Миралимова Малика Мухаммадовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мактабгача ёшдаги болаларда кўз рефракциясининг бузилишини эрта аниқлаш ва олдини олишни такомиллаштириш», 14.00.33 – Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент; 14.00.08 – Офтальмология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Tib6113.
Илмий раҳбарлар: Искандарова Шахноза Тулкиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Янгиева Нодира Рахимовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib. 17.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ульмасов Фирдавс Гайратович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Абдуллина Венера Равилевна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети  (Тожикистон  Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бирламчи тиббий-санитария ёрдами шароитида мактабгача ёшдаги болаларда рефракция бузилишларини эрта аниқлаш ва профилактикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тошкент шаҳри шароитида мактабгача ёшдаги болаларда кўриш ўткирлигининг пасайиши ҳолатлари даражаси, аметропиялар тузилиши бўйича маълумотлар олинган ҳамда яширин кечувчи ва фақат циклоплегия ўтказилганда аниқланадиган гиперметропик рефракция бузилишларининг устунлиги исботланган;
мактабгача ёшдаги болаларда рефракция бузилишларини эрта аниқлаш даражасининг пастлигига ота-оналарнинг профилактик тадбирларда етарли иштирок этмаслиги ҳамда бирламчи соғлиқни сақлаш бўғинида болалар офтальмологлари кадрлар танқислигининг юқори даражада экани асосий омиллар сифатида исботланган;
мактабгача ёшдаги болаларда рефракция бузилишларини эрта прогнозлашда сферик эквивалент (SE), кўз ўқининг узунлиги (AL) ва AL/CR индексининг юқори прогностик аҳамияти аниқланган ҳамда мазкур кўрсаткичлардан рефракция бузилишларининг ривожланиш хавфини эрта баҳолашда фойдаланиш имконияти илмий жиҳатдан асосланган;
мактабгача ёшдаги болаларда рефракция бузилишларининг бирламчи ва иккиламчи профилактикасига қаратилган, кўриш юкламасини меъёрлаштириш, кўриш меҳнати шароитларини оптималлаштириш ва хавф гуруҳидаги болаларни динамик кузатиш чораларини қамраб олган комплекс профилактик ёндашувнинг самарадорлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 12 мая 08/41-сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: Тошкент шаҳри шароитида мактабгача ёшдаги болаларда аметропиялар тузилмаси аниқланди ва циклоплегия шароитида аниқланадиган яширин гиперметропиянинг устунлиги исботланди. Илмий янгиликнинг аҳамияти: мактабгача ёшдаги болаларда яширин гиперметропияни аниқлаш мақсадида циклоплегия усулини қўллашнинг илмий асослари яратилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши: ишлаб чиқилган усуллар соғлиқни сақлаш амалиётига жорий этилди, жумладан, Тошкент шаҳар 1-сон Болалар клиникасининг 2025 йил 29 декабрдаги 123-сонли буйруғи ҳамда Чирчиқ шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 2025 йил 26 декабрдаги 11901-сонли буйруғи асосида амалиётга татбиқ этилди. Ижтимоий самарадорлиги: мактабгача ёшдаги болаларда яширин рефракция бузилишларини аниқлаш даражаси оширилди ва профилактик чора-тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш таъминланди. Иқтисодий самарадорлиги: Циклоплегик диагностикадан фойдаланиш яширин гиперметропик рефракция бузилишларини аниқлаш кўрсаткичини 19,7% дан 23,9% гача ошириш имконини берди, бу эса кейинги ёш босқичларида кўриш бузилишларининг асоратланган шаклларини даволаш билан боғлиқ харажатларни камайтиришга хизмат қилади.
иккинчи илмий янгилик: мактабгача ёшдаги болаларда рефракция бузилишларини эрта аниқлаш даражасининг паст бўлишига асосий сабаблар сифатида ота-оналарнинг профилактик тадбирларда етарли иштирок этмаслиги ҳамда бирламчи соғлиқни сақлаш бўғинида болалар офтальмологлари етишмаслиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: мактабгача ёшдаги болаларда рефракция бузилишларини эрта аниқлаш самарадорлигини чекловчи асосий омиллар аниқланди ва илмий жиҳатдан асослаб берилди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши: тадқиқот натижалари Қибрай тумани тиббиёт бирлашмасининг 2026 йил 13 мартдаги 749-10-139-ТВ/2026-сонли буйруғи асосида амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги:  болаларда рефракция бузилишларини эрта аниқлашнинг қамрови ва самарадорлигининг ошиши таъминланди. Иқтисодий самарадорлиги: Профилактик кўриклар билан қамраб олиш даражасининг 15–20% га оширилиши кеч аниқланадиган кўриш бузилишларини даволаш билан боғлиқ харажатларни камайтиришга хизмат қилади.
учинчи илмий янгилик: мактабгача ёшдаги болаларда рефракция бузилишларини эрта прогнозлашда сферик эквивалент (SE), кўз ўқининг узунлиги (AL) ва AL/CR индексининг юқори прогностик аҳамияти аниқланган ҳамда мазкур кўрсаткичлардан рефракция бузилишларининг ривожланиш хавфини эрта баҳолашда фойдаланиш имконияти илмий жиҳатдан асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: мактабгача ёшдаги болаларда рефракция бузилишларини эрта прогноз қилишда SE, AL ва AL/CR кўрсаткичларидан фойдаланишнинг илмий асослари яратилди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши: ишлаб чиқилган усуллар Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 2026 йил 19 январдаги 141-3-55-ТВ/2026-сонли буйруғи ҳамда Тошкент шаҳар 1-сон Болалар клиникасининг 2025 йил 29 декабрдаги 123-сонли буйруғи асосида амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: мактабгача ёшдаги болаларда рефракция бузилишларини эрта башорат қилиш аниқлиги оширилди. Иқтисодий самарадорлиги: SE, AL ва AL/CR кўрсаткичларидан фойдаланиш қўшимча диагностик текширувларга бўлган эҳтиёжни камайтириб, улар билан боғлиқ харажатларни 20–25% га қисқартириш имконини беради. 
тўртинчи илмий янгилик: мактабгача ёшдаги болаларда рефракция бузилишларининг бирламчи ва иккиламчи профилактикасига қаратилган, кўриш юкламасини меъёрлаштириш, кўриш меҳнати шароитларини оптималлаштириш ва хавф гуруҳидаги болаларни динамик кузатиш чораларини қамраб олган комплекс профилактик ёндашувнинг самарадорлиги асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: мактабгача ёшдаги болаларда рефракция бузилишлари прогрессияланишининг олдини олишга қаратилган профилактик чора-тадбирлар мажмуасининг самарадорлиги илмий жиҳатдан исботланди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши: тадқиқот натижалари Қибрай туман тиббиёт бирлашмасининг 2026 йил 13 мартдаги 749-10-139-ТВ/2026-сонли буйруғи ҳамда Чирчиқ шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 2025 йил 26 декабрдаги 11901-сонли буйруғи асосида амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: Мактабгача ёшдаги болаларда рефракция бузилишларининг прогрессияланиш хавфи камайтирилди. Иқтисодий самарадорлиги: Рефракция бузилишлари прогрессияланишининг камайиши кейинги даврларда даволаш ва диспансер кузатуви билан боғлиқ харажатларни 20–25% га қисқартириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish