Пулатова Мехринисо Баходировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёшлар орасида артериал гипертензиянинг клиник-метаболик хусусиятлари ва профилактика усулларини такомиллаштириш” 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Tib5847.
Илмий раҳбар: Бадритдинова Матлуба Нажмидиновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.02.
Расмий оппонентлар: Нурбаев Фармон Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рустамова Мамлакат Тулабоевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тожикистон давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ёшлар орасида артериал гипертензиянинг клиник-метаболик хусусиятларини таҳлил қилиш орқали унинг профилактик усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
артериал гипертензия ва метаболик синдром мавжуд ёш беморларда бел-бўй нисбати (WtHR) нинг ошиши висцерал семизлик фенотипининг муҳим маркёри ҳисобланиб, эндотелиал дисфункция ва метаболик бузилишлар билан боғлиқ кардиометаболик хавфни башоратлашда аҳамиятли эканлиги илмий исботланган;
метаболик синдромли артериал гипертензияси бор ёшларда умумий уйқу артерияси интима–медиа комплекси қалинлашуви тана вазни индекси ҳамда, суткалик артериал босим билан кучли тўғри корреляцияси аниқланган ва касалликнинг субклиник босқичидаёқ метаболик бузилишлар ва юрак-қон томир тизими зўриқишининг ортиши асосланган;
артериал гипертензияси бор метаболик синдромли ёшларда қон ивиш тизимининг фаоллашуви - гиперфибриногенемия, протромбин вақтининг қисқариши ва халқаро нормаллаштирилган нисбат кўрсаткичининг пасайиши, шунингдек, атероген дислипидемия ва углевод алмашинуви бузилишлари юрак чап қоринчасининг субклиник ремоделланишига бевосита таъсири аниқланган;
артериал гипертензияси бор ёшларда кардиоваскуляр хавф омиллари, метаболик ва гемостаз тизимидаги патологик ўзгаришларни баҳолаш асосида юрак қон-томир касалликларини олдини олишга қаратилган мақсадли босқичли чора-тадбирлар мезонлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ёшлар орасида артериал гипертензиянинг клиник-метаболик хусусиятларини ўрганиш ҳамда унинг профилактика усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик. артериал гипертензия ва метаболик синдром мавжуд ёш беморларда бел-бўй нисбати (WtHR) нинг ошиши висцерал семизлик фенотипининг муҳим маркёри ҳисобланиб, эндотелиал дисфункция ва метаболик бузилишлар билан боғлиқ кардиометаболик хавфни башоратлашда аҳамиятли эканлиги илмий исботланганлиги бўйича “Ёшлар орасида артериал гипертензия профилактикасини такомиллаштириш усуллари” номли услубий тавсиянома ишлаб чиқилган (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши 2025 йил 30 апрелдаги 25-m/102-сонли маълумотномаси) билан тасдиқланган. Натижалар Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (23.06.2025 йил, 153-ICH-сон); Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (22.05.2025 йил 92-сон) клиник амалиётига тадбиқ этилган. (ССВ ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 4 ноябрдаги 28/29-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: артериал гипертензиянинг клиник-метаболик омилларни ўрганиш ва профилактикасини оптималлаштириш алгоритми ёрдамида хавф омилларини эрта бартараф этиш, олдини олиш ва даволаш чора-тадбирларни олиб бориш давомида терапевтик хизмат кўрсатиш сифатини яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: Артериал гипертензиянинг клиник-метаболик омилларини ўрганиш ва профилактикасини оптималлаштириш алгоритми ёрдамида битта бемор мисолида ўртача 920000 сўмни тежаш ҳисобида иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берган. Хулоса: ушбу усулни амалиётга жорий этиш орқали ёшларда артериал гипертензияни эрта аниқлаш ва олдини олиш ҳисобига соғлиқни сақлаш тизими йилига 300807000 сўм миқдорида маблағ тежаш имконини берди.
иккинчи илмий янгилик. Метаболик синдромли артериал гипертензияси бор ёшларда умумий уйқу артерияси интима–медиа комплекси қалинлашуви тана вазни индекси ҳамда, суткалик артериал босим билан кучли тўғри корреляцияси аниқланган ва касалликнинг субклиник босқичидаёқ метаболик бузилишлар ва юрак-қон томир тизими зўриқишининг ортиши асосланганлиги бўйича “Ёшлар орасида артериал гипертензия профилактикасини такомиллаштириш усуллари” номли услубий тавсиянома ишлаб чиқилган (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши 2025 йил 30 апрелдаги 25-m/102-сонли маълумотномаси) билан тасдиқланган. Натижалар Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (23.06.2025 йил, 153-ICH-сон); Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (22.05.2025 йил 92-сон) клиник амалиётига тадбиқ этилган. (ССВ ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 4 ноябрдаги 28/29-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Турли даражадаги метаболик бузилишлар билан кечувчи артериал гипертензияга чалинган ёш беморларда умумий уйқу артерияси интима–медиа комплекси қалинлашувини эрта аниқлаш ва мунтазам унинг мониторингини кучайтириш аҳолини тиббий маданиятини оширишга асос бўлди. Иқтисодий самарадорлиги: Беморларда умумий уйқу артерияси интима–медиа комплекси қалинлашувини эрта аниқлаш ва мониторинг қилиш тизимининг жорий этилиши, ҳар бир бемор ҳисобига 46800 сўм, йиллик тиббий харажатлар эса 30 нафар бемор қамрови ҳисобида 1404000 сўм маблағни тежаш имконини берди. Хулоса. Ушбу инструментал текширишларни мунтазам профилактик мониторинг қилиш орқали йилига тахминан 1 404000 сўм миқдорда бюджетдан ташқари харажат иқтисод қилинган.
учинчи илмий янгилик. артериал гипертензияси бор метаболик синдромли ёшларда қон ивиш тизимининг фаоллашуви - гиперфибриногенемия, протромбин вақтининг қисқариши ва халқаро нормаллаштирилган нисбат кўрсаткичининг пасайиши, шунингдек, атероген дислипидемия ва углевод алмашинуви бузилишлари юрак чап қоринчасининг субклиник ремоделланишига бевосита таъсири аниқланганлиги бўйича “Ёшлар орасида артериал гипертензия профилактикасини такомиллаштириш усуллари” номли услубий тавсиянома ишлаб чиқилган (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши 2025 йил 30 апрелдаги 25-m/102-сонли маълумотномаси) билан тасдиқланган. Натижалар Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (23.06.2025 йил, 153-ICH-сон); Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (22.05.2025 йил 92-сон) клиник амалиётига тадбиқ этилган. (ССВ ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 4 ноябрдаги 28/29-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Артериал гипертензия билан касалланган ёшларда гиперфибриногенемия, протромбин вақтининг қисқариши ва халқаро нормаллаштирилган нисбат кўрсаткичининг пасайиши, қондаги атероген ўзгаришлар, шунингдек, углевод алмашинувининг бузилишлари чап қоринча ремоделланишига бевосита таъсири исботланган бўлиб, унинг олдини олиш ҳаёт сифатини яхшилаб, ногиронлик ва эрта ўлим ҳолатларини камайтириш имкони яратилди. Иқтисодий самарадорлиги: Ёшларда қон ивиш тизими, атерогенлик индекси ва углевод алмашинуви бузилиши маркерларини олдиндан аниқлашда ҳар бир бемор ҳисобига 620000 сўм, йиллик тиббий харажатлар эса 30 нафар бемор қамрови ҳисобида 18600000 сўм миқдордаги харажат иқтисод қилишга эришилган. Хулоса. Прогностик таҳлил усулини қўллаш ўзини ҳар йили 18600000 сўмлик соф тежамкорликни иқтисод қилишга эришилган.
тўртинчи илмий янгилик. артериал гипертензияси бор ёшларда кардиоваскуляр хавф омиллари, метаболик ва гемостаз тизимидаги патологик ўзгаришларни баҳолаш асосида юрак қон-томир касалликларини олдини олишга қаратилган мақсадли босқичли чора-тадбирлар мезонлари ишлаб чиқилганлиги бўйича “Ёшлар орасида артериал гипертензия профилактикасини такомиллаштириш усуллари” номли услубий тавсиянома ишлаб чиқилган (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши 2025 йил 30 апрелдаги 25-m/102-сонли маълумотномаси) билан тасдиқланган. Натижалар Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (23.06.2025 йил, 153-ICH-сон); Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (22.05.2025 йил 92-сон) клиник амалиётига тадбиқ этилган. (ССВ ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 4 ноябрдаги 28/29-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Ушбу гуруҳда кардиоваскуляр касалликларнинг олдини олишга қаратилган комплекс босқичли мезонлар яратилган, тадқиқот натижалари асоратларнинг ривожланишига тўсқинлик қилади ва соғликни сақлаш тизими сифатини яхшилашга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: Ёшлар орасида артериал гипертензия профилактикасини оптималлаштириш алгоритми ёш аҳоли орасида касалланиш, ногиронлик, ҳамда ўлим кўрсаткичини камайтиради, бу ҳолат эса ҳар бир бемор ҳисобига 920 минг сўм, йиллик тиббий харажатлар эса 30 нафар бемор қамрови ҳисобида 27600000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: Ёшларда артериал босимни назорат қилиш профилактик дастурининг жорий этилиши энг юқори тиббий иқтисодий самарани таъминлаб, соғлиқни сақлаш тизими учун йилига 27600000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.