Худайберганов Нурмамат Юсуповичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистоннинг кескин–минтақавий об-ҳавоси шароитида бош мия қон томир касалликларининг метеотроплиги: клиникаси, ташхиси, давоси ва профилактикаси» 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.DSc/Tib855.
Илмий раҳбар: Киличев Ибадулла Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.02.
Расмий оппонентлар: Джурабекова Азиза Тохировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мажидова Ёқутхон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мирджураев Элбек Миршавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: С.Д.Асфендияров номидаги қозоқ миллий тиббиёт университети (Қозоғистон).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Оролбўйи минтақасида бош мия инсультлари ривожланиши патогенетик механизмлари сифатида об-ҳавога сезгирликни ташхислаш, даволаш ва олдини олишнинг самарали тизимини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Оролбўйи минтақасида церебрал гемодинамиканинг ўзгариши экстремал иссиқлик (ҳарорат >44,2°C), ҳавонинг юқори намлиги (>67%), чанг бўронлари (PM10 концентрацияси >157 мкг/м3) ва геомагнит бўронлар (Kp-индекси ≥7) билан боғлиқ эканлиги аниқланган;
об-ҳаво омилларининг экстремал қийматлари биргаликда таъсир қилганда инсульт ривожланиш хавфи об-ҳаво омилларининг алоҳида таъсирига нисбатан 2–3,5 марта ошиши исботланган;
об-ҳавонинг кескин ўзгариши кузатилган кунларда инсульт ривожланган беморларнинг 69%ида вегетатив дисрегуляция, LF/HF индексининг 2,2 дан юқори бўлиши ҳамда SDNN кўрсаткичининг 64,0±4,5 гача пасайиши аниқланиб, бу ҳолат кучли симпатикотониянинг устунлигини кўрсатгани асосланган;
илк бор бош мия қон томирларида эндотелий дисфункцияси ривожланишининг патогенетик механизми сифатида геомагнит-барометрик резонанс ҳамда геомагнит-термик синергизм концепцияси ишлаб чиқилган ва ушбу механизмларнинг инсульт ривожланиш хавфини прогнозлашдаги аҳамияти илмий жиҳатдан асосланган;
беморларда об-ҳавога сезгирликни даволашнинг фармакотерапия, физиотерапия билан бирга номедикаментоз усулларни ўз ичига олган комплекс метеопрофилактик даволаш дастури ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Оролбўйи минтақасида бош мия инсультлари ривожланиши патогенетик механизмлари сифатида об-ҳавога сезгирликни ташхислаш, даволаш ва олдини олишнинг самарали тизимини яратиш натижасида олинган илмий хулосалар асосида:
Биринчи илмий янгилик. Оролбўйи минтақасида церебрал гемодинамиканинг ўзгариши экстремал иссиқлик (ҳарорат >44,2°C), ҳавонинг юқори намлиги (>67%), чанг бўронлари (PM10 концентрацияси >157 мкг/м3) ва геомагнит бўронлар (Kp-индекси ≥7) билан боғлиқ эканлигини аниқланганлиги бўйича “Юқори ҳарорат ва магнит бўронларининг инсульт ривожланишига биргаликда таъсири ва метеосезгирликни даволаш натижасида инсультлар ривожланишининг олдини олиш” деб номланган услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали кенгаши томонидан 2025 йил 30-майдаги 163-сонли қарори) билан тасдиқланган. Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиали (09.07.2025 й; № 133-I/2); Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (12.02.2026; № 72-I); Урганч давлат тиббиёт институти клиникасида (03.03.2026 й; № 10-I) клиник амалиётга тадбиқ этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2026 йил 20 апрельдаги 06\03-сон хулосаси олинган.). Ижтимоий самарадорлиги: Юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликлари бўлган беморларда метеосезгирликни эрта аниқлаш ҳамда геомагнит фаолликни мониторинг қилиш асосида профилактик чораларни ўз вақтида қўллаш инсульт ривожланиш хавфини камайтириш имконини берган. Бу беморларда меҳнат қобилиятини сақлаб қолиш, ногиронлик ҳолатларини қисқартириш ва ижтимоий фаолликни яхшилашга хизмат қилган. Иқтисодий самарадорлиги: метеопрофилактика дастурини жорий этиш натижасида стационар госпитализациялар сони 15–20% га қисқарган, қўшимча диагностика ва дори воситалари харажатлари камайган. Натижада ҳар бир бемор учун 480 минг сўм иқтисодий самара кузатилган. Хулоса: экстремал иқлим ва геомагнит омилларни мониторинг қилишга асосланган профилактик ёндашув инсульт ривожланиш хавфини камайтиришда юқори самарадорлик кўрсатган ҳамда профилактик неврологиянинг иқтисодий жиҳатдан мақбул моделини шакллантирган.
Иккинчи илмий янгилик. Об-ҳаво омилларининг экстремал қийматлари биргаликда таъсир қилганда инсульт ривожланиш хавфи об-ҳаво омилларининг алоҳида таъсирига нисбатан 2–3,5 марта ошиши исботланганлиги бўйича “Юқори ҳарорат ва магнит бўронларининг инсульт ривожланишига биргаликда таъсири ва метеосезгирликни даволаш натижасида инсультлар ривожланишининг олдини олиш” деб номланган услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали кенгаши томонидан 2025 йил 30-майдаги 163-сонли қарори) билан тасдиқланган. Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиали (09.07.2025 й; № 133-I/2); Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (12.02.2026; № 72-I); Урганч давлат тиббиёт институти клиникасида (03.03.2026 й; № 10-I) клиник амалиётга тадбиқ этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2026 йил 20 апрелдаги 06\03-сон хулосаси олинган.). Ижтимоий самарадорлиги: об-ҳаво омилларининг комбинацияланган таъсирини баҳолаш асосида юқори хавф гуруҳидаги беморларда индивидуал метеопрофилактика режаларини қўллаш инсульт ҳолатларини камайтириш имконини берган. Бу беморларнинг ҳаёт сифати, кундалик фаоллиги ва меҳнат қобилиятини сақлашга ижобий таъсир кўрсатган. Иқтисодий самарадорлиги: юқори хавфли метеодаврларда профилактик чораларни қўллаш натижасида қайта госпитализациялар ва шошилинч тиббий ёрдам чақирувлари 17–22% га камайган. Бу 100 нафар бемор учун ўртача 38–45 млн сўм иқтисодий тежамни таъминлаган. Хулоса: экстремал иқлим омилларининг синергик таъсирини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган ёндашув инсульт хавфини аниқ прогноз қилиш ва мақсадли профилактика олиб бориш имконини яратган.
Учинчи илмий янгилик. Об-ҳавонинг кескин ўзгариши кузатилган кунларда инсульт ривожланган беморларнинг 69%ида вегетатив дисрегуляция, LF/HF индексининг 2,2 дан юқори бўлиши ҳамда SDNN кўрсаткичининг 64,0±4,5 гача пасайиши аниқланиб, бу ҳолат кучли симпатикотониянинг устунлигини кўрсатганини асосланганлиги бўйича “Юқори ҳарорат ва магнит бўронларининг инсульт ривожланишига биргаликда таъсири ва метеосезгирликни даволаш натижасида инсультлар ривожланишининг олдини олиш” деб номланган услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали кенгаши томонидан 2025 йил 30-майдаги 163-сонли қарори) билан тасдиқланган. Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиали (09.07.2025 й; № 133-I/2); Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (12.02.2026; № 72-I); Урганч давлат тиббиёт институти клиникасида (03.03.2026 й; № 10-I) клиник амалиётга тадбиқ этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2026 йил 20 апрелдаги 06\03-сон хулосаси олинган.). Ижтимоий самарадорлиги: вегетатив дисрегуляция ва симпатикотонияни эрта аниқлаш асосида метеосезгир беморларда профилактика чораларини қўллаш инсультнинг оғир кечиш ҳолатларини камайтириш имконини берган. Бу беморларнинг ижтимоий мустақиллиги ва функционал фаоллигини сақлаб қолишга хизмат қилган. Иқтисодий самарадорлиги: LF/HF ва SDNN индекслари асосида хавфни баҳолаш ортиқча диагностика ва кечиккан госпитализация ҳолатларини камайтирган. Натижада ҳар бир бемор ҳисобига ўртача 420 минг сўм иқтисодий тежамга эришилган. Хулоса: вегетатив кўрсаткичларини баҳолаш инсульт ривожланиш хавфини прогноз қилишда юқори информативликка эга бўлиб, метеосезгир беморларда эрта профилактик тактикани шакллантириш имконини берган.
Тўртинчи илмий янгилик. илк бор бош мия қон томирларида эндотелий дисфункцияси ривожланишининг патогенетик механизми сифатида геомагнит-барометрик резонанс ҳамда геомагнит-термик синергизм концепцияси ишлаб чиқилган ва ушбу механизмларнинг инсульт ривожланиш хавфини прогнозлашдаги аҳамиятини илмий жиҳатдан асосланганлиги бўйича “Магнит бўронларига метеосезгирлик, инсульт ривожланишини ташхислаш, башорат қилиш ва олдини олиш” деб номланган услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали кенгаши томонидан 2025 йил 30-майдаги 163-сонли қарори) билан тасдиқланган. Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиали (09.07.2025 й; № 133-I/2); Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (12.02.2026; № 72-I); Урганч давлат тиббиёт институти клиникасида (03.03.2026 й; № 10-I) клиник амалиётга тадбиқ этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2026 йил 20 апрелдаги 06\03-сон хулосаси олинган.). Ижтимоий самарадорлиги: геомагнит-барометрик резонанс ва геомагнит-термик синергизм концепциясини амалиётга жорий этиш натижасида инсульт хавфи юқори бўлган беморларда профилактик кузатув самарадорлиги ошган ҳамда ўткир цереброваскуляр асоратлар ривожланиши камайган. Иқтисодий самарадорлиги: эндотелий дисфункцияси хавфини эрта баҳолаш орқали интенсив терапия ва қайта госпитализация эҳтиёжи қисқарган. Бу ҳар бир бемор учун ўртача 510 минг сўм иқтисодий тежамга эришиш имконини берган. Хулоса: геомагнит ва иқлим омилларининг синергик таъсирига асосланган патогенетик модель инсульт хавфини прогноз қилишнинг янги клиник ёндашувини шакллантирган ва профилактик тиббиёт самарадорлигини оширган.
Бешинчи илмий янгилик. беморларда об-ҳавога сезгирликни даволашнинг фармакотерапия, физиотерапия билан бирга номедикаментоз усулларни ўз ичига олган комплекс метеопрофилактик даволаш дастури ишлаб чиқилилганлиги бўйича “Магнит бўронларига метеосезгирлик, инсульт ривожланишини ташхислаш, башорат қилиш ва олдини олиш” деб номланган услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали кенгаши томонидан 2025 йил 30-майдаги 163-сонли қарори) билан тасдиқланган. Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиали (09.07.2025 й; № 133-I/2); Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (12.02.2026; № 72-I); Урганч давлат тиббиёт институти клиникасида (03.03.2026 й; № 10-I) клиник амалиётга тадбиқ этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2026 йил 20 апрелдаги 06\03-сон хулосаси олинган.). Ижтимоий самарадорлиги: фармакотерапия, физиотерапия ва номедикаментоз усулларни қамраб олган комплекс метеопрофилактика дастури қўлланилиши натижасида беморларда метеосезгирлик белгилари камайган, умумий ҳаёт сифати ва кундалик фаоллик кўрсаткичлари яхшиланган. Иқтисодий самарадорлиги: комплекс профилактик дастур натижасида шошилинч мурожатлар, госпитализациялар ва қўшимча даволаш харажатлари 20–26% га қисқарган. Натижада 100 нафар бемор ҳисобига ўртача 42–50 млн сўм иқтисодий тежам кузатилган. Хулоса: метеосезгирликни комплекс даволашга қаратилган дастур цереброваскуляр хавфни пасайтириш, беморларнинг функционал ҳолатини барқарорлаштириш ва профилактик тиббиётнинг клиник самарадорлигини ошириш имконини берган.