Юлдашев Темур-Малик Кахрамановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда ОИВ инфекциясининг молекуляр-эпидемиологик тавсифи эпидемик жараён хусусиятининг ифодаси сифатида», 14.00.30 - Эпидемиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Tib1985.
Илмий раҳбар: Умиров Сафар Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.01.
Расмий оппонентлар: Маматкулов Ибрагим Хамидович тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мадреимов Амет Мадреимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда ОИВ инфекциясининг молекуляр-эпидемиологик тавсифи асосида эпидемиологик назорат тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор, айланувчи ОИВ-1 генетик вариантлари ва беморларнинг эпидемиологик тавсифлари, хусусан юқиш йўли, миграцион анамнез, инъекцион гиёҳвандлик воситалари қабули ва ёш ўртасида статистик аҳамиятли боғлиқлик мавжудлиги исботланган;
ретровирусга қарши терапиянинг вирусологик муваффақиятсизлиги мавжуд беморларда ОИВ-1 нинг дориларга чидамлилиги юқори даражада (57,7%) тарқалганлиги аниқланган ва резистентликнинг тизимли мониторинги йўлга қўйилиши зарурияти асосланган;
илк бор Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ОИВ-1 нинг фаол рекомбинация жараёнлари кечаётганлиги, генетик хилма-хиллиги ортиб бораётганлиги ва 8,8% айланувчи вируслар ноёб рекомбинант шакл - URF_02AG/A6 га мансублиги исботланган;
илк бор ёш кўрсаткичи ОИВ-1 нинг дориларга чидамлилигининг мустақил детерминанти эканлиги, беморнинг ёши бир йил ошиши билан резистентлик эҳтимоли 3% га камайиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 7 октябрдаги 26-сонли йиғилиш баённомасига асосан илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиқ этиш бўйича хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор, айланувчи ОИВ-1 генетик вариантлари ва беморларнинг эпидемиологик тавсифлари, хусусан юқиш йўли, миграцион анамнез, инъекцион гиёҳвандлик воситалари қабули ва ёш ўртасида статистик аҳамиятли боғлиқлик мавжудлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Илмий кенгашининг 2025 йил 23 апрелдаги 50-сонли баённомаси билан тасдиқланган «ОИВ инфекцияси мониторингининг молекуляр-эпидемиологик усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган. Мазкур тавсиянома Тошкент шаҳар ОИТСга қарши курашиш марказининг 2025 йил 4 июлдаги 195-сонли ҳамда Тошкент вилояти ОИТСга қарши курашиш марказининг 2025 йил 4 июлдаги 48-сонли буйруқлари асосида Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ОИТСга қарши курашиш марказлари амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 7 октябрдаги 26-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: айланувчи ОИВ-1 вариантлари ва уларнинг эпидемиологик омиллар билан боғлиқлигини аниқлаш молекуляр-эпидемиологик мониторингни такомиллаштириш, юқиш йўлларини кузатиш ва профилактик тадбирларни мақсадли режалаштириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: тиббий харажатларни бир беморга ўртача 594000 сўмга (29,6%) қисқартириш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: ретровирусга қарши терапиянинг вирусологик муваффақиятсизлиги мавжуд беморларда ОИВ-1 нинг дориларга чидамлилиги юқори даражада (57,7%) тарқалганлиги аниқланганлиги ва резистентликнинг тизимли мониторинги йўлга қўйилиши зарурияти асосланганлиги бўйича таклифлар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Илмий кенгашининг 2025 йил 23 апрелдаги 50-сонли баённомаси билан тасдиқланган «ОИВ инфекцияси мониторингининг молекуляр-эпидемиологик усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган. Мазкур тавсиянома Тошкент шаҳар ОИТСга қарши курашиш марказининг 2025 йил 4 июлдаги 195-сонли ҳамда Тошкент вилояти ОИТСга қарши курашиш марказининг 2025 йил 4 июлдаги 48-сонли буйруқлари асосида Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ОИТСга қарши курашиш марказлари амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 7 октябрдаги 26-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ретровирусга қарши терапиянинг вирусологик самарасизлиги кузатилаётган беморларда аниқланган мутациялар асосида даволаш схемаларини коррекция қилиш вирус юкламасини камайтириш, даволаш самарадорлигини ошириш, резистент штаммларнинг шаклланиши ва тарқалиши хавфини камайтириш ҳамда беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: генотиплаш усули иқтисодий жиҳатдан самарали бўлиб, ҳар бир қўшимча аниқланган резистентлик ҳолати учун ICER (“харажат–самарадорлик” инкрементал коэффициенти) 1029600 сўмни ташкил этди.
учинчи илмий янгилик: илк бор Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ОИВ-1 нинг фаол рекомбинация жараёнлари кечаётганлиги, генетик хилма-хиллиги ортиб бораётганлиги ва 8,8% айланувчи вируслар ноёб рекомбинант шакл URF_02AG/A6 га мансублиги исботланганлиги бўйича таклифлар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Илмий кенгашининг 2025 йил 23 апрелдаги 50-сонли баённомаси билан тасдиқланган «ОИВ инфекцияси мониторингининг молекуляр-эпидемиологик усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган. Мазкур тавсиянома Тошкент шаҳар ОИТСга қарши курашиш марказининг 2025 йил 4 июлдаги 195-сонли ҳамда Тошкент вилояти ОИТСга қарши курашиш марказининг 2025 йил 4 июлдаги 48-сонли буйруқлари асосида Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ОИТСга қарши курашиш марказлари амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 7 октябрдаги 26-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Ўзбекистон ҳудудида айланувчи ОИВ-1 нинг генетик хилма-хиллиги ҳақидаги тасаввурларни кенгайтиради ва типлаш усулларини мослаштириш орқали молекуляр диагностика аниқлигини оширишга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: молекуляр диагностика аниқлигининг ошиши ҳисобига такрорий лаборатор текширувлар ва нотўғри танланган даволаш схемалари билан боғлиқ харажатларни камайтириш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор ёш кўрсаткичи ОИВ-1 нинг дориларга чидамлилигининг мустақил детерминанти эканлиги, беморнинг ёши бир йил ошиши билан резистентлик эҳтимоли 3% га камайиши аниқланганлиги бўйича таклифлар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Илмий кенгашининг 2025 йил 23 апрелдаги 50-сонли баённомаси билан тасдиқланган «ОИВ инфекцияси мониторингининг молекуляр-эпидемиологик усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган. Мазкур тавсиянома Тошкент шаҳар ОИТСга қарши курашиш марказининг 2025 йил 4 июлдаги 195-сонли ҳамда Тошкент вилояти ОИТСга қарши курашиш марказининг 2025 йил 4 июлдаги 48-сонли буйруқлари асосида Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ОИТСга қарши курашиш марказлари амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 7 октябрдаги 26-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ёш беморларда резистентлик хавфини ҳисобга олган ҳолда резистентлик мониторингини мақсадли ташкил этиш, хавф гуруҳларини аниқлаш, инфекция ўчоқларини локализация қилиш ва янги юқиш ҳолатларининг олдини олиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: янги инфекция ҳолатлари сони камайиши ва соғлиқни сақлаш тизимига тушадиган харажатларнинг қисқариши имконини беради.