Sayt test rejimida ishlamoqda

Алдашева  Ширин Жалгасовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “70–90-йиллар ўзбек лирикасида тўртлик, саккизлик ва шеърий туркум табиати”, 10.00.02–Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Fil518.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Каримбой Қурамбоев, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, DSс.27.06.2017.2016.Fil.46.
Расмий оппонентлар: Каримов Баҳодир Нурметович, филология фанлари доктори, профессор; Мелиев Сувон, филология фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ХХ асрнинг 70–90-йиллари ўзбек лирикаси табиатига хос ички сифат ва структура ўзгаришларини ўрганиш, поэтик шаклларнинг бадиий ўзига хосликларини аниқлаш, уларнинг яхлит бадиий-эстетик тизим сифатидаги хоссаларини белгилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХХ асрнинг сўнгги чораги ўзбек лирикасидаги тўртлик, саккизлик поэтик шакллари ҳамда шеърий туркумлардан иборат бадиий тизимлар жаҳон адабиётининг адабий таъсирида шаклланганлиги  асослаб берилган;
шеърий шакллар табиатидаги композицион-структурал ўзгаришлар ўзаро адабий таъсир, миллий бадиий-эстетик тафаккур анъаналари ҳамда ижодкорнинг индивидуал поэтик маҳорати билан боғлиқликда кечганлиги далилланган;
лирикадаги поэтик шаклларнинг ғоявий-бадиий жиҳатдан такомиллашиши натижасида ўзбек адабиётининг реалистик тасвир маданияти янада теранлашганлиги кўрсатиб берилган;
тўртлик, саккизлик шакллари ва шеърий туркумлар мумтоз шеърият анъаналари билан бевосита алоқадорлиги асослаб берилган ҳамда ҳозир ҳам изчил давом эттирилаётган бу жараён поэзия тараққиётини таъминловчи етакчи ижодий методни шакллантирганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
ХХ асрнинг сўнгги чораги ўзбек шеъриятидаги тўртлик ва саккизликлар ҳамда шеърий туркумларнинг бадиий тафаккур эволюциясида тутган ўрнини тадқиқ этиш асосида олинган илмий натижалар қуйидаги йўналишларда жорийланган:
бадиий тафаккур ривожи давомида ўзбек мумтоз лирикаси ва фольклор анъаналарининг самарали таъсири ХХ асрнинг 70–90-йиллари ўзбек лирикасининг янгича бадиий-эстетик тамойиллар асосида  юксалиш хусусиятларига оид илмий натижалардан Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФА-Ф8-002 рақамли “Ҳозирги замон қорақалпоқ ёзувчилари ижодиётининг ғоявий-бадиий хусусиятларини тадқиқ қилиш” (2007–2011) фундаментал илмий тадқиқотида а фойдаланилган (Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2019 йил 4 мартдаги 17.01/25-сон маълумотномаси). Натижада ХХ асрнинг 70–90-йиллари шеъриятидаги тўртлик, саккизлик ва шеърий туркумлардаги  ўзига хос хусусиятлар ҳамда адабий жараён ва ижодий индивидуаллик масалаларини ўрганишда янгича талқин тамойиллари белгиланган;
бадиий тафаккур ривожи давомида Шарқ ва Ғарб – жаҳон халқлари бадиий  тажрибасининг самарали таъсири ХХ асрнинг 70–90-йиллари ўзбек лирикаси кичик жанрлари, хусусан, тўртлик, саккизлик ва шеърий туркумлар сингари поэтик шаклларнинг маърифий-тарбиявий, бадиий-эстетик хусусиятларига оид илмий натижалардан Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар илмий-тадқиқот институтида бажарилган Ф1-ФА-0-43429 рақамли “Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини ўрганиш” (2012–2016) фундаментал илмий тадқиқотида фойдаланилган (Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2019 йил 4 мартдаги 17.01/25-сон маълумотномаси). Натижада ХХ асрнинг 70–90-йиллари шеъриятидаги тўртлик, саккизлик ва шеърий туркумлардаги  анъанавийлик ва бадиий маҳорат ҳамда лирика жанрларининг бадиий-эстетик аҳамияти ва ривожланиш қонуниятларини белгилашда қорақалпоқ адабиётини ўзбек адабиёти билан қиёсий нуқтаи назардан ўрганиш тамойилларига эришилган;
ўзбек шеъриятида, хусусан, кичик шеърий жанрларда миллий, маданий, адабий, тарихий, диний қадриятларнинг тикланиши талқинига оид умумлашмалари натижаларидан Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпанияси томонидан тайёрланадиган “Халық ғазийнеси”, “Миллет ҳам манаўият”, «Ассалому алейкум, Қорақалпоғистон” сингари телекўрсатувлар ва эшиттиришларда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2019 йил 18 июндаги 01-02/231-сон маълумотномаси). Натижада ёш авлодни ватанпарварлик, миллий ғурур ва ифтихор руҳида тарбиялаш, миллий ўзликни англаш борасидаги илмий-маърифий  хулосалар аҳолига, ўқувчи ёшларга, талабаларга ва бадиий адабиётга қизиқувчи кенг оммага тарғиб этилиб, маданий-маърифий кўрсатувлар томошабоплиги таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish