Худойберганов Дониёрбек Янгибой ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларда ҳаётий стратегияларни шакллантиришнинг психологик механизмлари”. 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.DSc/P309.
Илмий раҳбар: Джуманиязова Мухайё Хусиновна, психология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.P.08.10.
Расмий оппонентлар: Олимов Лазиз Ярашович, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Муллабаева Нозима Махмуджановна, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Шеримбетова Замира Шалабаевна психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро халқаро университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: талабаларда ҳаётий стратегияларни шакллантиришнинг психологик механизмларини ўрганиш ҳамда зарур тавсиуалар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда ҳаётий стратегияларнинг педагогик асоси тарбиявий таʼсирлар асосида ривожлантирилган шахсий мотивация, ижтимоий тажриба, ички эҳтиёжларини англаш, ўз кучига ишончини кучайтириш, психологик асоси иродавий барқарорлик, ҳиссий мувозанат, психологик ресурсларни оқилона тақсимлаш, ўзини-ўзи назорат қилиш, вақтни бошқариш қобилияти эканлиги аниқланган;
талабаларда ҳаётий стратегияларни шакллантиришнинг психологик жиҳатлари босқичлар кесимида таҳлил қилинганда 2-босқичдаги талабаларда “Ижтимоий қўшилиш”, “Ижтимоий ёрдам излаш”, “Инстинктив ҳаракат” омиллари бўйича кўпроқ ташқи ёрдам ва эмоционал реакцияларга таянадиган, ижтимоий муносабатларга қўшилишга интилишлари, 4-босқич талабаларида эса, “Қочиш/четлашиш”, “Тажовузкор ҳаракат” омиллари бўйича ижтимоий ришталарни камайтириб, ўз мустақиллиги ва шахсий режаларга кўпроқ урғу беришлари эмпирик жиҳатдан исботланди;
талабаларда ҳаётий мақсадлари жинслар кесимида таҳлил қилинганда талаба йигитларда ўз тенгдошлари орасида жамоадаги ўрнини топиш, ижтимоий муносабатлар ўрнатиш ва дўстона мулоқотлар орқали ўзини кўрсатишга фаол ҳаракат қилишлари, янги ижтимоий ролга кириш, “дўст”, “етакчи” каби мақомларни эгаллаш ва мустаҳкамлашга интилиш, ижтимоий мавқеига эришиш, дўстлар билан эмоционал ришталарни ўрнатишга интилишлари, талаба қизларида эса ҳаёт жараёнини кўпроқ реал шароитлар билан боғлай олишлари, кундалик фаолиятни келажак режалари билан уйғунлаштиришга ҳаракат қилишлари, ҳаётдан завқланишни ўз мақсадларига эришиш воситаси сифатида кўришлари ҳамда қийинчиликларни қабул қила олишлари, ҳаётни имкониятлар йиғиндиси эмас, балки танланган ёʻл сифатида кўришлари асосланди;
талабаларда ҳаётий стратегияларни шакллантириш жараёнида қўлланиладиган турли хулқ-атвор шакллари билан ҳаётий мақсадлар ўртасидаги муносабатлар корреляцион таҳлил қилинганда, дадил ҳаракат ва билвосита ҳаракат омили ҳаётий мақсадлар билан, ижтимоий қўшилиш, эҳтиёткор ҳаракат , инстинктив ҳаракат омиллари ҳаётий жараён билан, ижтимоий қўшилиш омили ҳаёт натижалари билан, ижтимоий ёрдам излаш, билвосита ҳаракат омили локус “Мен” назорат билан боғлиқ эканлиги асосланган;
талабаларнинг стратегик мослашув (копинг) хулқ-атворини эмпирик таҳлилига кўра, “Инстинктив ҳаракат” омили бўйича талабаларда қарор қабул қилиш жараёнида ҳиссиётларга ва тезкор сезгиларга суянишнинг сезиларли даражада кучли эканлиги, “Қочиш/четлашиш” омили бўйича талабаларнинг муаммолардан вақтинча узоқлашишга мойиллиги, “Антисоциал ҳаракат” омили бўйича талабаларда муаммоларга жавоб беришда ижтимоий қоидаларни бузишга мойиллик мавжудлиги, “тажовузкор ҳаракат” омили бўйича талабаларда стрессга жавобан кескин ва ҳужумкор стратегияларни қўллаш сезиларли даражада кучли эканлиги, “билвосита ҳаракат” омили бўйича эса талабаларда муаммоларга тўғридан-тўғри эмас, балки билвосита ёʻл билан жавоб бериш тенденсияси мавжудлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда ҳаётий стратегияларни шакллантиришнинг психологик механизмлари юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
талабаларда ҳаётий стратегияларнинг педагогик асоси тарбиявий таʼсирлар асосида ривожлантирилган шахсий мотивация, ижтимоий тажриба, ички эҳтиёжларини англаш, ўз кучига ишончини кучайтириш, психологик асоси иродавий барқарорлик, ҳиссий мувозанат, психологик ресурсларни оқилона тақсимлаш, ўзини-ўзи назорат қилиш, вақтни бошқариш қобилияти эканлиги аниқланганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2026-йил 17-мартдаги ПМ-56а-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси ва дифференциал психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2026-йил 17-мартдаги ПМ-56-сонли маʼлумотномаси). Натижада талабаларда ҳаётий стратегияларни шакллантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари аниқланган;
талабаларда ҳаётий стратегияларни шакллантиришнинг психологик жиҳатлари босқичлар кесимида таҳлил қилинганда 2-босқичдаги талабаларда “Ижтимоий қўшилиш”, “ижтимоий ёрдам излаш”, “инстинктив ҳаракат” омиллари бўйича кўпроқ ташқи ёрдам ва эмоционал реакцияларга таянадиган, ижтимоий муносабатларга қўшилишга интилишлари, 4-босқич талабаларида эса, “қочиш/четлашиш”, “тажовузкор ҳаракат” омиллари бўйича ижтимоий ришталарни камайтириб, ўз мустақиллиги ва шахсий режаларга кўпроқ урғу беришлари эмпирик жиҳатдан исботланганлигига оид маʼлумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2026-йил 17-мартдаги ПМ-56а-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси ва дифференциал психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2026-йил 17-мартдаги ПМ-56-сонли маʼлумотномаси). Натижада талабаларда ҳаётий стратегияларни шакллантиришда ҳаёт мақсадларнинг аҳамияти тадқиқ қилинган;
талабаларда ҳаётий мақсадлари жинслар кесимида таҳлил қилинганда талаба йигитларда ўз тенгдошлари орасида жамоадаги ўрнини топиш, ижтимоий муносабатлар ўрнатиш ва дўстона мулоқотлар орқали ўзини кўрсатишга фаол ҳаракат қилишлари, янги ижтимоий ролга кириш, “дўст”, “етакчи” каби мақомларни эгаллаш ва мустаҳкамлашга интилиш, ижтимоий мавқеига эришиш, дўстлар билан эмоционал ришталарни ўрнатишга интилишлари, талаба қизларида эса ҳаёт жараёнини кўпроқ реал шароитлар билан боғлай олишлари, кундалик фаолиятни келажак режалари билан уйғунлаштиришга ҳаракат қилишлари, ҳаётдан завқланишни ўз мақсадларига эришиш воситаси сифатида кўришлари ҳамда қийинчиликларни қабул қила олишлари, ҳаётни имкониятлар йиғиндиси эмас, балки танланган ёʻл сифатида кўришлари асосланганлигига оид маʼлумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2026-йил 17-мартдаги ПМ-56а-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси ва дифференциал психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2026-йил 17-мартдаги ПМ-56-сонли маʼлумотномаси). Натижада талабаларда ҳаётий стратегиялар намоён бўлишини ёш ва жинс динамикаси боғлиқ жиҳатлари асосланган;
талабаларда ҳаётий стратегияларни шакллантириш жараёнида қўлланиладиган турли хулқ-атвор шакллари билан ҳаётий мақсадлар ўртасидаги муносабатлар корреляцион таҳлил қилинганда, дадил ҳаракат ва билвосита ҳаракат омили ҳаётий мақсадлар билан, ижтимоий қўшилиш, эҳтиёткор ҳаракат , инстинктив ҳаракат омиллари ҳаётий жараён билан, ижтимоий қўшилиш омили ҳаёт натижалари билан, ижтимоий ёрдам излаш, билвосита ҳаракат омили локус “Мен” назорат билан боғлиқ эканлиги асосланганлигига оид илмий янгилик Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2026-йил 17-мартдаги ПМ-56а-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси ва дифференциал психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2026-йил 17-мартдаги ПМ-56-сонли маʼлумотномаси). Натижада талабалик даврида ҳаётий стратегияларининг ҳаётий қийинчиликларга қарши курашиш стратегияси билан боғлиқлиги аниқланган ҳамда унинг таркибий компонентлари таҳлил қилинган;
талабаларнинг стратегик мослашув (cопинг) хулқ-атворини эмпирик таҳлилига кўра, “инстинктив ҳаракат” омили бўйича талабаларда қарор қабул қилиш жараёнида ҳиссиётларга ва тезкор сезгиларга суянишнинг сезиларли даражада кучли эканлиги, “қочиш/четлашиш” омили бўйича талабаларнинг муаммолардан вақтинча узоқлашишга мойиллиги, “антисоциал ҳаракат” омили бўйича талабаларда муаммоларга жавоб беришда ижтимоий қоидаларни бузишга мойиллик мавжудлиги, “тажовузкор ҳаракат” омили бўйича талабаларда стрессга жавобан кескин ва ҳужумкор стратегияларни қўллаш сезиларли даражада кучли эканлиги, “билвосита ҳаракат” омили бўйича эса талабаларда муаммоларга тўғридан-тўғри эмас, балки билвосита ёʻл билан жавоб бериш тенденсияси мавжудлиги аниқланганлигига оид илмий янгилик Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2026-йил 17-мартдаги ПМ-56а-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси ва дифференциал психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2026-йил 17-мартдаги ПМ-56-сонли маʼлумотномаси). Натижада талабаларда ҳаётий стратегияларни шакллантириш модели ишлаб чиқилган.