) ёрдамида ҳудуднинг умумий молиявий-иқтисодий ривожланиш даражаси интеграл индекси Р=0.523≈0.52 эканлиги асосланиб, демографик салоҳият минтақа иқтисодий ривожланишининг энг таъсирчан омили (0.71), инфратузилма ва бозор инфратузилмаси эса нисбатан суст ривожланган бўғинлар (0.55–0.58) сифатида аниқланган ҳамда хавф-хатар омиллари интеграл индексни 0.03 пунктга пасайтириши баҳоланиб, ҳудудий иқтисодий сиёсатни оптималлаштиришнинг янги методик асоси ишлаб чиқилган;
Қашқадарё вилояти корхоналарининг молиявий-иқтисодий ривожланишини тренд эконометрик моделлари асосида 2030-йилгача прогнозлаштириш амалга оширилиб, ривожланишнинг истиқболли прогноз қийматлари асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақа корхоналарининг фаолиятини молиявий-иқтисодий ривожлантиришни эконометрик моделлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
минтақада корхоналар фаолиятини молиявий-иқтисодий ривожлантиришни моделлаштириш бўйича консептуал иқтисодий модел асосида иқтисодиётни барқарор ривожлантириш, ресурсларни оптимал тақсимлаш ва самарали бошқариш учун зарурий консептуал асослар илмий-назарий жиҳатдан асослаб берилган таклиф Қашқадарё вилояти ҳокимлиги фаолиятига жорий эътилган. (Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 12-июндаги 09-11/7181-сон маълумотномаси). Натижада, корхоналар фаолиятини диагностика қилиш, молиявий ҳолатини баҳолаш, ривожланиш имкониятларини аниқлаш ҳамда бошқарув қарорларини асослаш бўйича ягона тизимли ёндашув шакллантирилди;
минтақавий корхоналар фаолиятининг молиявий-иқтисодий ривожланиш тенденсияларида, корхонанинг рентабеллик кўрсаткичлари РОС – 12 %, РОА – 8 %, РОЕ – 20 % даражада шакллангани аниқланиб, фойда 60 млрд сўмдан ошганда корхона рентабеллик эҳтимоли логит модели бўйича 0,97 (97 %) га тенг экани асосланган таклиф Қашқадарё вилояти ҳокимлиги фаолиятига жорий эътилган. (Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 12-июндаги 09-11/7181-сон маълумотномаси). Натижада, корхоналар фаолиятида РОС – 12 %, РОА – 8 %, РОЕ – 20 % даражадаги рентабеллик кўрсаткичлари асосида молиявий самарадорликни баҳолаш усули жорий қилинди. Логит модели орқали фойда ҳажми 60 млрд сўмдан ошганда корхонанинг рентабеллик эҳтимоли 0,97 ёки 97 фоизга тенг экани аниқланиб, бу кўрсаткич корхоналарда фойда чегараси, рентабеллик хавфи ва молиявий барқарорлик эҳтимолини олдиндан баҳолашда амалий мезон сифатида фойдаланишга тавсия этилди;
АҲП (Аналитик иерархия жараёни) усули асосида аниқланган оғирлик коеффициентлари (w₁=0.30, w₂=0.25, w₃=0.20, w₄=0.15, w₅=0.10) ёрдамида ҳудуднинг умумий молиявий-иқтисодий ривожланиш даражаси интеграл индекси Р=0.523≈0.52 эканлиги асосланиб, демографик салоҳият минтақа иқтисодий ривожланишининг энг таъсирчан омили (0.71), инфратузилма ва бозор инфратузилмаси эса нисбатан суст ривожланган бўғинлар (0.55–0.58) сифатида аниқланган ҳамда хавф-хатар омиллари интеграл индексни 0.03 пунктга пасайтириши баҳоланиб, ҳудудий иқтисодий сиёсатни оптималлаштиришнинг янги методик асоси ишлаб чиқилган таклиф Қашқадарё вилояти ҳокимлиги фаолиятига жорий эътилган. (Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 12-июндаги 09-11/7181-сон маълумотномаси). Натижада, ҳудуднинг молиявий-иқтисодий ривожланиш даражасини комплекс баҳолаш, ривожланиш омилларини устуворлик даражаси бўйича аниқлаш, мавжуд номутаносибликларни баҳолаш ҳамда ҳудудий ривожланиш дастурларини илмий асосини шакллантиришда фойдаланилди;
Қашқадарё вилояти корхоналарининг молиявий-иқтисодий ривожланишини тренд эконометрик моделлари асосида 2030-йилгача прогнозлаштириш амалга оширилиб, ривожланишнинг истиқболли прогноз қийматлари асослаб берилган таклиф Қашқадарё вилояти ҳокимлиги фаолиятига жорий эътилган (Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 12-июндаги 09-11/7181-сон маълумотномаси). Натижада, Қашқадарё вилоятида ялпи ҳудудий маҳсулот, саноат, савдо, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, транспорт ва алоқа ҳамда бошқа иқтисодиёт соҳаларини 2030 йилгача тренд эконометрик моделлари асосида комплекс эконометрик ёндашув билан прогнозлаш усули амалиётга тавсия қилинди. Ушбу натижалар ҳудудда тармоқлар кесимида ўсиш имкониятларини баҳолаш, инвестицион устуворликларни аниқлаш, корхоналар молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш ва стратегик режалаштириш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.