Убайдуллаева Холида Маноповнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юридик дискурсда субектнинг лисоний мақоми (ўзбек тили материаллари асосида)”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Fil4956.
Илмий раҳбар: Хамроева Шаҳло Мирджоновна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.40.01.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Фаррух Ҳақбердиевич, филология фанлари доктори, профессор; Йўлдошева Холида Қўзиевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилидаги юридик дискурсда субектнинг лисоний мақомини аниқлаш ва уни ифодаловчи лексик-грамматик воситаларни тавсифлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
юридик дискурсда субектнинг институционал мақоми унинг нафақат грамматик шахс, балки ҳуқуқий муносабатларнинг ташаббускори ва масъулият ташувчиси сифатидаги табиати асосланган ҳамда юридик нутқда шахсий “мен”нинг яширилиши орқали обективлик ва бетарафлик тамойилларининг лисоний таъминланиши исботланган;
ўзбек юридик дискурсида субектни ифодаловчи лисоний воситалар тизимлаштирилиб, биринчи шахс бирлик шаклининг чекланганлиги, мажҳул нисбат ва шахссиз қурилмаларнинг устуворлиги ҳаракат субектидан кўра ҳуқуқий натижани марказга чиқарувчи асосий прагматик механизм эканлиги аниқланган;
лисоний шахснинг ижтимоий-идентификацион параметрлари (ёш, маълумот, касб-кор) юридик матнларда қатъий структуравий моделга эга эканлиги очиб берилган ҳамда ёш кўрсаткичининг расмий ҳужжатларда фактик-ҳуқуқий, адвокат нутқида эса психологик-аргументив (таъсир кўрсатиш) функсиялари далилланган;
юридик дискурсда лисоний шахс дунёқарашининг лексик танлов, семантик устуворлик ва модал бирликлар орқали билвосита ифодаланиши, ҳуқуқий муносабатлар иштирокчиларининг коммуникатив-прагматик стратегиялари нутқий вазият (суд ва тергов жараёнлари) ҳамда ижтимоий-лисоний муҳит омиллари асосида очиқланиб, лисоний шахснинг коммуникатив-прагматик стратегиялари унинг институционал ваколат доираси билан боғлиқлиги исботланиб, судя нутқида меъёрий-буйруқ, адвокат нутқида эса ишонтириш ва далиллаш стратегияларининг етакчи лисоний моделлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек юридик дискурсида субектнинг лисоний мақоми, ҳуқуқий мулоқот иштирокчиларининг нутқий ваколати ҳамда расмий-ҳуқуқий услубга хос тил бирликларининг семантик-прагматик хусусиятлари юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
ўзбек юридик дискурсида субектнинг лисоний мақомини белгиловчи лексик-семантик бирликлар, қонун ва ҳуқуқий матнларда нутқ субектининг институционал ифодаланиш моделлари ҳамда расмий-ҳуқуқий атамаларнинг семантик базасига оид илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022–2024-йилларда бажарилган ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле Транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” номли инновацион лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 7-февралдаги 04/1-690-сон маълумотномаси). Натижада ахборот-қидирув тизимлари ва автоматик ишлов бериш воситалари учун ишлаб чиқилган морфолексикон ҳамда морфологик анализатор базаси юридик атамалар, расмий-ҳуқуқий дискурс бирликлари ва уларнинг морфологик деривация моделларига доир янги лингвистик маълумотлар билан бойитилган;
юридик нутқ ва ҳуқуқий мулоқот иштирокчиларининг нутқий ваколатини акс эттирувчи лексемаларнинг семантик майдони, ҳуқуқий матнларнинг лисоний ва услубий қолиплари ҳамда юридик тил бирликларининг ўқув-дидактик таснифига оид илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020–2022-йилларда бажарилган АМ-ФЗ-201908172 рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” номли амалий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 7-февралдаги 04/1-691-сон маълумотномаси). Натижада таълимий корпуснинг юридик ва расмий матнлар қисм-корпуси ҳуқуқий дискурс бирликлари, уларнинг синтагматик ҳамда парадигматик муносабатларини акс эттирувчи матн намуналари ва лингвометодик тавсиялар билан тўлдирилган;
туркий халқлар, хусусан, ўзбек ва қорақалпоқ миллий дунёқарашида адолат, ҳуқуқ-тартибот, меъёр ва ижтимоий бурч тушунчаларининг этнолингвистик хусусиятлари, халқ мақоллари ҳамда анъанавий ҳуқуқий онгни ифодаловчи бирликларнинг лисоний таҳлилига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2021–2023-йилларда амалга оширилган “Қорақалпоқ фолклорида оламнинг этнолингвистик тасвири” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 26-мартдаги 121/1-сон маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ ва ўзбек халқлари маънавий меросида ижтимоий-ҳуқуқий муносабатлар, бурч ва одил судлов тушунчаларининг этнолингвистик табиатини тадқиқ этишга доир илмий савия оширилиб, лойиҳа доирасида тайёрланган мақола ва тадқиқот материаллари янги назарий хулосалар билан бойитилган;
юридик дискурсда субектнинг лисоний мақоми, суд қарорлари, ҳукмлар, ажримлар ва суд мажлиси баённомаларида нутқ эгасининг ифодаланиш хусусиятлари ҳамда процессуал ҳужжатларнинг прагмалингвистик хусусиятларига ҳамда расмий-ҳуқуқий ҳужжатларда субект, обект ва ҳаракат ифодаловчи бирликларнинг синтактик-семантик муносабати, институционал мулоқотда лисоний воситаларнинг бир маъноли қўлланилиши ҳамда ҳуқуқбузарликлар бўйича тузиладиган дастлабки процессуал ҳужжатларнинг услубий талабларига доир лингвистик тавсиялардан Ғиждувон туман ички ишлар бошқармасида 2024–2025-йилларда расмий-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва уларни таҳрир қилиш жараёнида фойдаланилган (Ғиждувон туман ИИБнинг 2026-йил 27-апрелдаги 47/49-126-сон маълумотномаси). Натижада соҳавий тергов ва суриштирув, маъмурий баённома ҳамда хизмат ҳужжатларининг тили ва услуби лингвистик жиҳатдан унификация қилиниб, уларнинг нормативлиги ҳамда қонуний ифода аниқлиги таъминланган;
юридик дискурсда субектнинг нутқий роли, жамиятда ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтиришда оммабоп юридик матнларнинг таъсирчанлиги, прагмалингвистик воситалар орқали фуқароларга қонун талабларини етказиш механизмларига доир илмий хулосалардан “Истиқлол-ТВ” телерадиокомпанияси МЧЖ томонидан 2024–2025-йилларда эфирга узатилган “Истиқлол лойиҳалар” кўрсатувлар туркуми ҳамда илмий-маърифий кўрсатув ва радиоешиттиришлар ссенарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Истиқлол-ТВ” телерадиокомпанияси МЧЖнинг 2026-йил 29-январдаги 99/3-сон маълумотномаси). Натижада телерадиоканалдаги ҳуқуқий-маърифий дастурлар ссенарийлари юридик дискурс, ҳуқуқий атамаларнинг тўғри қўлланиши ва қонун талабларининг нутқий ифодаси бўйича ишлаб чиқилган назарий ҳамда амалий тавсиялар билан бойитилган.