Аякулов Улуғбек Абдуғаффор ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларда касбий мотивацияни ривожлантиришнинг психологик хусусиятлари”. 19.00.06-Ёш ва  педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/1375.
Илмий раҳбар: Журакулова Дилдора Зиядуллаевна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий педагогика университети.
ИК фаолият коърсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.P.08.10.
Расмий оппонентлар: Олимов Лазиз Ярашович, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Мўйдинов Турсунбой Фазлидин ўғли, психология фанлари бўйича (PhD), доцент.
Етакчи  ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: талабаларда касбий мотивацияни ривожлантиришнинг психологик хусусиятларини ўрганиш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ва унинг самарадорлигини аниқлашдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
4-босқич талабаларида 2-босқич талабаларига қараганда ички мотивациянинг юқорилиги ўқув фаолиятига ташқи мотивлар таъсирининг камайиб бориши профессионал идентификацияни ривожланишига олиб келганлиги туфайли касбий мотивация динамикасида таълим босқичи касбий билим даражасига кўра муҳим психологик детерминант эканлигини очиб берган;
талабаларнинг касбий мотивациясини ривожлантиришда ички мотивацияни кучайиши касбий қобилият ва қизиқишни, ташқи ижобий мотивацияни фаоллашиши касбда ўз ўрни ва ролини аниқлаштиришга олиб келганлиги туфайли профессионал идентификация шахснинг ўзини англаш даражасига кўра муҳим хусусият эканлиги далилланган;
касбий мотивация ва рефлексив жараёнларнинг ўзаро боғлиқлигига кўра таълимга нисбатан ички мотив талабаларнинг ижтимоий тажрибани таҳлил қилиш ҳамда келажакдаги фаолиятни режалаштириш қобилиятини рағбатлантирганлиги туфайли ретроспектив ва перспектив рефлекция интроспектив таҳлил асосида профессионал мотивацияни ривожлантирувчи психологик хусусият эканлиги далилланган;
талабаларда касбий мотивацияни ривожлантиришга йўналтирилган психокоррексион модел ички мотивациянинг кучайиши талабаларда мустақил ўрганиш, ўзини такомиллаштириш ва самарали натижага эришишга йўналтирилган хулқ-атворни шакллантиришига асосланиб шахсий-рефлексив, мотивацион-қадриятли, ижтимоий-коммуникатив, когнитив-фаолиятли компонентларни метокогнитив механизмларга кўра киритиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Талабаларда касбий мотивацияни ривожлантиришнинг психологик хусусиятлари” юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида: 
4-босқич талабаларида 2-босқич талабаларига қараганда ички мотивациянинг юқорилиги ўқув фаолиятига ташқи мотивлар таъсирининг камайиб бориши профессионал идентификацияни ривожланишига олиб келганлиги туфайли касбий мотивация динамикасида таълим босқичи касбий билим даражасига кўра муҳим психологик детерминант эканлигини очиб берганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2026-йил 2-февралдаги ПМ-23а-сон буйруғи билан «Касб психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2026-йил 2-февралдаги ПМ-23-сонли маълумотномаси). Натижада талабаларда касбий мотивациясига таъсир этувчи педагогик-психологик омиллар аниқлаштирилган;
талабаларнинг касбий мотивациясини ривожлантиришда ички мотивацияни кучайиши касбий қобилият ва қизиқишни, ташқи ижобий мотивацияни фаоллашиши касбда ўз ўрни ва ролини аниқлаштиришга олиб келганлиги туфайли профессионал идентификация шахснинг ўзини англаш даражасига кўра муҳим хусусият эканлиги далилланганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2026-йил 2-февралдаги ПМ-23а-сон буйруғи билан «Касб психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2026-йил 2-февралдаги ПМ-23-сонли маълумотномаси). Натижада талабаларда касбий мотивацияни ривожлантиришда ўзини англаш даражасини омилларини аҳамиятини очиб бериш;
касбий мотивация ва рефлексив жараёнларнинг ўзаро боғлиқлигига кўра таълимга нисбатан ички мотив талабаларнинг ижтимоий тажрибани таҳлил қилиш ҳамда келажакдаги фаолиятни режалаштириш қобилиятини рағбатлантирганлиги туфайли ретроспектив ва перспектив рефлекция интроспектив таҳлил асосида профессионал мотивацияни ривожлантирувчи психологик хусусият эканлиги далилланганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2026-йил 2-февралдаги ПМ-23а-сон буйруғи билан «Касб психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2026-йил 2-февралдаги ПМ-23-сонли маълумотномаси). Натижада талабаларда касбий мотивацияни ривожлантиришда рефлекция омилларини таъсирини аниқлаш;
талабаларда касбий мотивацияни ривожлантиришга йўналтирилган психокоррексион модел ички мотивациянинг кучайиши талабаларда мустақил ўрганиш, ўзини такомиллаштириш ва самарали натижага эришишга йўналтирилган хулқ-атворни шакллантиришига асосланиб  шахсий-рефлексив, мотивацион-қадриятли, ижтимоий-коммуникатив, когнитив-фаолиятли компонентларни метокогнитив механизмларга кўра киритиш орқали такомиллаштирилганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2026-йил 2-февралдаги ПМ-23а-сон буйруғи билан «Касб психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2026-йил 2-февралдаги ПМ-23-сонли маълумотномаси). Натижада талабаларда касбий мотивацияни ривожлантиришнинг психокоррексион моделини ишлаб чиқиш.

Yangiliklarga obuna bo‘lish