Атахонов Мурод Матяқубовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оролбўйи ҳудуди аҳолиси орасида буйрак раклари перитумороз зоналарининг патоморфологияси», 14.00.15 – Патологик анатомия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Tib4596.
Илмий раҳбар: Юлдашев Бахром Собиржаневич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.03.
Расмий оппонентлар: Расулов Ҳамидулла Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ражапов Адилбек Анварбекович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Хожа Аҳмад Яссавий номидаги халқаро қозоқ-турк университети (Қозоғистон Республикаси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: Оролбўйи экологик ҳудудида яшовчи аҳоли орасида учрайдиган буйрак ракларининг патоморфологик хусусиятлари ва перитумороз зонада юзага келадиган морфологик ўзгаришларни комплекс ўрганиш, ушбу ўзгаришларнинг касалликнинг ривожланиши, кечиши ва прогноз аҳамиятини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Оролбўйи минтақасида буйрак саратони билан касалланган беморларда ўсма ва перитумороз зона тўқималарининг комплекс патоморфологик таҳлили асосида перитумороз зонада фиброз, склероз ва яллиғланиш инфильтрацияси билан кечувчи реактив стромал қайта қурилиш жараёнлари аниқланган;
иммуногистокимёвий таҳлил натижасида ўсма ҳужайраларида Ki-67 пролифератив индексининг ошиши ва p53 маркери экспрессиясининг юқори даражада ифодаланиши ўсма ҳужайраларининг пролифератив фаоллиги юқорилиги ва уларда генетик бузилишлар мавжудлиги билан боғлиқлиги исботланган;
CD34, CD3 ва CD20 маркерларидан фойдаланган ҳолда перитумороз зонада микротомирлар зичлигининг ошиши ўсма микромуҳитида ангиогенез жараёнларининг фаоллашуви, Т- ва В-лимфоцитлар инфильтрацияси эса иммун ҳужайраларнинг ушбу жараёнда фаол иштироки билан боғлиқлиги морфологик жиҳатдан асосланган;
морфометрик таҳлил натижасида ўсма ҳужайралари ядросининг ўртача диаметри ва ядро атипияси даражаси ўсманинг морфологик агрессивлик даражасига мутаносиб равишда ортиб бориши, перитумороз зона кенглигининг ортиши ўсманинг инвазив ўсиш хусусияти ва стромал қайта қурилиш жараёнлари билан бевосита боғлиқлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Оролбўйи худуди ахолиси орасидаги буйрак раклари перитумороз зоналарининг патоморфологиясини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: Оролбўйи минтақасида буйрак саратони билан касалланган беморларда ўсма ва перитумороз зона тўқималарининг комплекс патоморфологик таҳлили асосида перитумороз зонада фиброз, склероз ва яллиғланиш инфильтрацияси билан кечувчи реактив стромал қайта қурилиш жараёнлари аниқланганлиги бўйича таклифлар Урганч давлат тиббиёт институтининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 27.09.2025 йилда 10-сон билан тасдиқланган «Оролбўйи ҳудудида яшовчи аҳоли орасида буйрак саратони перитумороз соҳасининг патоморфологияси» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Хоразм вилояти патологик анатомия экспертиза бюроси бўйича 03.10.2025 йилдаги 31-сон ва Қороқолпоғистон Республикаси патологик анатомия бюроси бўйича 13.10.2025 йилдаги 31-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 2 декабрдаги 30-сон хулосаси).  Ижтимоий самарадорлиги: экологик ноқулай ҳудуд ҳисобланган Оролбўйи аҳолисида буйрак саратонида перитуморал соҳанинг гистологик хусусиятларини биринчи марта ўрганиш мазкур касалликнинг ҳудудий морфологик кечиш хусусиятларини аниқлаш имконини берди. Олинган натижалар буйрак саратонини эртароқ ва аниқроқ баҳолаш, юқори хавф гуруҳига кирувчи беморларни ажратиш, уларни ўз вақтида назоратга олиш ҳамда даволаш тактикасини тўғри белгилашга хизмат қилади. Бу эса касалликнинг асоратлари, кеч аниқланиш ҳолатлари ва ноқулай оқибатларини камайтириш, беморлар ҳаёт сифати ва яшовчанлик кўрсаткичларини яхшилаш орқали аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади. Иқтисодий самарадорлиги: буйрак саратонида перитуморал соҳадаги патоморфологик ўзгаришларни аниқроқ баҳолаш, беморларни хавф гуруҳлари бўйича саралаш ва такрорий текширувлар ҳажмини қисқартириш натижасида ўртача 636000 сўм миқдорида маблағлар иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: иммуногистокимёвий таҳлил натижасида ўсма ҳужайраларида Ki-67 пролифератив индексининг ошиши ва p53 маркери экспрессиясининг юқори даражада ифодаланиши ўсма ҳужайраларининг пролифератив фаоллиги юқорилиги ва уларда генетик бузилишлар мавжудлиги билан боғлиқлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Урганч давлат тиббиёт институтининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 27.09.2025 йилда 10-сон билан тасдиқланган «Оролбўйи ҳудудида яшовчи аҳоли орасида буйрак саратони перитумороз соҳасининг патоморфологияси» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Хоразм вилояти патологик анатомия экспертиза бюроси бўйича 03.10.2025 йилдаги 31-сон ва Қороқолпоғистон Республикаси патологик анатомия бюроси бўйича 13.10.2025 йилдаги 31-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 2 декабрдаги 30-сон хулосаси).  Ижтимоий самарадорлиги: буйрак саратони билан хасталанган беморларда перитуморал соҳанинг иммуногистокимёвий хусусиятларини баҳолаш орқали касалликни эрта ва аниқ ташхислаш, юқори хавфли беморларни саралаш ҳамда самарали кузатув ва даволаш чораларини белгилаш имконини яратади. Бу ўз навбатида ногиронлик, оғир асоратлар ва ўлим ҳолатларини камайтириш, беморларнинг ижтимоий фаоллиги ва ҳаёт сифатини сақлаб қолишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: буйрак саратонида перитуморал соҳанинг иммуногистокимёвий хусусиятларини баҳолашни амалиётга татбиқ этиш ортиқча ва такрорий ИГХ текширувларни қисқартириш натижасида иммуногистакимёвий текшурлар учун сарфланадиган 1115268 сўм, CD34 ва CD3, CD20 (хар бири биомаркер учун)  1277489 сўм ва Ki-67 учун 6083280 сўмгача бўлган маблағлар иқтисод қилинади; 
учинчи илмий янгилик: CD34, CD3 ва CD20 маркерларидан фойдаланган ҳолда перитумороз зонада микротомирлар зичлигининг ошиши ўсма микромуҳитида ангиогенез жараёнларининг фаоллашуви, Т- ва В-лимфоцитлар инфильтрацияси эса иммун ҳужайраларнинг ушбу жараёнда фаол иштироки билан боғлиқлиги морфологик жиҳатдан асосланганлиги бўйича таклифлар Урганч давлат тиббиёт институтининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 27.09.2025 йилда 10-сон билан тасдиқланган «Оролбўйи ҳудудида яшовчи аҳоли орасида буйрак саратони перитумороз соҳасининг патоморфологияси» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Хоразм вилояти патологик анатомия экспертиза бюроси бўйича 03.10.2025 йилдаги 31-сон ва Қороқолпоғистон Республикаси патологик анатомия бюроси бўйича 13.10.2025 йилдаги 31-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 2 декабрдаги 30-сон хулосаси).  Ижтимоий самарадорлиги: перитуморал соҳадаги морфологик ўзгаришлар билан ўсманинг молекуляр-биологик ҳамда клинико-анатомик кўрсаткичлари ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш касалликни прогнозлаш имкониятларини кенгайтиради, беморларни эрта саралаш ва мақсадли назорат қилишга хизмат қилади. Бу ўз навбатида оғир асоратлар, ногиронлик ва ноқулай оқибатларни камайтириш орқали аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: перитуморал соҳадаги морфологик ўзгаришлар билан ўсманинг молекуляр-биологик ҳамда клинико-анатомик кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни баҳолашни амалиётга жорий этиш беморларни аниқроқ саралаш ва иммуногистокимёвий текширувларни мақсадли қўллаш натижасида 4352000 сўм миқдорида маблағлар иқтисод қилинади; 
тўртинчи илмий янгилик: морфометрик таҳлил натижасида ўсма ҳужайралари ядросининг ўртача диаметри ва ядро атипияси даражаси ўсманинг морфологик агрессивлик даражасига мутаносиб равишда ортиб бориши, перитумороз зона кенглигининг ортиши ўсманинг инвазив ўсиш хусусияти ва стромал қайта қурилиш жараёнлари билан бевосита боғлиқлиги аниқланганлиги бўйича таклифлар Урганч давлат тиббиёт институтининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 27.09.2025 йилдаги 10-сон билан тасдиқланган «Оролбўйи ҳудудида яшовчи аҳоли орасида буйрак саратони перитумороз соҳасининг патоморфологияси» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Хоразм вилояти патологик анатомия экспертиза бюроси бўйича 03.10.2025 йилда 31-сон ва Қороқолпоғистон Республикаси патологик анатомия бюроси бўйича 13.10.2025 йилдаги 31-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 2 декабрдаги 30-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Оролбўйи ҳудудида буйрак саратонининг клиник-морфологик хусусиятларини комплекс ўрганиш хавф гуруҳларини эрта аниқлаш, беморларни мақсадли кузатиш ва даволаш самарадорлигини ошириш орқали аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: Оролбўйи ҳудудида буйрак саратонининг клиник-морфологик хусусиятларини комплекс ўрганиш беморларни хавф гуруҳлари бўйича аниқроқ саралаш, мақсадли кузатиш ва даволаш тактикасини тўғри танлаш орқали ортиқча ва такрорий текширувларни қисқартириш натижасида камида 130000 сўм, 4 маркерли иммуногистокимёвий панель текширувини мақбул қўллаш ҳисобига эса 3770000 сўм, жами 3900000 сўм миқдорида маблағлар иқтисод қилинади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish