Каримова Гулрух Комиловнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гестацион қандли диабетнинг шаклланишида углевод алмашинуви бузилишининг клиник-лаборатор ва генетик асослари», 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология; 14.00.25 – Клиник лаборатор ва функционал диагностика (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2DSc/Tib1293.
Илмий раҳбар: Ихтиярова Гулчехра Акмаловна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), профессор; Муминова Нигора Хайритдиновна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.02.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Лагия Мирзатуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алиева Дилфуза Абдуллаевна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), профессор; Арипов Абдумалик Негматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Ош давлат университети (Қирғизистон).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: гестацион қандли диабетнинг шаклланишининг патогенетик механизмларини аниқлаш ва уни эрта башорат қилиш моделини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:     
гестацион қандли диабет ривожланиши 23 ёшгача ҳомиладорларда учраганлиги, ортиқча тана вазни (ТВИ ≥25 кг/м²) ҳамда асоратланган акушерлик анамнези клиник хавф омиллари сифатида аниқланди ҳамда ушбу омилларнинг гликемик кўрсаткичлар билан ишончли ижобий боғлиқлиги асосланган;
хавф гуруҳи ҳомиладорларда углевод алмашинуви бузилиши: гликемия кўрсаткичларининг ошиши, C-пептид даражасининг 2,6 нг/мл гача кўтарилиши ҳамда витамин D (<20 нг/мл) миқдорининг камайиши  ва K2 (≥5,18 нг/мл) концентрацияларининг ошиши билан намоён бўлган кўрсаткичлар ўртасида ишончли  корреляцион боғлиқлик аниқланган;
гестацион қандли диабет ривожланишида ва унинг клиник белгилари намоён бўлишида MTNR1B генининг rс10830963 полиморфизми юқори даражада, TCF7L2, генининг rс7903146 полиморфизми ўрта даражада ҳамда IRS1 генининг rс1801278 полиморфизми паст даражада ассоциациялангани исботланган;
тармоқланган занжирли аминокислоталар — валин ва изолейцин гестацион қандли диабетда асоратларни эрта башоратлашнинг янги биокимёвий маркерлари сифатида баҳоланиб, метаболик ва ултратовуш кўрсаткичларнинг ўзаро боғлиқлиги ўрганилган ҳамда метаболизм ўзгаришларнинг ултратовуш кўрсаткичлари билан боғлиқлиги асосланган;
гестацион қандли диабетни эрта аниқлаш мақсадида интегратив балли башоратлаш модел ишлаб чиқилди ҳамда ушбу моделнинг юқори диагностик самарадорлиги (юқори сезгирлик ва спецификлик) илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Гестацион диабетни ривожланишининг клиник-лаборатор ва молекуляр-генетик хусусиятларини ўрганиш, уларни олдини олиш бўйича олинган натижалар асосида:
Биринчи илмий янгилик: Гестацион қандли диабет ривожланиши 23 ёшгача ҳомиладорларда учраганлиги, ортиқча тана вазни (ТВИ ≥25 кг/м²) ҳамда асоратланган акушерлик анамнези клиник хавф омиллари сифатида аниқланди ҳамда ушбу омилларнинг гликемик кўрсаткичлар билан ишончли ижобий боғлиқлиги асосланганлиги “Ҳомиладоликнинг эрта муддатларида гестацион қандли диабет хавф гуруҳларини башоратлаш” ва “Гестацион қандли диабетнинг шаклланишида углевод алмашинуви бузилишининг клиник-лаборатор асослари” деб номланган услубий тавсияномаси  ишлаб чиқилган Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилояти филиали бўйича буйруқ (12.01.2026 й.; № 35/1,2-сонли), Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро вилояти филиали бўйича буйруқ (19.01.2026 й.; № 40,41-сонли), Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (15.01.2026 й.; № 7, 8-сонли) амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: мазкур илмий натижалар асосида ГҚД хавф гуруҳига кирувчи ҳомиладорларни эрта аниқлаш имконияти кенгаяди, бу эса она ва ҳомила саломатлигини яхшилашга хизмат қилади. Эрта скрининг орқали ҳомиладорлик асоратлари (йирик ҳомила, преэклампсия, туғруқ асоратлари) камаяди, перинатал йўқотишлар олди олинади ҳамда соғлом авлод туғилишига эришилади. Шу билан бирга, аёлларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ортиқча вазнни назорат қилиш ва репродуктив саломатликни мустаҳкамлашга ижобий таъсир кўрсатади. Иқтисодий самарадорлиги: ГҚД анамнез ва клиник-лаборатор маркерлар асосида эрта аниқлаш ва хавф гуруҳини илмий асосда шакллантириш асоратларнинг олдини олиш, стационар даволаниш муддатини қисқартириш ҳамда қўшимча диагностик ва терапевтик харажатларни камайтириш имконини берди. Хавф гуруҳларини ташхислаш ва мақсадли профилактик натижасида бир нафар ҳомиладор учун бир кунлик стационар даволаниш харажатларидан ўртача 160 000 сўм (ўртача 5 кунлик даволанишда 160000 ×5═ 800000) бюджет маблағи иқтисод қилинди. Хулоса: ГҚД ли ҳомиладорларда анамнез маркерлар ва клиник-лаборатор кўрсаткичларнинг комплекс баҳоланиши касалликнинг молекуляр ва метаболик механизмларини чуқурроқ англаш имконини берди.
Иккинчи илмий янгилик: хавф гуруҳи ҳомиладорларда углевод алмашинуви бузилиши: гликемия кўрсаткичларининг ошиши, C-пептид даражасининг 2,6 нг/мл гача кўтарилиши ҳамда витамин D (<20 нг/мл) миқдорининг камайиши  ва K2 (≥5,18 нг/мл) концентрацияларининг ошиши билан намоён бўлган кўрсаткичлар ўртасида ишончли  корреляцион боғлиқлик аниқланганлиги “Ҳомиладоликнинг эрта муддатларида гестацион қандли диабет хавф гуруҳларини башоратлаш” ва “Гестацион қандли диабетнинг шаклланишида углевод алмашинуви бузилишининг клиник-лаборатор асослари” деб номланган услубий тавсияномаси  ишлаб чиқилган Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилояти филиали бўйича буйруқ (12.01.2026 й.; № 35/1,2-сонли), Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро вилояти филиали бўйича буйруқ (19.01.2026 й.; № 40,41-сонли), Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (15.01.2026 й.; № 7, 8-сонли) амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: лаборатор хавф омилларини ҳисобга олган ҳолда шахсийлаштирилган тиббий ёндашувни жорий этиш орқали макросомия, преэклампсия ва кесар кесиш амалиёти каби перинатал асоратлар хавфи камайиши таъминланади. Бу эса она ва бола соғлигини муҳофаза қилиш, перинатал кўрсаткичларни яхшилаш ва аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлашга ижобий таъсир кўрсатади. Иқтисодий самарадорлиги: нотўғри ташхислар ва уларга боғлиқ ортиқча тиббий харажатларнинг камайиши, самарали даволаш натижасида меҳнат қобилияти тикланган беморлар сонининг ортиши орқали ҳар бир беморда бюджет маблағлари 1 кун ҳисобидан 80000 сўм иқтисод қилишга еришилган, ҳамда тиббиёт муассасаларида ресурсларни оптимал тақсимлаш орқали тизим самарадорлигининг ошиши таъминланди. Хулоса: ГҚДни ташхислашга ёндашувларни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқди ва 1 нафар бемор учун бюджет маблағларини суткасига 80000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
Учинчи илмий янгилик: гестацион қандли диабет ривожланишида ва унинг клиник белгилари намоён бўлишида MTNR1B генининг rс10830963 полиморфизми юқори даражада, TCF7L2, генининг rс7903146 полиморфизми ўрта даражада ҳамда IRS1 генининг rс1801278 полиморфизми паст даражада ассоциациялангани исботланганлиги “Ҳомиладоликнинг эрта муддатларида гестацион қандли диабет хавф гуруҳларини башоратлаш” ва “Гестацион қандли диабетнинг шаклланишида углевод алмашинуви бузилишининг клиник-лаборатор асослари” деб номланган услубий тавсияномаси  ишлаб чиқилган Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилояти филиали бўйича буйруқ (12.01.2026 й.; № 35/1,2-сонли), Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро вилояти филиали бўйича буйруқ (19.01.2026 й.; № 40,41-сонли), Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (15.01.2026 й.; № 7, 8-сонли) амалиётга жорий этилган.  Ижтимоий самарадорлиги: ГҚД ни тўлиқ асослашда хавф гуруҳидаги ҳомиладор аёлларни ўз вақтида назоратга олиш имконини беради. Генларнинг инсулинрезистентлик билан боғлиқлигини баҳолаш орқали касалликни барвақт башорат қилиш имконияти кенгаяди, бу еса ҳомиладорлик даврида юзага келиши мумкин бўлган акушерлик ва перинатал асоратларни камайтиришга хизмат қилади. Натижада она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш самарадорлиги ошади, муддатидан олдин туғилиш, йирик ҳомила, перинатал асоратлар каби ҳолатларнинг олдини олишга ёрдам беради. Бу эса аҳоли репродуктив саломатлигини яхшилашга, соғлом авлод туғилишини таъминлашга ва жамиятда тиббий-ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади Иқтисодий самарадорлиги: нотўғри ташхислар ва уларга боғлиқ ортиқча тиббий харажатларнинг камайиши, самарали даволаш натижасида меҳнат қобилияти тикланган беморлар сонининг ортиши орқали ҳар бир беморда бюджет маблағлари ҳисобидан 120000 сўм иқтисод қилишга эришилган, ҳамда тиббиёт муассасаларида ресурсларни оптимал тақсимлаш орқали тизим самарадорлигининг ошиши таъминланди. Хулоса: гестасион қандли диабетни ташхислашга ёндашувларни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқди ва 1 нафар бемор учун бюджет маблағларини суткасига 120000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
Тўртинчи илмий янгилик: тармоқланган занжирли аминокислоталар — валин ва изолейцин гестацион қандли диабетда асоратларни эрта башоратлашнинг янги биокимёвий маркерлари сифатида баҳоланиб, метаболик ва ултратовуш кўрсаткичларнинг ўзаро боғлиқлиги ўрганилган ҳамда метаболизм ўзгаришларнинг ултратовуш кўрсаткичлари билан боғлиқлиги асосланганлиги Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилояти филиали бўйича буйруқ (12.01.2026 й.; № 35/1,2-сонли), Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро вилояти филиали бўйича буйруқ (19.01.2026 й.; № 40,41-сонли), Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (15.01.2026 й.; № 7, 8-сонли) амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: гестацион қандли диабет ривожланиш хавфи юқори бўлган ҳомиладор аёлларни эрта аниқлаш имкониятини кенгайтиради. Метаболизм кўрсаткичлар билан ултратовуш белгиларининг етишмовчилигининг генетик ва метаболик кўрсаткичлар билан боғлиқлигини баҳолаш орқали касалликни барвақт башорат қилиш ва профилактик чора-тадбирларни ўз вақтида қўллаш мумкин бўлади. Натижада ҳомиладорлик давридаги акушерлик ва перинатал асоратлар камаяди, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш самарадорлиги ошади ҳамда аҳоли репродуктив саломатлигини яхшилашга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: беморларнинг стационар мурожаати 2 мартага камаяди, ГҚД сони йилига 40% камайиши ҳар бир нафар беморга бюджет ҳисобидан 380500 сўм миқдордаги харажат иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: ишлаб чиқилган лаборатор мезонлар сабабли ҳаёт сифати ошиши ҳисобидан ҳар бир нафар бемордан  380500 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
Бешинчи илмий янгилик: гестацион қандли диабетни эрта аниқлаш мақсадида интегратив балли башоратлаш модел ишлаб чиқилди ҳамда ушбу моделнинг юқори диагностик самарадорлиги (юқори сезгирлик ва спецификлик) илмий асосланганлиги Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилояти филиали бўйича буйруқ (12.01.2026 й.; № 35/1,2-сонли), Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро вилояти филиали бўйича буйруқ (19.01.2026 й.; № 40,41-сонли), Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (15.01.2026 й.; № 7, 8-сонли) амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: гестацион қандли диабет ривожланиш хавфи юқори бўлган ҳомиладор аёлларни эрта аниқлаш имкониятини кенгайтиради. Метаболизм кўрсаткичлар билан ултратовуш белгилари етишмовчилигининг генетик ва метаболизм кўрсаткичлар билан боғлиқлигини баҳолаш орқали касалликни барвақт башорат қилиш ва профилактик чора-тадбирларни ўз вақтида қўллаш мумкин бўлади. Натижада ҳомиладорлик давридаги акушерлик ва перинатал асоратлар камаяди, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш самарадорлиги ошади ҳамда аҳоли репродуктив саломатлигини яхшилашга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: беморларнинг стационар мурожаати 2 мартага камаяди, ГҚД сони йилига 40% камайиши ҳисобидан ҳар бир нафар беморга бюджет ҳисобидан 380500 сўм миқдордаги харажат иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: ишлаб чиқилган лаборатор мезонлар сабабли ҳаёт сифати ошиши ҳисобидан ҳар бир нафар бемордан  380500 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish